ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 828-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 828



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН, СОТИШ

ЁКИ  ШАХСИЙ  ФОЙДАЛАНИШ  УЧУН  ОЛИБ

КИРИЛАДИГАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН

МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш ҳамда телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 221-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

828-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган ва

ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни

рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"GSMA (Global System for Mobile Communication Association) - халқаро мобил аппарат идентификаторини яратиш учун ишлатиладиган ТАC кодини тақсимлаш бўйича глобал бошқарувчи. Уюшма ТАC рақамларининг расмий интервалларини 3GPP мос келувчи барча қурилма ишлаб чиқарувчиларига тарқатади ва ушбу интервалларни ва қурилма модели маълумотларини маълумотлар базасига ёзиб олади. Ушбу маълумотлар базасига асосланиб қурилмани қидириш ва идентификация қилишга ваколатли ташкилотларга IMEI орқали мобил қурилма ишлаб чиқарувчиси ва моделини аниқ идентификациялаш имконини беради;

IMEI (International Mobile Equipment Identifier) - ҳар бир мобил қурилма учун ўзига хос бўлган 15 рақамдан иборат халқаро мобил қурилмалар идентификатори (кейин ўринларда - IMEI коди). Асосий идентификатор GSMA томонидан белгиланган махсус ТАC ҳисобланади. GSM/UMTS ва бошқа мобил қурилмаларни идентификациялаш учун қўлланилади. Мобил қурилма бир ёки ундан ортиқ IMEI коддан иборат бўлиши мумкин";


б) тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"импорт қилувчи - мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда тегишли божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб кирадиган жисмоний ва юридик шахс;

IMEI-кодлар маълумотлар базаси - тизимда рўйхатдан ўтган ва ҳисобга олинган барча IMEI кодлари тўпламидир. IMEI кодларининг маълумотлар базаси оқ, қора, кулранг ва боғланган-оқ рўйхатлардаги мобил қурилмалар IMEI-кодларидан иборат";


в) ўн бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қора рўйхат - тизимда рўйхатдан ўтмаган, клонланган, IMEI коди аниқланмаган, GSMAнинг қора рўйхатида бўлган мобил қурилмалар IMEI кодлари (роумингдаги мобил қурилмаларни ҳам ўз ичига олади).

Қора рўйхатга киритилган мобил қурилма IMEI-коди мобил алоқа хизматларидан фойдаланиши чекланиб (бир вақтнинг ўзида боғланган оқ рўйхатда жойлашган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари бундан мустасно), абонентга қора рўйхатга киритилганлиги сабаби ҳақида SMS огоҳлантириш юборилади.

Мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш чеклови, мобил қурилма IMEI-коди орқали қора рўйхатга олинган ҳолатда барча телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслигини англатади";


г) ўттиз учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаролиги бўлмаган шахслар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли эканлигини исботламаган шахслар;

чет давлат фуқароси - Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс";


д) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"TAC (Type Allocation Code) - симсиз қурилмаларни ўзига хос идентификациялаш учун ишлатиладиган IMEI идентификаторининг дастлабки саккиз хонали қисмидир. ТАC IMEIдан фойдаланган ҳолда GSM, UMTS ёки бошқа симсиз қурилмаларни аниқ моделини идентификациялайди;

яшаш гувоҳномаси - фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат этилганлигининг тасдиғи сифатида берилган ҳужжат".


2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тизим операторидан барча SMS-хабарлар ва абонентлардан мобил қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш ва текшириш тартиби билан боғлиқ SMS/USSD сўровлари мобил операторлар тармоқлари орқали бепул амалга оширилади".


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ва фойдаланилаётган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида роумингда бўлиб, маҳаллий оператор тармоғида илгари тармоқ ҳодисаси қайд этилмаган мобил қурилмалар бундан мустасно".


4. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар".


5. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "4, 5 ва 6-бобларида" сўзлари "4 ва 5-бобларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги 10-1 ва 10-2-бандлар қўшилсин:

"10-1. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар (кейинги ўринларда - дипломатик ваколатхоналар) мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросига мазкур Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ тўлдирилган аризани илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Бунда дипломатик ваколатхоналар томонидан мобил қурилмалар дипломатик почта орқали олинмаган тақдирда аризага божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда - БЮД) ёки божхона кирим ордери тақдим этилади.

Тизим оператори Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси берган аризага мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тўлов асосида амалга оширади.

10-2. Суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат ижрочиси томонидан мазкур Низомнинг 3б-иловасига мувофиқ тўлдирилган анкета ва суд қарорининг нусхасини тизим операторига тақдим этади.

Тизим оператори давлат ижрочиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида мобил қурилмалар IMEI-кодларини ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказади.

Тизим оператори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўртасида суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар бўйича электрон ахборот алмашинуви амалга оширилади.".


7. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига/ҳудудида олиб кирилган/ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларнинг тегишли равишда ариза берувчининг турига қараб, ушбу Низомга 3в ёки 3г-иловалардаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этади.

Импорт қилувчилар анкетада олиб кирилган қурилмалар партияси учун "эркин муомалага чиқариш" (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган БЮДнинг рўйхатга олинган божхона пости, санаси ва рақамини кўрсатади. Агар импорт қилувчи томонидан анкетада кўрсатилган ахборот БЮД ёки божхона кирим ордерида акс эттирилган ахборотга мос келмаса, қурилмаларнинг бутун товар партияси рўйхатга олинмайди.

Бунда, четдан келтириладиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари тўғрисидаги электрон маълумот импорт қилувчилар томонидан мажбурий тартибда БЮДнинг 31-устунида кўрсатилган бўлиши лозим.

Мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар қурилма ишлаб чиқариш учун тегишли рухсатномаларни, шунингдек, ваколатли органнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳақидаги маълумотларни (GSMA ассоциациясининг ТАC сертификатлари ва бошқа рухсатномалар) тақдим этиши керак.

Бунда мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони тўғрисидаги маълумотлар ва улар IMEI-кодларининг рўйхати ариза берувчилар томонидан электрон кўринишда тақдим этилади".


8. 23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг Тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул равишда амалга оширилади:

мобил қурилма эгасининг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;

ушбу IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);

ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этиши.

Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, ушбу қурилманинг бошқа слоти IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилганида 3 соат иш вақтида тўлов асосида амалга оширилади:

мобил қурилма эгасининг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилган ҳолда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши;

ушбу IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);

IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун анкета ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ, 2019 йил 1 ноябрдан сўнг рўйхатдан ўтказилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади".


9. 27-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "Мобил алоқа" сўзлари "Тизим" сўзи билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "тилларида" сўзидан сўнг "мобил алоқа операторлари тармоқлари орқали Тизим оператори томонидан" сўзлари қўшилсин.


10. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:

Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан келиб мурожаат қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун фуқаролик паспорти ва ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдирган ҳолда;

Мобил алоқа тизимлари орқали (SMS ва/ёки USSD сўровлар):

SMS орқали - абонент махсус рақамга рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий паспорт рақами ҳамда ЖШШИР киритилган SMS-хабарнома юборади;

USSD сўров орқали - абонент махсус USSD меню орқали рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий паспорт рақами ҳамда ЖШШИР киритилган сўров юборади.

ЯИДХП орқали - жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёрдамида;

Тизим операторининг веб сайти орқали - рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий паспорт рақами ҳамда ЖШШИР ва абонент рақамини киритиш билан амалга оширилади".


11. Қуйидаги мазмундаги 28-1-банд қўшилсин:

"28-1. Чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:

Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилиш йўли билан ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдириш ва қуйидагиларни тақдим этган ҳолда:

чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжати;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжати ҳамда яшаш учун гувоҳномаси;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжатининг нусхаси ҳамда яшаш учун гувоҳномасини тақдим қилиш орқали.

ЯИДХП орқали - жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёрдамида;

Тизим операторининг веб сайти орқали - рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий абонент рақами ва қуйидагиларни тақдим этган ҳолда:

чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг ҳамда яшаш учун гувоҳномасининг рақамлари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш учун гувоҳномасининг ҳамда биометрик ҳаракатланиш ҳужжатининг рақамлари ҳамда ЖШШИР киритиш билан амалга оширилади".


12. 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "рўйхатга олиш тўғрисидаги" сўзлари "IMEI-кодлари," сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб киритилган мобил қурилмалар Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат этиш йўли билан, шунингдек, тизим операторининг сайти орқали, мос равишда почта идентификаторининг штрих коди, календарь штемпели бўлган конверт ва жўнатма олувчининг паспортини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан рўйхатга олиш учун кўрсатилган мобил қурилмалар олиб кирилган, шу жумладан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали келтирилган мобил қурилмалар сони жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошмаслиги лозим.

Божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча қисми бўйича божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи божхона кирим ордери (кейинги ўринларда - БКО) тақдим этилади.

Бунда, мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари тўғрисидаги маълумотлар БКОнинг 11-устунида кўрсатилган бўлиши керак".


14. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"31-1. Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашиш орқали мурожаат этилган сана ва паспорт маълумотларини қайд этилган ҳолда текширилади.

Халқаро почта жўнатмалари маълумотлари текшируви "Ўзбекистон почтаси" АЖ, курьерлик жўнатмалари ва БКО бўйича маълумотлари текшируви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади.

Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб кирилган мобил қурилмалар, улар учун импорт қилувчи сифатида божхона тўловлари тўлангандан сўнг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади.

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини охирги марта кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) ҳисобга олинади".


15. 32 ва 33-бандлардаги "Низомнинг 29 ва 31-бандларида" сўзлари "Низомда" сўзи билан алмаштирилсин.


16. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Рўйхатга олиш тўғрисидаги Анкетани кўриб чиқиш даврида, IMEI-коднинг биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилган вақтидан кейин 30 кун ичида мурожаат қилинган бўлса, жисмоний шахснинг мобил қурилмаси алоқа хизматларини чекламасдан, кулранг рўйхатда туради".


17. 6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"6-БОБ. МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАРДА КЛОНЛАНГАН

IMEI-КОДЛАР АНИҚЛАНГАНИДА ТИЗИМНИНГ

ИШЛАШ ТАРТИБИ".


18. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Мобил қурилмаларда клонланган IMEI-кодлар аниқланган тақдирда, тизим томонидан автоматик тарзда таҳлил қилинади ва "қора рўйхат"га киритилади".


19. 40 ва 41-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. 45-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"тақдим қилинган паспорт маълумотлари тўғри келмаган, учинчи шахсларнинг паспорт маълумотлари тақдим қилинган ҳолларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш".


21. Қуйидаги мазмундаги 49-1 ва 49-2-бандлар қўшилсин:

"49-1. Тизим оператори Тизимдан фойдаланиш йўли билан шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган хизматларни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.

49-2. Ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган ҳолатлар ҳақида шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади ва амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди".


22. Низомнинг ва 3б-иловалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3а-ИЛОВА


АНКЕТА

(дипломатик корпус, элчихоналар, консуллик идоралари

томонидан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига дипломатик почта орқали олиб кирилган ______ дона мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р

Мобил қурилмани ишлаб

чиқарувчи


Мобил қурилма модели

1-IMEI

IMEI N

1.





2.





3.





...





Хабар бериш усули:

+998 _______________________ номерига SMS юбориш;

___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;


Ариза берувчининг реквизитлари

Ташкилот номи:________________________

Манзил: _______________________________

Почта индекси: ________________________

Ташкилот СТИР:_______________________

ҳ/р: ___________________________________

Банк: _________________________________

МФО: ________________________________

ИФУТ: _______________________________

ҚҚС:__________________________________

Телефон:______________________________

Масъул шахснинг Ф.И.О._______________

_______________________________________

___________ 20 ____ й. "____" __________


      (имзо)                          (тўлдирилган сана)


                       (МЎ)".

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3б-ИЛОВА

(Намуна)



Тизим

Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА

(Суд қарори асосида давлат эгалигига мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш учун)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланган ___________ дона мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини 20 _____ й. "_____" ___________ ___________-сон Суд қарорига асосан рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р

Мобил қурилмани ишлаб

чиқарувчи

Мобил қурилма модели

1-IMEI

IMEI N

1.





2.





3.









Хабар бериш усули:

+998 _______________________ номерига SMS юбориш;

___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;


Ариза берувчининг реквизитлари

Ташкилот номи:________________________

Манзил: _______________________________

Почта индекси: ________________________

Ташкилот СТИР:_______________________

ҳ/р: ___________________________________

Банк: _________________________________

МФО: ________________________________

ИФУТ: _______________________________

ҚҚС:__________________________________

Телефон:______________________________

Масъул шахснинг Ф.И.О._______________

_______________________________________

___________ 20 ____ й. "____" __________


      (имзо)                          (тўлдирилган сана)


                       (МЎ)".

23. Қуйидаги мазмундаги ва 3г-иловалар қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3в-ИЛОВА

(Намуна)



Тизим

Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА

(ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида сотишга мўлжалланган

мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ___________________________ дона мобил қурилмалар учун IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р

Мобил қурилмани ишлаб

чиқарувчи


Мобил қурилма модели

1-IMEI

IMEI N

1.





2.





3.





...





Хабар бериш усули:

+998 _______________________ номерига SMS юбориш;

___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;


Ариза берувчининг реквизитлари

Ташкилот номи:________________________

Манзил: _______________________________

Почта индекси: ________________________

Ташкилот СТИР:_______________________

ҳ/р: ___________________________________

Банк: _________________________________

МФО: ________________________________

ИФУТ: _______________________________

ҚҚС:__________________________________

Телефон:______________________________

Масъул шахснинг Ф.И.О._______________

_______________________________________

___________ 20 ____ й. "____" __________


      (имзо)                          (тўлдирилган сана)


                       (МЎ)".

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3г-ИЛОВА


(Намуна)



Тизим

Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА

(импорт қилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига "______/__ __ 20__/________" - сон (божхона пости/сана/рақам) БЮДга мувофиқ олиб кирилган __________________ бирликдаги мобил қурилмалар учун IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р

Мобил қурилмани ишлаб

чиқарувчи

Мобил қурилма модели

1-IMEI

IMEI N

1.





2.





3.





...





Хабар бериш усули:

+998 _______________________ номерига SMS юбориш;

___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;


Ариза берувчининг реквизитлари

Ташкилот номи:________________________

Манзил: _______________________________

Почта индекси: ________________________

Ташкилот СТИР:_______________________

ҳ/р: ___________________________________

Банк: _________________________________

МФО: ________________________________

ИФУТ: _______________________________

ҚҚС:__________________________________

Телефон:______________________________

Масъул шахснинг Ф.И.О._______________

_______________________________________

___________ 20 ____ й. "____" __________


      (имзо)                          (тўлдирилган сана)


                       (МЎ)".

24. Низомга 4-илованинг "Тадбирлар" устунидаги "(ушбу Низомнинг 29 ва 31-бандларига мувофиқ)" сўзлари "(ушбу Низомга мувофиқ)" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Низомга 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

(Намуна)



Тизим

Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА

(Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

2019 йил 1 ноябрга қадар/буён биринчи IMEI-кодлари

рўйхатга олинган мобил қурилмаларнинг қўшимча

IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун)


Ўзбекистон Республикасида шахсий фойдаланиш учун мобил қурилмаларнинг қўшимча IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

Т/р

Мобил қурилмани ишлаб

чиқарувчи

Мобил қурилма модели

1-IMEI

IMEI N

1.





2.





3.





...





Хабар бериш усули:

+998 _______________________ номерига SMS юбориш;

___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;



Ариза берувчининг реквизитлари

__________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Паспорт серияси _____ N____________

___________________________________

Ким томонидан ва қачон берилган

___________________________________

___________________________________

___  _______ 20____ й. "_____" _______

    (имзо)                        (тўлдирилган сана)".

26. Қуйидаги таҳрирдаги 5а-илова қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

5а-ИЛОВА

(Намуна)



Тизим

Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА

(жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш учун)


Шахсий фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман:

Т/р

Мобил қурилмани ишлаб

чиқарувчи


Мобил қурилма модели


1-IMEI

IMEI N

1.





2.





3.





...





Хабар бериш усули:

+998 _______________________ номерига SMS юбориш;

___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;



Ариза берувчининг реквизитлари

__________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Паспорт серияси _____ N____________

___________________________________

Ким томонидан ва қачон берилган

___________________________________

___________________________________

___  _______ 20____ й. "_____" _______

    (имзо)                        (тўлдирилган сана)".

27. Низомга 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фойданилаётган, сотиш ёки шахсий

фойдаланиш учун олиб кириладиган

ва ишлаб чиқариладиган мобил

қурилмаларни рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини

рўйхатга олиш учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Ариза берувчи

Мобил қурилманинг битта

IMEI-кодини рўйхатга олиш

учун тўлов миқдори

Изоҳ

1.

Импорт қилувчи

БҲМ*нинг 20%


2.

Ишлаб чиқарувчи**

БҲМнинг 10%

3.

Жисмоний шахс

БҲМнинг 20%

Дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь куни мобайнида рўйхатга олиш шарти билан

БҲМнинг 25%

Дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь куни ўтгандан кейин рўйхатга олинганда

4.

Роуминг хизматидан фойдаланаётган абонент мобил қурилмасидан фойдаланиш

Бепул

Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартлар бажарилганда


5.

Дипломатик корпус, элчихона, консуллик идораси

БҲМнинг 20%


6.

Суд қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишни амалга оширувчи ташкилот


*) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори.

**) Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи субъект".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь






















































Время: 0.2119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск