Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.2020 й. ПҚ-4939-сон "Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N ПҚ-4939



МАЛАКАЛАРНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МЕҲНАТ

БОЗОРИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш, олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш, меҳнат бозорининг ривожланиши тенденцияларини инобатга олган ҳолда, аҳолининг кенг қатламларини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:


1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ўзстандарт" агентлиги, йирик корхоналар ва уюшмаларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини (кейинги ўринларда - Классификатор) такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

таълимнинг энг паст даражасига қўйиладиган талабларни бекор қилган ҳолда ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака доирасига мувофиқ малака даражасига талаблар киритилиши;

лавозим ва касбларни Машғулотларнинг Халқаро Стандарт Классификатори (МХСК - 2008) билан мувофиқлаштириш;

ишчи касблар учун тариф разрядларининг оралиғини белгилаш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда янги таҳрирдаги Классификаторни ишлаб чиқсин ва "Ўзстандарт" агентлигида Ўзбекистон давлат стандарти шаклида рўйхатдан ўтказсин.


2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича тегишли малака даражасига эришиш йўлларининг мослашувчанлиги ва хилма-хиллигини таъминловчи Малака даражаларига эришиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Классификаторда белгиланган ҳар бир лавозим ва касб бўйича таълим ва малака даражасига қўйиладиган талаблар Малака даражаларига эришиш схемасигамувофиқ тегишли лавозим (касб)нинг малака даражасидан келиб чиққан ҳолда иш берувчилар томонидан мустақил белгиланади;

ҳар бир ходимнинг малака даражасини аниқлашда нафақат унинг маълумоти, балки касбий тажрибаси, билимлари ҳамда шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ҳам ҳисобга олинади;

ходимларнинг иш ҳақини белгилашда уларнинг малака даражаси ҳисобга олинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлган Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда - Кенгаш) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) ташкил этилсин ва уларга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

меҳнат бозорини, шу жумладан унинг касбий-малакавий тузилмасини мониторинг қилиш, баҳолаш ва стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни рақамлаштириш ва янги прогрессив технологияларни ривожлантиришни инобатга олган ҳолда, малакали кадрларга бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжни қондириш;

касбий стандартлар, тармоқ малакалар доиралари ва малака талабларининг ишлаб чиқилиши ҳамда янгилаб борилишини ташкил этиш;

малака ва билимларни баҳолаш миллий тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш;

касбий малака ва билимларнинг мослашувчан, изчил ва узлуксиз ривожланишини таъминлаш;

малака ва билимларни, нафақат шахс томонидан олинган таълим, балки унинг касбий тажрибаси, кўникмалари ҳамда шахсий ва ишбилармонлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификация) қилишнинг мослашувчан, шаффоф ва холисона механизмларини жорий этиш;

иш берувчи талабларининг таълим дастурлари мазмуни билан ўзаро боғлиқлигини кучайтириш орқали таълимнинг сифатини ошириш.


5. Қуйидагилар:

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш таркиби ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг намунавий таркиби 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда - тармоқ кенгашлари), шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик, идора, таълим ва илмий муассасалар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларига биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда тармоқ кенгашлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Тармоқ кенгашларига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклансин:

меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малака ва билимларга эҳтиёжлари ва тенденцияларини аниқлаш;

тармоқ малака доираларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш;

касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификация) қилиш тизимини шакллантириш, шу жумладан малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил қилиш;

ёшларни касбга йўналтириш, профессиограмма ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш;

тармоқ малакалар доиралари ва касбий стандартлардан келиб чиққан ҳолда Классификаторни такомиллаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашга оид меъёрларни аниқлаш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Белгилансинки:

масъул вазирлик ва идораларда уларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш шароити бўйича мустақил бўлим бошлиғига тенглаштирилган тармоқ кенгаши котиби лавозими киритилади;

тармоқ кенгашларининг доимий ишчи органи соҳага оид илмий-тадқиқот ва таълим ташкилотлари, йирик тармоқ корхоналари, ходимлар билан ишлаш бўйича тузилмалар бўлиши мумкин;

ишчи орган тармоқ кенгаши билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилаётган касбий стандартлар ва бошқа ҳужжатларнинг хусусиятларини инобатга олиб, ишчи экспертлар гуруҳларини ташкил этишга ҳақли;

ишчи экспертлар гуруҳларининг ишларига жалб этиладиган ходим ва экспертларга тармоқ кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан мукофот пули тўланиши мумкин.


7. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов):

ҳар чоракда тармоқ ва ҳудудий кенгашлар билан биргаликда малакаларни баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича фаолият натижаларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этиб борсин;

бир ой муддатда 2021-2022 йилларда хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини тармоқ кенгашлари томонидан қайта кўриб чиқиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

малака тизими иштирокчиларининг таклифлари ва илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, касбий стандартнинг макетига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

малака тизимининг иштирокчилари сифатида ўзига юклатилган вазифалар бузилишига йўл қўяётган вазирлик ва идоралар мансабдор шахсларининг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар тақдим этиш;

талабгорларда малака даражаларига эришиш схемасида назарда тутилмаган таълим бўлган тақдирда уларнинг малакалар даражасини белгилаш.


8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти (кейинги ўринларда - Меҳнат институти) этиб қайта ташкил этилсин ва унга Кенгашнинг ишчи органи вазифаси юклансин.

Меҳнат институтининг асосий вазифалари этиб бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозори, меҳнат муҳофазаси, Малака тизими ва касбий стандартларни такомиллаштириш ҳамда меҳнат миграцияси каби йўналишлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш белгилансин.


9. Меҳнат институти тузилмасида қуйидагилар учун масъул бўлган Меҳнатни меъёрлаш маркази ташкил этилсин:

меҳнат бўйича меъёрлар ва нормативларни ишлаб чиқиш соҳасида амалий лойиҳаларни, шу жумладан тармоқ корхоналари буюртмалари асосида амалга ошириш;

ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси ва ходимлар сонини режалаштириш ҳамда мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

меҳнат фаолиятини тартибга солувчи техник регламентларни такомиллаштириш;

касбларнинг малакавий тавсифларини ишлаб чиқиш.


10. Белгилаб қўйилсинки:

а) Меҳнат институти:

тармоқ кенгашларининг, шу жумладан касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш борасидаги фаолиятини услубий, ташкилий ва ахборот жиҳатидан таъминлайди;

малакалар тизимининг регистри ва бошқа ахборот ресурсларини шакллантириш, юритиш ва ривожлантиришни ташкил этади;

юклатилган вазифаларни бажариш учун вазирлик ва идоралар, таълим ташкилотлари, илмий ва бошқа муассасалар, давлат корхоналари мутахассисларини жалб этишга ҳақли;

б) Меҳнат институтининг директори Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, унинг ўринбосарлари эса Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади;

в) Меҳнатни меъёрлаш марказининг раҳбари бир вақтнинг ўзида Меҳнат институти директорининг ўринбосари ҳисобланади;

г) Меҳнат институти, шу жумладан Меҳнатни меъёрлаш маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари, хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан даромадлар, халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Меҳнат институтида ишлаш учун хорижий мутахассисларни, шу жумладан чет элдаги ватандошларни шартнома асосида жалб қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) ва тармоқ кенгашлари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелгача қуйидаги имкониятларни таъминловчи "profstandart.uz" касбий стандартларнинг ягона очиқ порталини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин:

касбий стандартларнинг регистри ва улар матнларининг амалдаги таҳрирлари билан эркин танишиш;

иш берувчилар ва мутахассислар томонидан касбий стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббус кўрсатиш;

"очиқ майдонча" тамойили асосида ва реал вақт режимида янги касб стандартларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш, малакаларни баҳолаш тизимининг самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда ташкил этиш.

Белгилансинки, "profstandart.uz" порталини яратиш ва унинг фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ ишларни молиялаштириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Таълим ва ишлаб чиқариш амалиётининг тизимли ўзаро боғлиқлигини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларида амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида ушбу муассасаларнинг қарорлари асосида дуал таълим тизими жорий этилиши мумкин;

дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган муддатли меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи тўланиши мумкин;

б) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

янги касбий стандарт қабул қилинганда ёки амалдагиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар навбатдаги ўқув йили бошланишидан олдин таълим ташкилотларининг тегишли таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни ташкил этади;

олий ва профессионал таълимнинг таълим дастурлари World Skills стандартлари, касбий стандартлар ва рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган, халқ

...
Время: 0.0940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск