Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Среднее специальное, профессиональное образование /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 12.10.2020 й. 5-2020-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 07.10.2020 й. 38-2020-Б-сон, Молия вазирлигининг 08.10.2020 й. 44-сон "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2020 й. 3119-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2020 й.

N 3119-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2020 й.

N 5-2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.10.2020 й.

N 38-2020-Б

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.10.2020 й.

N 44

ҚАРОРИ



"Академик лицей ва касб-ҳунар

коллежлари бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 3119, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3119/2469-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсусьтаълим вазири

И. Маджидов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов


Молия вазири

Т. Ишметов




Қарорга

ИЛОВА



"Академик лицей ва касб-ҳунар

коллежлари бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддаги "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига, Ички ишлар вазирлиги идоравий академик лицейларига, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей, юридик техникумларга, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларига, олимпия захиралари коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди;

мазкур Намунавий штатлар академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, коллеж ва техникумлар учун тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штатлар жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

айрим академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.";


в) 3-банддаги "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг" деган сўзлар "Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва

ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларига

ИЛОВА



Академик лицей, касб-ҳунар мактаби,

коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

Т/р

Таркибий тузилмалар ва лавозимлар номланиши

Ўқувчиларнинг келтирилган контингенти

150 гача

151 дан 300 гача

301 дан 450 гача

451 дан 600 гача

601 дан 750 гача

751 дан 900 гача

901 дан 1050 гача

1051 дан юқори

А

Б

1

2

3

4

5

6

7

8

I. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

Раҳбарият

1.

Директор

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Директорнинг

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск