ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 14.01.2021 й. ЎРҚ-666-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.12.2020 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 19.12.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.01.2021 й.

N ЎРҚ-666



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 15 декабрда қабул қилинган

Cенат томонидан 2020 йил 19 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда) 26-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бекор қилинади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан бекор қилинган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қарорлари ўзининг амал қилишини тугатади";

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил,N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8,217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9,589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12,880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда; N 5, 296-модда) 239-моддаси учинчи қисмининг 3-бандидаги "ёки уларнинг раҳбарлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5,124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддaлар, N 7,449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар,N 11, 651-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 175-8-модда билан тўлдирилсин:


"175-8-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш


Давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ товарларни етказиб берувчини, иш бажарувчини ва хизмат кўрсатувчини рақобатли харид усули воситасида аниқлаш белгиланган ҳолларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда, давлат харидлари бўйича таклифларни қабул қилмаслик ёки таклифларни тақдим этиш муддатларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда қисқартириш, шунингдек таклифлар солинган конвертларни очиш ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талабларини бузиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) қуйидаги мазмундаги 198-4-модда билан тўлдирилсин:


"198-4-модда. Адлия органларининг бажарилиши мажбурий

бўлган тақдимномаларини бажармаслик


Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) қуйидаги мазмундаги 215-6-модда билан тўлдирилсин:


"215-6-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат

активларини бошқариш агентлиги органларининг

давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни

киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 227-4-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;


5) 227-16-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатда олиб чиқмаган шахс қонунчиликда белгиланган йиғимни ўз ихтиёри билан бир иш куни ичида тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилади";


6) 245-модданинг биринчи қисми:

"175-7" рақамидан кейин "175-8" рақами билан тўлдирилсин;

"198-3" рақамидан кейин "198-4" рақами билан тўлдирилсин;


7) 245-2-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 198-3 ва 198-4-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади";


8) 262-модданинг биринчи қисмидаги "моддаларида, 227-4-моддасининг бешинчи қисмида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 264-1-модданинг биринчи қисмидаги "175-2-моддасида" деган сўзлар "175-2 ва 175-8-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 268-1-модданинг биринчи қисмидаги "215-1-моддасида" деган сўзлар "215-1 ва 215-6-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги 113-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-484-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 429-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда) 4-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан тасдиқланади.

Фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.

Фитосанитария талаблари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги 432-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 213-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси устидан назорат қилиш".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 30-2-модда билан тўлдирилсин:


"30-2-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар

Кенгашларининг қарорларини бекор қилиш

тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш


Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масала жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади.

Сенатнинг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига ижро этиш учун юборилади";


2) қуйидаги мазмундаги 32-9 ва 32-10-моддалар билан тўлдирилсин:


"32-9-модда. Ўзбекистон Республикасининг

чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари

раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар

юзасидан ҳисоботларини эшитиш


Сенат зарур бўлган тақдирда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида эшитади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.


32-10-модда. Давлат бюджети ижросининг бориши

тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш


Сенат Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сенатга Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни ҳар чоракда юборади.

Сенат Давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, сенаторларнинг фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Сенатга тақдим этади.

Сенат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Сенатнинг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида Сенатнинг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда Сенатнинг масъул қўмитаси жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Сенатнинг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Сенатнинг қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Сенат мажлисида кўриб чиқилади ва Сенатнинг қарори билан тасдиқланади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги 706-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда, N 9, 537-модда) 12-моддасининг учинчи қисмидаги "сессиялар оралиғидаги даврда эса - мазкур халқ депутатлари Кенгаши раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 3, 166-модда, N 4, 199-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг:

биринчи қисмидаги:

"республика бюджетига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "республика бюджетига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 16-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 25-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 29-модда биринчи қисмининг ўттиз иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 97-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин, худди шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган "Фуқаролар учун бюджет" ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади";


4) 126-модданинг тўртинчи қисмидаги "Қонунчилик палатасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 167-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 169-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталарида муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

Тегишли ҳисобот даври учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталарида кўриб чиқилганидан кейин тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг қарори билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларнинг ўзларига ажратилган бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга.

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан тасдиқланганидан кейин ҳисобот йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августда қабул қилинган "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги ЎРҚ-393-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 314-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) 5-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалаларига доир ҳисоботларини эшитиш";

тўққизинчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси, Сенат Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий Мажлис палаталарига Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни ҳар чоракда юборади.

Қонунчилик палатаси, Сенат Давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг, Сенат аъзоларининг фикрлари ва таклифлари, Олий Мажлис палаталари масъул қўмиталарининг тегишли хулосалари эшитилади, муҳокамалар ўтказилади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига, Сенатга тақдим этади.

Қонунчилик палатаси, Сенат Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тегишинча фракцияларда, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар, Сенат аъзолари жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракцияларда, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарори билан тасдиқланади";


3) қуйидаги мазмундаги 10-3-модда билан тўлдирилсин:


"10-3-модда. Ўзбекистон Республикасининг

чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари

раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар

юзасидан ҳисоботларини эшитиш


Сенат зарур бўлган тақдирда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида эшитади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади";


4) 24-1-модданинг учинчи хатбошисидаги "Қонунчилик палатасига" деган сўзлар "Олий Мажлис палаталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлда қабул қилинган "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги ЎРҚ-547-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 385-модда) қуйидаги мазмундаги 27-1-модда билан тўлдирилсин:


"27-1-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга

доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари


Мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт".


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модда биринчи қисмининг 30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар юзасидан";


2) 9-модда биринчи қисмининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича";


3) 10-модда биринчи қисмининг 10-2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10-2) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан";


4) 20-модда учинчи қисмининг русча матнидаги "государственной нотариальной конторой" деган сўзлар "нотариусом" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) илованинг 7-банди "б" кичик банди тўртинчи хатбошисининг русча матнидаги "и субъектов семейного предпринимательства без образования юридического лица" деган сўзлар "субъектов семейного предпринимательства без образования юридического лица и объединений юридических лиц" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


16-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 1-банди, 6-банди иккинчи хатбошиси ва 8-банди ҳамда 13-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 январь


"Халқ сўзи", 2021 йил 15 январь















































Время: 0.0092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск