Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Товар-моддий бойликлар ҳисоби /

Яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисоби ва солиқ оқибатлари (СБХ, 1-сон 2021 йил 12 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ

ҲИСОБИ ВА СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ


Ҳар қандай ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотлар келиб чиқади. Уни қандай тўғри расмийлаштириш ҳамда солиқ ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин?



- Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар - бу сифати техник шартлар ва стандартларга тўғри келмайдиган буюмлар, деталлар, узеллар ва ярим фабрикатлар. Уларни мақсадига биноан қўллаш мумкин эмас ёки - нуқсонларини бартараф этгандан кейин мумкин.



Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар

қандай расмийлаштирилади?


Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар тўғрисида ҳужжатларнинг тасдиқланган ягона шакллари - мавжуд эмас, шу боис корхона бухгалтерия Ҳисоб сиёсатида яроқсиз маҳсулотлар ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлаган ҳолда мустақил равишда ҳужжатлар шакллари ва баённомаларни ишлаб чиқишга ҳақли.

Маҳсулотлардаги нуқсонларни кузатиб бориш, қоидага кўра, техник назорат бўлимига (ТНБ) юклатилади. Унинг ходимлари ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни аниқлашади, унинг сабаблари ва дахлдор шахсларни ўрнатишади, бунинг барчасини баённома ёки бошқа бошланғич локал ҳужжат билан қайд қилишади.

Нуқсонли маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни жадвалда, масалан, Excel форматида келтиришни тавсия қиламиз. Унда яроқсиз товар-моддий қимматликларининг (ТМҚ) номи, артикули, ўлчов бирлиги ва сонини кўрсатинг. Ҳар бир яроқсиз маҳсулот ҳолати учун сабабини кўрсатинг.

Яроқсиз маҳсулот келиб чиқишига дахлдор бўлган шахсларни аниқлашни имкони бўлган бўлса, далолатномада улар ҳақида маълумотларни келтиринг: Ф.И.О., лавозими.

Бундай яроқсиз маҳсулот тўғрисидаги далолатнома, қоида тариқасида, 3 нусхада расмийлаштирилади:

q биринчиси бухгалтерияга;

q иккинчиси - нуқсон аниқланган цехга;

q яроқсиз маҳсулот тўғрисидаги учинчи далолатнома - моддий жавобгар ходимга топширилади.



Айбдор шахсларда ундириш


Яроқсиз маҳсулот келиб чиқишига йўл қўйган ходимлар зарарни Меҳнат кодексида (МК) белгиланган қоидаларга биноан қоплайди. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган зарар иш берувчининг фармойишига биноан унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Бу ҳолда ходимнинг розилиги талаб этилмайди. Бундай фармойиш зарар аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай чиқарилиши мумкин (МК 164-м. 2-қ. 5-б.,

...
Время: 0.0148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск