ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

"Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2020 й. 833-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

833-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш

ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига

техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидагиларни белгилайди:

а) Товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини (кейинги ўринларда - маркировкалаш ахборот тизими) яратиш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш, ундан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш тартибини;

б) маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни тақдим этиш ва ундан умумий фойдаланиш тартибини;

в) маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органлари ахборот тизимлари ва рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировкаланиши керак бўлган товарлар айланмаси иштирокчиларининг (кейинги ўринларда - товарлар айланмаси иштирокчиси) ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини;

г) маркировкалаш ахборот тизимида маълумотларни шакллантириш тартибини.


2. Маркировкалаш ахборот тизимини яратишга эришиш маркировкалаш ахборот тизимининг қуйидаги функциялари орқали таъминланади:

а) товарларга ўзига хос маркировка кодларини бериш орқали маркировка қилинадиган ҳар бир товар бирлигини рақамли идентификациялашни таъминлашни;

б) маркировкалаш кодларининг марказлашган генерацияси орқали товарнинг маркировкалаш коди ҳимоясини таъминлаш;

в) рақамли идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланган товарлар айланмасини барча босқичларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилишидан ёки олиб кирилишидан бошлаб чакана савдога чиқарилгунича назорат-касса техникасини қўллаган ҳолда ёки товарнинг айланмадан бошқача чиқарилишигача мониторинг қилиш имкониятини таъминлаш;

г) таҳлилий маълумотларни шакллантириш имкониятини таъминлаш;

д) рақамли идентификация воситаларининг ҳаққонийлигини текшириш;

е) давлат бошқарув органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ж) маркировкалаш ахборот тизимига товарлар айланмаси иштирокчилари томонидан киритиладиган маълумотларнинг юридик аҳамиятини таъминлаш;

з) рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида мажбурий маркировкаланиши керак бўлган товарларнинг каталогини шакллантириш ва юритиш;

и) маркировкалаш ахборот тизимини қўллаш орқали рақамли идентификация воситалари ёрдамида товарларни маркировкалаш соҳасида нодавлат назоратини амалга ошириш имкониятини таъминлаш;

к) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функциялар.



2-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


3. Маркировкалаш ахборот тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) умумий компонентлар:

товарлар айланмаси иштирокчиларидан келиб тушадиган ҳужжатларни сақлаш ва уларга ишлов бериш компоненти;

маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш компоненти;

маркировкалаш ахборот тизими иштирокчилари ва Маркировкалаш ягона тизимидан бошқа фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни сақлаш компоненти;

маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиси ва Маркировкалаш ягона тизимидан бошқа фойдаланувчиларнинг шахсий кабинети таркибидаги маълумотларга кириш учун рухсатнома компоненти;

маркировкалаш ахборот тизими иштирокчилари ва Маркировкалаш ягона тизимидан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳисобга олиш ҳамда бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун дастурий интерфейслар компоненти;

товарлар айланмаси иштирокчилари учун маркировкалаш кодларини шакллантириш хизмати ҳисоб-китоби ва тўловларни олиш компоненти;

маркировкалаш кодлари эмиссияси компоненти;

меъёрий-ахборот маълумотларини юритиш компоненти;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ учинчи мамлакатлардан маркировкаланган товарлар олиб кирилиши тўғрисидаги билдиришномаларни рўйхатга олиш ва уларга ишлов бериш компоненти;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фискал ҳужжатларни рўйхатга олиш ва уларга ишлов бериш компоненти;

электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси тасдиқловчи марказининг ишлашини таъминлаш компоненти;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ айланма иштирокчилари ва фойдаланувчиларни рўйхатга олиш компоненти;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ товарлар реестрини юритиш компоненти;

б) тармоқ компонентлари (рақамли идентификациялаш востиалари ёрдамида мажбурий маркировкалаш киритилувчи барча товарлар ёки товарлар гуруҳларига нисбатан);

в) Ўзбекистон Республикаси товарлари каталогининг кичик тизими;

г) нодавлат назоратини таъминлашнинг кичик тизими;

д) таҳлил қилиш кичик тизими;

е) давлат ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш кичик тизими;

ж) ахборот хавфсизлиги ва ахборотларни ҳимоялаш кичик тизими;

з) ўзаро ҳамкорлик ва ахборот кўмаги кичик тизими.



3-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ


4. Қуйидагилар маркировкалаш ахборот тизимининг иштирокчилари ҳисобланади:

а) маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимининг оператори (кейинги ўринларда - оператор);

б) Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - мувофиқлаштирувчи);

в) товарлар айланмаси иштирокчилари;

г) назорат қилувчи органлар;

д) маркировкалаш ахборот тизими фойдаланувчилари.


5. Рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировкаланиши керак бўлган товарларнинг сотиб олиниши ва сотилиши билан боғлиқ бўлган савдо фаолиятини амалга оширувчи хўжалик субъектлари ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида мажбурий маркировкаланиши керак бўлган товарларнинг етказиб берилишини амалга оширувчи хўжалик субъектлари, жумладан, рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида мажбурий маркировкаланиши керак бўлган товарларни айланмага киритилиши, айланмаси ва (ёки) уларнинг айланмадан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг операторга тақдим этилишини амалга оширувчи ушбу товарларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳамда импорт қилувчилари товарлар айланмаси иштирокчилари ҳисобланади.


6. Рақамли идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланиши керак бўлган товарлар айланмаси соҳасида назорат қилиш бўйича маркировкалаш ахборот тизимини қўллаш билан боғлиқ функцияларни амалга оширувчи давлат бошқарув органлари назорат қилувчи органлар ҳисобланади.


7. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар, давлат бошқарув органлари маркировкалаш ахборот тизими фойдаланувчилари ҳисобланади.



4-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ, РИВОЖЛАНТИРИШ,

ИШГА ТУШИРИШ, УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА

ФОЙДАЛАНИШДАН ЧИҚАРИШ ҚОИДАЛАРИ


8. Маркировкалаш ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш, ишга тушириш, ундан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш оператор орқали амалга оширилади.


9. Маркировкалаш ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш ва ундан фойдаланиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

а) маркировкалаш ахборот тизимини қўллаш орқали қабул қилинадиган ва узатиладиган маълумотларнинг тўлиқлигини, ҳаққонийлигини, сақланганлигини таъминлаш;

б) маркировкалаш ахборот тизими ташкилий-услубий таъминотининг ягоналиги;

в) маркировкалаш ахборот тизимининг ягона реестрларининг, классификаторларининг ва маълумотномаларининг қўлланилиши;

г) маркировкалаш ахборот тизимига аниқ белгиланган киришни таъминлаш;

д) маркировкалаш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.


10. Маркировкалаш ахборот тизимини яратишга техник топшириқ оператор томонидан ишлаб чиқилади ва мувофиқлаштирувчи томонидан тасдиқланади.


11. Мониторинг ахборот тизимини ишга тушириш далолатномаси оператор томонидан тасдиқланади.


12. Мониторинг ахборот тизимини ишга тушириш маркировкалаш ахборот тизимининг кичик тизимлари (компонентлари) ва умуман, маркировкалаш ахборот тизими бўйича амалга оширилади.


13. Оператор томонидан тасдиқланадиган ишга тушириш далолатномаси маркировкалаш ахборот тизимини ишга тушириш учун асос ҳисобланади.


14. Маркировкалаш ахборот тизими, агар маркировкалаш ахборот тизимини ишга тушириш далолатномаси билан бошқа муддат ўрнатилмаган бўлса, унинг биринчи кичик тизими фойдаланишга топширилган кундан бошлаб ишга туширилган деб ҳисобланади.


15. Маркировкалаш ахборот тизимининг, жумладан, унинг тизимости компонентларининг) дастурий ва техник воситалари қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) маркировкалаш ахборот тизими функцияларини амалга оширишни;

б) маркировкалаш ахборот тизимининг, шу жумладан, унинг кичик тизимларининг (компонентларининг) туну-кун узлуксиз ишлашини, режали ва технологик ишларга танаффуслар бундан мустасно;

в) маркировкалаш ахборот тизимининг, шу жумладан, унинг кичик тизимларининг (компонентларининг) бошқа ахборот тизимлари, хусусан, давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини;

г) давлат сирини ташкил қилмайдиган ахборотларни ҳимоя қилиш тўғрисида белгиланган талабларга мувофиқ маркировкалаш ахборот тизимида, шу жумладан, унинг кичик тизимларида (компонентларида) сақланадиган ахборотларни ҳимоя қилишни;

д) тузилмавий кўринишда маркировкалаш ахборот тизимида жойлаштириладиган маълумотларни автоматик формат-мантиқий текширишни;

е) маркировкалаш ахборот тизимида жойлаштириладиган маълумотларни тўплаш, тайёрлаш, узатиш, уларга ишлов бериш ва уларни акс эттириш бўйича технологик операцияларнинг таркибини унификациялашни;

ж) маркировкалаш ахборот тизимида ҳаракатларни ва амалиётларни бажариш санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда маълумотларни шакллантириш, жойлаштириш, ўзгартириш, улар билан алмашиш ва уларни олиб ташлаш, уларнинг мазмуни тўғрисида маълумотларни ва бундай ҳаракатларни ва амалиётларни амалга оширган, жумладан, маркировкалаш ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги жараёнида ҳам ҳаракатларни ва амалиётларни амалга оширган маркировкалаш ахборот тизими иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи ҳаракатлар ва амалиётларни ҳисобга олиш электрон журналлари юритилишини (кейинги ўринларда - ҳисобга олиш электрон журнали);

з) маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиларининг сўровлари бўйича бажарилган ҳисобга олиш электрон журналидан кўчирмалар шакллантирилишини;

и) маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиларининг сўровлари бўйича бажарилган ҳисобга олиш электрон журналидан статистик маълумотлар шакллантирилишини;

к) маълумотларни тақдим этиш ва (ёки) олиш муддатлари ҳамда сифатининг бузилишига сабаб бўладиган маркировкалаш ахборот тизими ишидаги узилишлар ва бузилишлар ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларнинг бузилиши тўғрисида маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиларини хабардор қилиш;

л) маркировкалаш ахборот тизими иштирокчилари томонидан қўлланиладиган маркировкалаш ахборот тизимидаги меъёрий-маълумотнома, жумладан, маълумотномалар, реестрлар ва классификаторларнинг ягоналигини.


16. Маркировкалаш ахборот тизимининг техник воситалари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлаштирилиши керак.


17. Маркировкалаш ахборот тизимида маълумотларни шакллантириш, уларга ишлов бериш ва улар билан алмашишда электрон ҳужжатлар шакллари қўлланилади, улар мувофиқлаштирувчи ҳамда ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқарув органлари билан келишиш бўйича оператор томонидан ўрнатилади.

Маркировкалаш ахборот тизимида маълумотларни шакллантириш ва улар билан алмашишда электрон рақамли имзолар қўлланилади (агар мумкин бўлса).


18. Маркировкалаш ахборот тизими оператор томонидан ишлаб чиқиладиган ва мувофиқлаштирувчи томонидан тасдиқланадиган маркировкалаш ахборот тизимини ривожлантириш бўйича техник топшириқлар ва алоҳида хусусий техник топшириқлар асосида ривожлантирилади.



5-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИДА САҚЛАНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАРГА

КИРИШГА РУХСАТНОМАНИ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


19. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларга кириш рухсати ҳақ-ҳуқуқларни чекламайдиган ва беғараз асосда оператор томонидан таъминланади.


20. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларга киришга рухсатнома оператор томонидан қуйидаги усуллар билан таъминланади:

а) маркировкалаш ахборот тизими иштирокчисининг ёзма шаклда шакллантирилган сўровига жавобан электрон ҳужжатлар шаклида;

б) маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиларининг маркировкалаш ахборот тизими дастурий воситаларидан фойдаланилган ҳолда шакллантирилган сўровига жавобан маркировкалаш ахборот тизимида;

в) маркировкалаш ахборот тизими ва давлат бошқарув органларининг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда электрон интерфейсларни қўллаш билан;

г) давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар билан, жумладан шахсий кабинетни қўллаш билан оператор томонидан тузилган ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим билан мувофиқликда маркировкалаш ахборот тизими ва товарлар айланмаси иштирокчилари ахборот тизимлари ёки давлат органларининг ахборот тизимларининг дастурий-техник воситаларини қўллаш билан автоматлаштирилган тартибда;

д) Интернет жаҳон ахборот тармоғида операторнинг расмий веб-сайтидаги маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган умумий маълумотларни жойлаштириш йўли билан.


21. Товарлар айланмаси иштирокчисига қуйидаги маълумотларга кириш учун рухсатнома таъминланади:

а) ушбу товар айланмаси иштирокчиси томонидан амалга оширилган маркировкаланган товар билан битим тўғрисида маълумот;

б) умумий маълумотларга тааллуқли маълумотлар.


22. Маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчига мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, товар эгаси ва унинг миқдори тўғрисидаги маълумот қисмида шундай ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланган товарлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларга кириш учун рухсатнома таъминланади.


23. Товарлар истеъмолчиларига умумий маълумотларга киритилган маълумотларга кириш учун рухсатнома таъминланади.


24. Давлат бошқарув органларига улар томонидан амалга ошириладиган мақсадларда қуйидаги маълумотларга кириш учун рухсатнома таъминланади:

а) мазкур Низом билан белгиланган мақсадларда давлат бошқарув органларига юкланган вазифаларни ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган товарлар айланмаси иштирокчилари, товарлар ва уларнинг айланмаси тўғрисидаги маълумотлар;

б) товарлар ва уларнинг айланмаси тўғрисидаги статистик маълумотлар;

в) умумий маълумотларга тааллуқли маълумотлар.


25. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган ва давлат бошқарув органлари томонидан фойдаланишга рухсат бериладиган маълумотлар таркиби оператор томонидан давлат бошқарув органлари ва мувофиқлаштирувчи билан тузилган ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимларда белгиланади.



6-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ ТИЗИМИДА

САҚЛАНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ ВА УЛАРНИ УМУМИЙ

МАЪЛУМОТЛАРГА КИРИТИШ


26. Оператор Интернет жаҳон ахборот тармоғида умумий маълумотларни жойлаштиришда қуйидагиларни таъминлайди:

а) операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида умумий маълумотларни жойлаштириш;

б) умумий маълумотлар таҳлили учун мўлжалланган, жумладан, навигация функциясини қўллаш орқали таснифланган ва тизимлаштирилган излаш воситасини қўллаш.


27. Мувофиқлаштирувчи ва давлат бошқарув органлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғида расмий веб-сайтига ҳаволаларни жойлаштирилишини таъминлайди. Кўрсатиб ўтилган давлат бошқарув органлари, шунингдек, маркировкалаш ахборот тизимидан бевосита умумий маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиришлари ҳам мумкин.


28. Маълум товарлар ёки товарлар гуруҳлари учун умумий маълумотлар таркибига (атрибутларига), уларни жойлаштириш даврийлигига ва янгилаш муддатларига талаблар оператор томонидан белгиланади.


29. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган ва кириш чекланган маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги сўров бўйича маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиларига оператор томонидан тақдим этилади.


30. Маълумот тўғрисидаги сўров маркировкалаш ахборот тизимига юборилади ва келиб тушган куни рўйхатга олиш рақамини бериш орқали оператор томонидан рўйхатдан ўтказилиши керак. Оператор маълумот тўғрисида келиб тушган сўровнинг мазмуни бўйича аниқлаштиришни сўраб олишга ҳақли.


31. Давлат бошқарув органлари ўз раҳбарининг (мансабдор шахснинг бошқа ваколатли шахсининг) электрон имзоси билан имзоланган маълумот тўғрисида электрон ҳужжат шаклидаги сўровни юборади.


32. Товарлар айланмаси иштирокчилари товарлар айланмаси иштирокчиси раҳбарининг (мансабдор шахснинг бошқа ваколатли шахсининг) электрон имзоси билан имзоланган маълумот тўғрисида электрон ҳужжат шаклидаги сўровни юборади.

Маълумот тўғрисидаги сўровда жисмоний шахснинг (якка тартибдаги тадбиркорлар учун) почта манзили, телефон ва (ёки) факс рақами ёки электрон почта манзили, фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса) ёки маълумотни сўраётган ташкилот (юридик шахслар учун), давлат бошқарув органининг номи ҳамда сўралаётган маълумотлар рўйхати кўрсатилади.


33. Маълумот тўғрисидаги сўровда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу маълумотни олиш учун асослар, маълумот тўғрисида сўров юборувчиларнинг мажбуриятлари ва улар томонидан ахборот хавфсизлигининг таъминланиши бўйича шартлар кўрсатилади.


34. Маълумот тўғрисидаги сўровга жавоб мажбурий рўйхатдан ўтказилиши ва маълумот тўғрисидаги сўров рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 иш куни давомида маркировкалаш ахборот тизими иштирокчисига оператор томонидан юборилиши керак.


35. Маълумот тўғрисидаги сўровга жавоб операторнинг электрон имзоси билан имзоланган электрон ҳужжат шаклида давлат бошқарув органларига юборилади.


36. Маълумот тўғрисидаги сўровга жавоб оператор томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжат шаклида маркировкалаш ахборот тизими иштирокчисига маркировкалаш ахборот тизимида ёки маълумот тўғрисида сўровда кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади.


37. Оператор маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиларига тақдим этишни қуйидаги ҳолатларда рад этиш ҳуқуқига эга:

а) маълумот тўғрисидаги сўров ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ келмаганда;

б) сўралаётган маълумот маркировкалаш ахборот тизимида сақланмаганда;

в) маълумот тўғрисидаги сўров Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай маълумотларга кириш учун рухсатномага эга бўлмаган маркировкалаш ахборот тизими иштирокчиси томонидан юборилганда;

г) маълумот тўғрисидаги сўров маркировкалаш ахборот тизими иштирокчисининг сўрови такрорланган, унинг сўровига сўралаётган маълумотларни сақловчи томонидан олдин жавоб берилганда.


38. Маълумот тўғрисидаги сўровга маълумот тақдим этилиши рад этилган тақдирда, оператор томонидан сўралаётган маълумот тақдим этилмаслиги бўйича асослар кўрсатилади.


39. Агар маълумот тўғрисидаги сўровда кўрсатилган маълумот операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, оператор томонидан маълумот тўғрисидаги сўровга бундай маълумот жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтга (веб-сайт манзилига) ҳавола кўрсатилади.



7-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИНГ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА ТОВАРЛАР АЙЛАНМАСИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ


40. Мазкур Низомда маркировкалаш ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик қилиши деганда ахборот тизимларида, маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни олиш, автоматлаштирилган тартибда жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни бошқа ахборот тизимларига тақдим этиш тушунилади.


41. Маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органларининг ахборот тизимлари ва товарлар айланмаси иштирокчиларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий сайтида жойлаштириладиган ўзаро электрон ҳамкорлик протоколларини ва интерфейсларини қўллаш орқали ахборот электрон хизматлар ёрдамида амалга оширилади.


42. Ташкилотнинг кўрсатиб ўтилган ахборот техник имкониятлари мавжуд бўлмаган тақдирда, оператор давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим тузади ва унда қуйидагиларни белгилаб беради:

а) маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органларининг ахборот тизимлари билан, жумладан, шахсий кабинетни қўллаш орқали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш хусусиятларини;

б) маълумотлар таркиби, улар билан алмашишни маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишида амалга ошириш тўғрисидаги таклиф;

в) маркировкалаш ахборот тизимидан ҳисоботларни тақдим этиш шаклларини.


43. Маркировкалаш ахборот тизими давлат органларининг ахборот тизимларига беғараз асосда уланади.


44. Маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги қуйидагича амалга оширилади:

а) мувофиқлаштирувчи билан келишиш мақсадида маркировкалаш ахборот тизимига киритиш учун оператор томонидан тасдиқланадиган маълумотларни тақдим этиш шакллари бўйича;

б) маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровларни йўналтирмасдан, автоматик ёки автоматлаштирилган тартибда;

в) электрон рақамли имзони қўллаш орқали (агар қўлланилса).


45. Маркировкалаш ахборот тизими давлат органларининг ахборот тизимлари, жумладан, қуйидагилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади:

а) тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестри;

в) божхона органларининг ахборот тизимлари.


46. Маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органлари ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишида, ахборот ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари томонидан электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар ҳамда электрон рақамли имзо билан имзоланган (агар қўлланилса) кўринишда узатилади.


47. Маркировкалаш ахборот тизими давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши жараёнида қўлланиладиган ҳужжатлар шакллари операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


48. Маркировкалаш ахборот тизимининг товарлар айланмаси иштирокчиларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги электрон ўзаро ҳамкорлик протоколлари ва интерфейсларидан фойдаланган ҳолда ахборот электрон сервислар орқали амалга оширилади ҳамда улар ҳақида маълумотлар оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтда жойлаштирилади.



8-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИДА САҚЛАНАДИГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


49. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотлар эгасининг қонуний ҳуқуқларини оператор амалга оширади.


50. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилиниши керак.


51. Маркировкалаш ахборот тизимини яратиш, ишга тушириш ва ривожлантириш давомида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагилар амалга оширилади:

а) маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни ҳимоя қилишга нисбатан талабларни шакллантириш;

б) ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини (кичик тизим) ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

в) маълумотларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш ҳамда маркировкалаш ахборот тизимининг маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига мувофиқ келишини сертификатлаш;

г) маълумотларни ҳимояланган ахборот-телекоммуникация тармоқлари орқали узатиш;

д) маркировкалаш ахборот тизимидан фойдаланиш давомида маълумотларни ҳимоя қилиш талабларини бажариш.


52. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида оператор қуйидагиларни таъминлайди:

а) маълумотларга рухсатсиз киришни ва (ёки) ушбу маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга бундай маълумотлар узатилишининг олдини олиш;

б) маълумотларга рухсатсиз кириш асосларини ўз вақтида аниқлаш;

в) маълумотларга кириш тартибини бузишнинг салбий оқибатларининг олдини олиш;

г) техник воситалар фаолиятига таъсир этишнинг салбий оқибатлари натижасида маркировкалаш ахборот тизимида жойлаштирилган техник воситалар бузилишига йўл қўймаслик;

д) маълумотларга рухсатсиз кириш натижасида модификация қилинган ёки ўчириб юборилган маълумотларни зудлик билан тиклаш имконияти;

е) маълумотларнинг ҳимояланганлик даражаси таъминлашнишининг доимий назорати;

ж) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузишда маркировкалаш жараёнида ахборот тизимидаги маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида "Ахборотлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқликни таъминлаш.



9-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ АХБОРОТ

ТИЗИМИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


53. Маркировкалаш ахборот тизимига узатиладиган маълумотлар шакллари оператор томонидан белгилаб бериладиган ва электрон рақамли имзо (агар қўлланилса) билан имзоланадиган электрон ҳужжатлар шаклида шакллантирилади ҳамда тақдим этилади, назорат-касса техникаси ёки буюртмаларни бошқариш станциялари ва эмиссияларни рўйхатга олиш қурилмаларини қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фискал ҳужжатлар таркибида узатиладиган маълумотлар бундан мустасно.


54. Мазкур Низомнинг 53-бандида кўрсатилган электрон ҳужжатлар шакллари операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида оператор томонидан жойлаштирилади.


55. Ҳужжатни қабул қилиш ҳақидаги хабарномада (квитанцияда) қайд этилган сана маркировкалаш ахборот тизимига ҳужжатларни тақдим этиш санаси деб тан олинади. Товарлар айланмаси иштирокчиси томонидан маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни тақдим этиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш ҳақидаги хабарнома (квитанция) билан тасдиқланади.

Мазкур бандда назарда тутилган хабарнома (квитанция) автоматик равишда шакллантирилади ва маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этилган ҳужжатларни (маълумотларни) қайд этишда электрон ҳужжат шаклида маркировкалаш ахборот тизимининг товарлар айланмаси иштирокчисига юборилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Рақамли маркировкалаш ва товарларни кузатиш

миллий ахборот тизимида сақланувчи маълумотларни

мажбурий тартибда ўз ичига киритиши

керак бўлган маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Рақамли маркировкалаш ва товарларни кузатиш Миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда - маркировкалаш ахборот тизими) рўйхатга олинган рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировка қилинишини керак бўлган товарлар айланмаси иштирокчилари тўғрисида маълумотлар.


2. Маркировкалаш ахборот тизимида "Товарлар каталоги" кичик тизимида рўйхатга олинган рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарлар тўғрисида маълумотлар.


3. Маркировкалаш ахборот тизими билан маълумот алмашиниш учун рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарлар айланмаси иштирокчилари томонидан қўлланилувчи техник воситалар тўғрисида маълумотлар.


4. Оператор томонидан маркировкалаш кодларини шакллантириш (генерациялаш) тўғрисида маълумотлар.


5. Товарлар айланмаси иштирокчилари томонидан маркировка кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш ва товарларга рақамли идентификация воситаларининг туширилиши тўғрисида маълумотлар.


6. Яроқсиз рақамли идентификация воситалари тўғрисида маълумотлар.


7. Рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарларни айланмага киритиш, уларнинг айланмаси ва уларнинг айланмадан чиқарилиши тўғрисида маълумотлар.


8. Рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарлар айланмаси тўғрисида маълумотларни сақловчи электрон ҳисоб-фактураларидан маълумотлар.


9. Рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарларни сотиш ҳақидаги маълумотларни сақловчи касса чеклари ва қатъий ҳисобот шаклларидан маълумотлар.


10. Рақамли идентификация воситалари ёрдамида товарларни маркировка қилиш қоидаларининг бузилиши ушбу товарларнинг истеъмолчилари томонидан аниқланиши тўғрисида маълумотлар.






Низомга

2-ИЛОВА



Рақамли маркировкалаш ва товарларни кузатиш

миллий ахборот тизимида сақланувчи

умумий маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Рақамли маркировкалаш ва товарларни кузатиш миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда - маркировкалаш ахборот тизими) рўйхатдан ўтказилган рақамли идентификация воситалари ёрдамида мажбурий маркировкаланиши керак бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ умумий фойдаланиш учун Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилиши шарт бўлган товарлар айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар.


2. Маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган товарлар қадоқларида, жумладан, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўрсатилган мажбурий идентификация воситалари ёрдамида маркировка қилиниши керак бўлган товарлар тўғрисида маълумотлар.


3. Маркировкалаш ахборот тизимида рақамли идентификациялаш воситаларини товарларга, товарларнинг қадоқларига ёки рақамли идентификация воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчига қўлланилиши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги ёки бундай маълумотларнинг йўқлиги тўғрисида маълумот.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь

















































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск