ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача таълим вазирининг 15.12.2020 й. 199-сон "Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш хақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2021 й. 3094-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2021 й.

N 3094-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

15.12.2020 й.

N 199


БУЙРУҒИ



"Мактабгача таълим муассасасининг кузатув

кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш хақида



Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги 2-мҳ-сон "Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3094, 2018 йил 3 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 10/18/3094/2265-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мактабгача таълим вазири                                                 А.В. Шин






Буйруққа

ИЛОВА



"Мактабгача таълим муассасасининг кузатув

кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддаги "муассасасининг" деган сўз "ташкилотининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. Намунавий низомда:


а) номидаги "муассасасининг" деган сўз "ташкилотининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.";


в) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларига (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) татбиқ этилади.";


г) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "муассасани" деган сўз "ташкилотни" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Кенгашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

ташкилотнинг устувор вазифаларини белгилаш;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими (бундан буён матнда ҳудудий бўлим деб юритилади) томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директорини сайлаш;

ташкилотнинг мақсадлари ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;

ташкилотда амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.";


е) 4 ва 30-бандлардаги "муассасанинг" деган сўз "ташкилотнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


ж) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий бўлим томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан ташкилот директорини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;

ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

ташкилот директорининг ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет маблағларидан, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

ташкилотнинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва ташкилот мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни ташкилот директорининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;

ташкилот директорининг ва бошқа ходимларининг фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказиш;

ташкилотда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар, жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

ташкилотни ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим ташкилоти директорининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлимга таклифлар киритиш;

ташкилотнинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлимга таклифлар бериш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириши мумкин.";


з) 6-8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ташкилотда болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилот директорига кўмаклашиш учун ҳар бир ташкилотда Кенгаш ташкил этилади.

7. Кенгаш 11 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Кенгаш таркибига ташкилотнинг педагоглари орасидан 2 нафар, тарбиячи ёрдамчилари орасидан 2 нафар, ташкилот маъмуриятидан 1 нафар, тегишли ҳудудий бўлимдан 1 нафар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар орасидан 2 нафар ҳамда ҳар бир гуруҳида тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан камида 3 нафар, аъзо киритилади.

Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди.

8. Кузатув кенгаши ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар, педагоглар, тарбиячилар ёрдамчилари, ташкилот маъмурияти, ҳудудий бўлим ходимлари орасидан шакллантирилади.";


и) 11 ва 13-бандлардаги "муассасада" деган сўз "ташкилотда" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) 12-банддаги "муассаса" деган сўз "ташкилот" деган сўз билан алмаштирилсин;


л) 14-банддаги "Муассаса" ва "муассаса" деган сўзлар тегишлича "Ташкилот" ва "ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Кенгаш аъзолигига ҳудудий бўлим вакили тегишли ҳудудий бўлим бошлиғининг буйруғи билан тайинланади.";


н) 16-банддаги "Муассасанинг раҳбари" деган сўзлар "Ташкилотнинг директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 18 ва 26-бандлардаги "муассаса раҳбари" деган сўзлар "ташкилот директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 25-банддаги "муассаса" ва "бўлинма" деган cўзлар тегишлича "ташкилот" ва "бўлим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 29-бандда "Муассаса раҳбари" ва "муассаса" деган сўзлар тегишлича "Ташкилот раҳбари" ва "ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 31-банддаги "бўлинмага" деган сўз "бўлимга" деган сўз билан алмаштирилсин;


т) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилотнинг тегишли даврдаги фаолияти бўйича ташкилот директоридан маълумотлар сўраш ва олиш;

ташкилотнинг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;

ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;

ташкилот педагог ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўсини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар киритиш.";


у) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Кенгашнинг фаолиятига ташкилот директори, ҳудудий бўлим, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.

34. Ташкилотда тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан ташкилот директори, Кенгаш аъзолари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 январь






















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск