Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды /

Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 08.01.2021 й. 9-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

1-ИЛОВА



Гидрогеологик хулоса бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) "Лицензия" ахборот тизими орқали гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Регламентнинг асосий мақсади маълум бир ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати юзасидан гидрогеологик хулосалар бериш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, берилган гидрогеологик хулосалар ҳисобини юритиш ҳамда тегишлича сувга қудуқ бурғилаш жараёнига методик жиҳатдан кўрсатмалар беришдан иборат.

Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, сувга қудуқ бурғилаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади. Бурғилаш лойиҳаларини тузиш белгиланган тартибда шахарсозлик нормалари ва қоидаларининг талабларига асосан тайёрланади.


3. Гидрогеологик хулоса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда - гидрогеология корхоналари) томонидан "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади.

4. Гидрогеологик хулосада қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилади:

кўрсатилган ҳудуднинг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳақида маълумот;

ер ости сув қатламининг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари ҳақида маълумот;

тегишлича лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар.


5. Гидрогеологик хулоса ҳудуднинг геологик-гидрогеологик ва сув хўжалиги шароитлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда, икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.


6. Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ГИДРОГЕОЛОГИК ХУЛОСА БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар гидрогеологик хулоса олиш учун "Лицензия" ахборот тизимига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, "Лицензия" ахборот тизими ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда аризани электрон шаклда тўлдиради.

9. Аризада келтирилган барча сўров саволларига маълумотлар тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг тўғрилиги ва

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск