ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2021 й. /

Январь

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2021


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

5

- 2020 йил декабрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;


      

- 2020 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;

     


9

*******

- 2021 йил учун мол-мулк солиқи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 417-модда, бешинчи қисм;

   

- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ҳамда 2021 йил январь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2021 йилнинг I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 431-модда, биринчи қисм, 432-модда, биринчи қисм;

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиқиб 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


(Президентнинг 3.04.2020 йилдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-банди 10-хатбошиси;

МВнинг 30.12.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/3200-сонли Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот хабарининг 3.3.-банди)

Эътибор беринг! Маълумотнома чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар тақдим этилади (СК 340-м. 11-қ.), яъни:

I чорак учун - 11 январга қадар, 9 январь дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда (СК 5-м. 8-қ.);

II чорак учун - 10 апрелга қадар;

III чорак учун - 10 июлга қадар;

IV чорак учун - 11 октябрга қадар, 9 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда.

    


10

*******

- 2020 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;

           

- 2020 йилнинг декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;

             

- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*

Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;

             

   

14

- 2021 йил учун сув етказиб берувчи юридик шахслар томонидан ер усти ва ер остидаги манбалардан водопровод тармоқларига келиб тушадиган сув ҳажмлари нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

   

Солиқ кодекси, 444-модда, учинчи қисм;

   

- 2020 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни


(Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

        

15

- 2020 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

   

- 2021 йил январь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 385-модда, учинчи қисм; 392-модда биринчи ва иккинчи қисмлар;

        

19

- 2020 йил учун ЎзРда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган ЎзР норезиденти ҳисобланган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм; 448-модда, бешинчи қисм;

- 2020 йил январь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 448-модда, иккинчи қисм;


        

20

- 2020 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни***

Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2020 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2020 йил IV чораги учун товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимига тўлиқ ўтган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


(ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-б. "б" кичик б.; 06/04-01-02-32/3200-сон ахборот хабарининг 1.3-б.)

- 2020 йил IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 280-281-моддалар;

- 2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

- 2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2021 йил январь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;

- 2020 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;


        

23

*******

- 2021 йил январь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни******

Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи ва еттинчи қисмлар;


        

25

- 2020 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.)


        

30

- 2020 йилда тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 1-банд;


*) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.



**) Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.


***) Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил декабрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.


****) Солиқ тўловчилар 2021 йилда ҳам чоракнинг биринчи ойи учун солиқ тўловларини тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай (яъни I чорак учун - 20 февралдан кечиктирмай, II чорак учун - 20 майдан кечиктирмай, III чорак учун - 20 августдан кечиктирмай, IV чорак учун - 20 ноябрдан кечиктирмай) тегишли билдиришномаларни солиқ органига тақдим этадилар (шакл my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди - 10012_1).


*****) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.


******) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.


*******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.






















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск