Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Асосий воситалар ҳисоби /

Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси ҳисоби (СБХ, 5-сон 2021 йил 2 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА НОМОДДИЙ

АКТИВЛАР АМОРТИЗАЦИЯСИ ҲИСОБИ



Амортизация учун харажатлар таркиби


Амортизация - узоқ муддатли активлар қийматининг аста-секин харажатларга ўтказилиши фойда солиғи базасини қисқартириш имконини беради. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар (АВ) ва номоддий активлар (НМА) амортизацияси учун харажатлар - ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири, у Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Амортизация учун харажатларни Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0106-сатрида ҳам акс эттиринг.

Амортизация учун харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг:

q ишлаб чиқаришга оид, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган асосий воситалар амортизация ажратмалари суммалари

q ишлаб чиқариш учун мўлжалланган номоддий активлар амортизация ажратмалари суммалари



Амортизация қандай ҳисобланади


Амортизация ҳисоблаш қоидалари 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва 7-сон БҲМС "Номоддий активлар"да (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Ушбу қоидалар молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган активларга ҳам татбиқ этилади.

Актив фойдаланишга жорий этилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амортизация ҳисобланг. Амортизация қилинаётган қиймат тўлиқ сўндирилгунга ёки балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар шундай қилишда давом этинг.


Мисол. Амортизация ҳисоблаш даврини аниқлаш

Узоқ муддатли актив 2020 йил 25 июнда фойдаланишга жорий этилган. Ундан фойдали тарзда фойдаланиш муддати - 5 йил. Амортизация ҳисоблаш 2020 йил июлдан бошланиб, 2025 йил июнда тугайди. 2025 йил июлдан ушбу объект бўйича амортизация ҳисобланмайди.


Активдан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаётганда қуйидагиларни инобатга олинг:

q унинг техник тавсифлари (асосий воситалар учун), техник паспорт маълумотлари бўйича унумдорлиги ва ресурси;

q ишлаб чиқаришнинг ўзгартирилиши ва яхшиланиши натижасида ёки мазкур актив ишлаб чиқарадиган маҳсулотга (ишларга, хизматларга) бозор талабларининг ўзгариши натижасида маънавий эскириши;

q фойдаланиш учун юридик чекловлар. Масалан, патент, гувоҳноманинг амал қилиш муддати (номоддий активлар учун).

Асосий воситалардан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мушкул бўлса, солиқ солиш мақсадида СК 306-моддасида келтирилган амортизация нормаларини асос қилиб олишингаз мумкин. Масалан, сотиб олинган компьютер учун амортизация нормасини 20% этиб белгиланг (СК 306-м. 9-қ. IV гуруҳ 1-кичик гуруҳи).

Фойдали хизмат муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари нормаларини 5 йил ҳисобида, бироқ корхона фаолият юритадиган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланг (7-сон БҲМС 45-б.).

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган амортизацияни қуйидаги счётларда акс эттиринг:

q 0200 - асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;

q 0500 - номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар.


Мисол. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган активлар бўйича амортизация ҳисоблаш

Босмахонада китоб чиқариш учун босма машина ва босма жараёнини назорат қиладиган ДТдан фойдаланилади. Бундан ташқари, босмахона лизинг бўйича олинган қоғоз кесиш машинасидан фойдаланади.

Бир ойдаги амортизация суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади:

q босма машина бўйича - 3 000 минг сўм;

q дастурий таъминот бўйича - 500 минг сўм;

q кесиш машинаси бўйича - 1 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск