ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача таълим вазирлигининг 17.12.2020 й. 15-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.12.2020 й. 138-сон "Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш хақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.01.2021 й. 3012-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2021 й.

N 3012-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.12.2020 й.

N 15

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.12.2020 й.

N 138

ҚАРОРИ




"Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг

ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш хақида



Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-ққ/1-сон "Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 3012, 2018 йил 14 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 10/18/3012/1219-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мактабгача таълим вазири

А.В. Шин

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Хаджибаев

          





Қарорга

ИЛОВА



"Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг

ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддаги "муассасаларида" деган сўз "ташкилотларида" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) номидаги "муассасаларида" деган сўз "ташкилотларида" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда мактабгача таълим ташкилоти деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.";


г) 2-банддаги "муассасаси раҳбари" деган сўзлар "ташкилоти директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-банддаги "мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим ташкилоти директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 2 ва 3-бобларнинг номи, 4, 7, 12 ва 20-бандлардаги "муассасасида" деган сўз "ташкилотида" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 5 ва 13-бандлардаги "муассасасининг" деган сўз "ташкилотининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тарбияланувчи мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.";


и) 8, 10 ва 16-бандлардаги "муассасаси" деган сўз "ташкилоти" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.";


л) 11-банддаги "муассасасига" ва "муассасасидан" деган сўзлар тегишлича "ташкилотига" ва "ташкилотидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 14-банддаги "муассасасининг" ва "муассасасида" деган сўзлар тегишлича "ташкилотининг" ва "ташкилотида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 15-банддаги "муассасаларида" ва "муассасаси" деган сўзлар тегишлича "ташкилотларида" ва "ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 17-банддаги "муассасасининг" ва "муассасасига" деган сўзлар тегишлича "ташкилотининг" ва "ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 январь






































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск