ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификация воситалари билан мажбурий маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2020 й. 833-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

833-сон қарорига

4-ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификация

воситалари билан мажбурий маркировкалаш

хусусиятлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш хусусиятларини, алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаларининг хусусиятларини, алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан Маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторига (кейинги ўринларда - оператор, маркировкалаш ахборот тизими) алкоголь маҳсулотлари айланмаси тўғрисидаги маълумотни тақдим этишнинг босқичлари ва муддатларини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


агрегациялаш - яратилувчи гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғининг идентификациялаш коди билан ҳар бир жойлаштирилган истеъмол қадоғи, гуруҳланган қадоқ, транспорт қадоғиининг идентификациялаш кодларининг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотни сақловчи яратилувчи гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғига босиб тушириш билан истеъмол қадоғини биринчи даража гуруҳланган қадоғига ва (ёки) транспорт қадоғига ҳамда биринчи даража транспорт қадоқларининг кейинги даража транспорт қадоғига маҳсулотларни бирлаштириш жараёни;


сервис-провайдер - маҳсулотлар айланиши иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировкалаш кодининг идентификациялаш воситасига ўзгартирилишини ва идентификациялаш воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга оператор томонидан тақдим этилувчи дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш билан туширилишини ҳамда идентификациялаш воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


стикер - бошқа усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш имкониятига эга бўлмаган истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоғига маҳкамланувчи, рақамли идентификациялаш воситасини шикастламасдан қадоқдан унинг ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ (ёпиштирма ёрлиқ);


ёрлиқ - ёзувлар, тасвирлар, белгилар, рамзлар, бошқа белгиланишлар ва (ёки) уларнинг мажмуаси кўринишида маҳсулот тўғрисидаги маълумотни туширувчи ва қадоққа, жумладан, ёпиштириш йўли билан маҳкамланувчи маълумотни ташувчи.


3. Рақамли идентификациялаш воситалари билан алкоголь маҳсулотларнинг мажбурий маркировкалаш истеъмол қадоғи ва (ёки) гуруҳланган қадоқда сотиладиган алкоголь маҳсулотларининг қуйидаги турларига нисбатан амалга оширилади:

а) спиртли ичимликлар;

б) вино ва виночилик маҳсулотлари;

в) пиво ва пиво ичимликлари.

Алкоголь маҳсулотларининг тури Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголь маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (UzTR.71-012:2017) асосида белгиланади.


4. Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:

а) алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш билан шуғулланувчиларда алкоголь маҳсулотини фойдаланишга киритиш ва (ёки) фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ишлаб чиқарувчилари ва импорт қилувчилари 2020 йил 31 декабргача ёки 2020 йил 31 декабрдан кейин мазкур фаолиятни амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь куни давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган алкоголь маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

б) рақамли идентификациялаш воситаси алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоғига туширилишини таъминлайди, шунингдек, алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади:

спиртли ичимликлар - 2021 йил 1 январдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2021 йил 1 январдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2021 йил 1 апрелдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2021 йил 1 декабрдан.

в) алкоголь маҳсулотларини агрегациялашни таъминлайди:

спиртли ичимликлар - 2021 йил 1 декабрдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2021 йил 1 декабрдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 мартдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 ноябрдан.

г) алкоголь маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади:

спиртли ичимликлар - 2022 йил 1 январдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2022 йил 1 январдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 апрелдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 декабрдан.

д) маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотлари қолдиқларининг сотилишини (улгуржи савдога сотилишини) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқларнинг айланмадан чиқарилишини таъминлайди:

спиртли ичимликлар - 2021 йил 1 июлгача;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2021 йил 1 июлгача;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2021 йил 1 октябргача;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 июнгача.


5. Рақамли идентификация воситаларини шакллантириш ва уларнинг алкоголь маҳсулотлари истеъмол қадоғига ва гуруҳланган қадоғига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини берганлик учун тўловлар 2021 йил 1 апрелдан бошлаб операторга тўлаб борилади.


6. Алкоголь маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб оладиган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотлари:

а) алкоголь маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2021 йил 1 февралгача ёки 2021 йил 1 февралдан кейин мазкур фаолиятни амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь куни давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

б) маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (чакана савдога сотилишини) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ушбу қолдиқлар муомаладан чиқарилишини таъминлайди:

спиртли ичимликлар - 2021 йил 1 октябргача;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2021 йил 1 октябргача;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 январгача;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 сентябргача.

в) алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади:

спиртли ичимликлар - 2021 йил 1 декабрдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2021 йил 1 декабрдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 мартдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 ноябрдан.

г) алкоголь маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади:

спиртли ичимликлар - 2022 йил 1 январдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2022 йил 1 январдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 апрелдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 декабрдан.


7. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосини амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари):

а) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2021 йил 30 мартгача ёки 2021 йил 30 мартдан кейин алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолиятни амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь куни давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

б) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади:

спиртли ичимликлар - 2021 йил 1 майдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2021 йил 1 майдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2021 йил 1 октябрдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 мартдан.

в) алкоголь маҳсулотларининг айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади:

спиртли ичимликлар - 2022 йил 1 январдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2022 йил 1 январдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 апрелдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 декабрдан.

г) маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (якуний истеъмолчига сотилишини) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ушбу қолдиқлар муомаладан чиқарилишини таъминлайди:

спиртли ичимликлар - 2022 йил 1 январгача;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2022 йил 1 январгача;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 апрелгача;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 декабргача.


8. 2021 йил 1 январга қадар оператор тақдим этган маркировкалаш кодларидан алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан қайта ўзгартирилган рақамли идентификация воситалари билан маркировкаланган алкоголь маҳсулотлари алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчиларидан 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича рақамли идентификация воситаларини шундай алкоголь маҳсулотларига тушириш тўғрисида олинган маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимида оператор томонидан акс эттирилиши шарти билан тегишли равишда маркировкаланган деб тан олинади.


9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголь маҳсулотларини (пиво маҳсулотлари ҳамда металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотларидан ташқари) рақамли идентификациялаш воситалари туширимасдан ҳамда алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2021 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.

2021 йил 1 январдан кейин ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларини чакана сотилиши фақат уларнинг чакана сотилиши тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилганда йўл қўйилади.

2021 йил 1 январгача ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана савдосига 2022 йил 1 январгача йўл қўйилади.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиво маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари туширмасдан ҳамда алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана сотилишига фақат уларнинг чакана сотилиши тўғрисида маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилганда йўл қўйилади.

2021 йил 1 апрелгача ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) алкоголь маҳсулотларнинг кўрсатилган турларининг чакана савдосига 2022 йил 1 апрелгача йўл қўйилади.


11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари туширимасдан ҳамда алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) алкоголь маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана сотилишига фақат уларнинг чакана сотилиши тўғрисида маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилганда йўл қўйилади.

2021 йил 1 декабргача ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) алкоголь маҳсулотларнинг кўрсатилган турларининг чакана савдосига 2022 йил 1 декабргача йўл қўйилади.



2-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ РАҚАМЛИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН,

МАРКИРОВКАЛАШ КОДЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА ФОРМАТИ


12. Алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоғини рақамли идентификациялаш воситаси 3 гуруҳдаги маълумотларни ташкил этувчи маркировкалаш кодини ўз ичига олади. Ушбу маълумотларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳи алкоголь маҳсулотларининг гуруҳланган қадоғи кодини, учинчи гуруҳ эса текшириш кодини ташкил этади. Бунда:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат бўлиб, товар кодини ўз ичига олади, бундан олдин қўллаш идентификатори (01) келади, алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида ушбу код оператор томонидан шакллантирилади;

иккинчи гуруҳ 7 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, ҳамда махсус белгилардан) иборат бўлади ва алкоголь маҳсулотининг гуруҳланган қадоғида индивидуал серия рақамини билдиради, бундан олдин қўллаш идентификатори (21) келади ва у оператор ёки алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалида 29 кодига эга бўлган белги маълумотларни ушбу гуруҳи учун якунловчи белги ҳисобланади);

учинчи гуруҳ 4 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфларидан ҳамда махсус белгилардан) ташкил топади ва текшириш кодини ўз ичига олади, ундан олдин қўллаш идентификатори (93) келади ва у оператор томонидан шакллантирилади.

Алкоголь маҳсулотининг гуруҳланган қадоғини рақамли идентификациялаш воситаси икки ўлчамли штрих код кўринишида DataMatrix форматида туширилади.


13. Алкоголь маҳсулотларининг гуруҳланган қадоғини рақамли идентификациялаш воситаси 3 гуруҳдаги маълумотларни ташкил этувчи маркировкалаш кодини ўз ичига олади. Ушбу маълумотларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳи алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоғи кодини, учинчи гуруҳ эса текшириш кодини ташкил этади. Бунда:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат бўлиб, товар кодини ўз ичига олади, бундан олдин қўллаш идентификатори (01) келади, алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида ушбу код оператор томонидан шакллантирилади;

иккинчи гуруҳ 13 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, ҳамда махсус белгилардан) иборат бўлади ва алкоголь маҳсулотининг гуруҳланган қадоғида индивидуал серия рақамини билдиради, бундан олдин қўллаш идентификатори (21) келади ва у оператор ёки алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалида 29 кодига эга бўлган белги маълумотларни ушбу гуруҳи учун якунловчи белги ҳисобланади);

учинчи гуруҳ 4 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфларидан ҳамда махсус белгилардан) ташкил топади ва текшириш кодини ўз ичига олади, ундан олдин қўллаш идентификатори (93) келади ва у оператор томонидан шакллантирилади.

Алкоголь маҳсулотининг гуруҳланган қадоғини рақамли идентификациялаш воситаси икки ўлчамли штрих код кўринишида DataMatrix форматида туширилади.


14. Рақамли идентификациялаш воситаси истеъмол қадоғи ва (ёки) гуруҳланган қадоққа ва (ёки) стикерга рақамли идентификациялаш воситасининг қадоқдан кўчириб олинишига йўл қўймайдиган усулда туширилади.

Истеъмол қадоғига рақамли идентификациялаш воситаси ёрлиқ (контрёрлиқ) ва (ёки) стикерда 14х14 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамда махсус ажратилган контраст майдонга туширилади.

Гуруҳланган ва транспорт қадоғига рақамли идентификациялаш воситаси қадоқнинг олд ёки ён томонига туширилади ва агрегациялаш таомилларини амалга оширишга қулай ўлчамда бўлишини таъминлаш керак.

Истеъмол қадоғи ва гуруҳланган қадоққа 0,35 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамда, транспорт қадоғига эса 2 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамдаги махсус модул қўлланилади.

Ёрлиқ (контрёрлиқ) мавжуд бўлган истеъмол қадоғини маркировкалаш учун стикерларни қўллашга ишлаб чиқарувчи томонидан 2021 йил 1 январгача амалга оширилган буюртма асосида чоп этилган ёрлиқ (контрёрлиқ) қолдиқлари тўлиқ тугагунча, аммо 2021 йил 1 декабрдан кечиктирмасдан йўл қўйилади.

Импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан рақамли идентификациялаш воситаси давлат тилида маркировкалаш учун мўлжалланган стикерга туширилиш керак.

Истеъмол қадоғига ёпиштирилган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган акциз маркаси устига стикер орқали тушириладиган рақамли идентификациялаш воситасини тушириш ёки ёпиштириш тақиқланади.


15. Истеъмол қадоғи ва гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга тушириладиган рақамли идентификациялаш воситаси шаффоф ўраш плёнкаси ёки бирон-бир бошқа ташқи ўраш материали устига чоп этилмаслиги ва рақамли идентификациялаш воситасининг ўқилишига тўсқинлик қилувчи бошқа маълумот билан тўсиб қўйилмаслиги керак.


16. Истеъмол қадоғи ва гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа тушириладиган рақамли идентификациялаш воситаси шаффоф ўраш плёнкаси ёки бирон-бир бошқа ташқи ўраш материали устига чоп этилмаслиги ва рақамли идентификациялаш воситасининг ўқилишига тўсқинлик қилувчи бошқа маълумот билан тўсиб қўйилмаслиги керак.


17. Алкоголь маҳсулотларига ёрлиқлар (контрёрлиқлар) ва (ёки) стикерлар туширилишига қуйидаги талаблар қўйилади:

алкоголь маҳсулотларининг қадоғига ёрлиқлар (контрёрлиқлар) ва (ёки) стикерни тушириш учун ёрлиққа ва (ёки) стикерга туширилган рақамли идентификациялаш воситасининг ёрлиқ ва (ёки) стикер туширилган пайтдан бошлаб алкоголь маҳсулоти истеъмолчига сотилгунича ўқилишини таъминловчи технология қўлланилиши керак;

ёрлиқ (контрёрлиқ) ва (ёки) стикер алкоголь маҳсулотининг бевосита қадоғига ёпиштириш йўли билан туширилади;

ёрлиқ (контрёрлиқ) ва (ёки) стикер устига ёрлиқ юзасини ёпиб қўядиган ва (ёки) рақамли идентификациялаш воситасининг ўқилишини қийинлаштирадиган бирон-бир элементлар туширилишига йўл қўйилмайди;

рақамли идентификациялаш воситасининг ўлчами ва жойлашуви маркировкалаш кодларини, шу жумладан, ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415:2011 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ маълумотларнинг йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши керак.


18. Маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш ва уларни истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоққа, ва (ёки) ёрлиққа, ва (ёки) стикерга тушириш алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ва (ёки) сервис-провайдер томонидан амалга оширилади.


19. Маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш ва уларни сервис-провайдер томонидан туширилиши учун қуйидагиларга эга бўлиши зарур:

а) электрон рақамли имзо;

б) алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича рақамли идентификация воситасини ўзгартириш ва уни тушириш учун етарли бўлган, аммо алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчисининг қадоқлар, ёрлиқлар ва стикерлар ишлаб чиқариш учун мунтазам жойлаштириладиган буюртмаларидан паст бўлмаган унумдорлик билан ишлайдиган комплекс полиграфия асбоб-ускунаси;

в) қуйидагиларни таъминловчи дистрибуция, матбаа ва валидация дастурий-аппарат комплекси:

алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини ҳимояланган ҳолда сақлаш;

алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчисидан сервис-провайдерга маркировкалаш кодларини етказиб берувчи алоқа каналини ҳимоя қилиш;

алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчисидан сервис-провайдерга маркировкалаш кодининг етказиб бериш;

маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш (нашрни бошқариш);

рақамли идентификациялаш воситаларининг туширилиш сифатини аппаратли валидациялаш (техник кўриш воситаларини қўллаган ҳолда);

рақамли идентификациялаш воситаларини валидациялаш модули ёрдамида маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш тўғрисида ҳисоботларни шакллантириш ва уларни маркировкалаш ахборот тизимига киритиш;

маркировкалаш қоидаларига риоя этиш (тушириш сифатини валидациялашдан сўнг ва маркировкалаш кодидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилган кейин текшириш кодини ўчириб ташлаш);

алоҳида тезкор сақлаш имконини берадиган ҳимояланган сақлагичдан алкоголь маҳсулотларини айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини (ишлаб чиқариш жараёнида маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш) ва маркировкалаш кодлари ҳамда алкоголь маҳсулотлари айланмаси турли иштирокчиларининг идентификациялаш воситалари туширилиши ва валидацияси тўғрисидаги ҳисоботларини танлаш;

маркировкалаш кодларининг туширилиши ва валидациялашдан кейин уларни такроран тушириш имконияти йўқлигининг кафолати.


20. Сервис-провайдерга дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси оператор томонидан тақдим этилади. Қайд этилган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексини олиш учун сервис-провайдерлар оператор билан шартнома тузади.


21. Сервис-провайдер идентификациялаш воситаларининг туширилишида рақамли идентификациялаш воситаларини нашр қилиш сифати стандартларига риоя қилишга мажбурдир.


22. Сервис-провайдер томонидан маркировкалаш кодининг рақамли идентификациялаш воситасига ўзгартирилиши ва қадоққа ёки ёрлиққа, ёки стикерга туширилишидан кейин алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчисига рақамли идентификациялаш воситаси туширилган қадоқни ёки ёрлиқни, ёки стикерни бериб юборишдан аввал нашр қилиш сифати валидацияси амалга оширилади.


23. Валидациядан ўтгандан кейин дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартирилган маркировкалаш кодларининг муваффақиятли туширилиши тўғрисида ҳисоботни шакллантиради.


24. Сервис-провайдер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг (UzTR.476-021:2017) санитар-гигиеник талабларини қониқтирувчи сертификатланган материаллардан фойдаланиши керак.


25. Рақамли идентификациялаш воситасини тушириш усули ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш шароитлари ва транспортда ташиш қоидаларига риоя этилганда, озиқ-овқат маҳсулотларининг бутун яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситасининг сақланишини (барқарорлигини) таъминлаши керак.


26. Сервис-провайдер оператор томонидан тақдим этиладиган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиши зарур.


27. Сервис-провайдер айланма иштирокчиларидан олинган маркировкалаш кодларини учинчи томонга тақдим этиши мумкин эмас.



3-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРНИ

АГРЕГАЦИЯЛАШ ТАРТИБИ


28. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2021 йил 1 декабрдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини агрегациялашни амалга оширади (алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига) ва уни алкоголь маҳсулотининг агрегациялангани тўғрисидаги маълумотни алкоголь маҳсулоти айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал маркировкалаш ахборот тизимига киритади.

Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда "ISO/IEC 15459-1:2006 "Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units" стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди маркировкалаш ахборот тизимида аввал рўйхатдан ўтказилган;

Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

маркировкалаш ахборот тизимида гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

маркировкалаш ахборот тизимига гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган.

29. 1 (бир) ҳисобот даври (ойи) доирасида бутун ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари бўйича истеъмол қадоғи ва гуруҳланган қадоқларни агрегациялашнинг ўртача самарадорлиги 99 фоиздан кам бўлиши мумкин эмас:

спиртли ичимликлар - 2022 йил 1 январдан;

вино ва виночилик маҳсулотлари - 2022 йил 1 январдан;

пиво ва пиво маҳсулотлари - 2022 йил 1 апрелдан;

металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари - 2022 йил 1 декабрдан.

Бунда гуруҳланган қадоқ ичида агрегацияланадиган иккита истеъмол қадоғида ва транспорт қадоғи ичида иккита гуруҳланган қадоқда идентификациялаш коди тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд бўлмаслигига рухсат этилади.

Ушбу ҳолатда агрегациялашни амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари айланмасининг иштирокчиси агрегациялаш бошланган кундан 5 (беш) иш куни давомида истеъмол қадоқларини идентификациялаш кодлари ва (ёки) агрегациялашда маркировкалаш ахборот тизимига узатилмаган гуруҳланган қадоқларни идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск