ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2021 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2021 й.

N 6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни

янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2020 йил 21 октябрдаги ПФ-6091-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 21 октябрдаги ПФ-6091-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш";


б) илованинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш";


в) 7-бандга қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд қўшилсин:

"к) тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш соҳасида:

тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар ажратади;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкил этади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш ҳамда тартибини тасдиқлаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, зарур ҳолларда, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш";

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 январь












































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск