ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Адлия вазирининг 11.01.2021 й. 1-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.02.2021 й. 3116-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2021 й.

N 3116-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.01.2021 й.

N 1-мҳ


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув

ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 8-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3116, 2019 йил 9 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/3116/2444-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув

ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


а) номи ва 1-банддаги "коллежлари" ва "ўқув" деган сўзлар тегишлича "техникумлари" ва "таништирув" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "коллежларида" деган сўз "техникумларида" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "коллежлари" ва "ўқув" деган сўзлар тегишлича "техникумлари" ва "таништирув" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида"ги ва 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб юритилади) ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ташкил этиш ва ўташ тартибини белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

қабул қилувчи ташкилот - ўқувчилар томонидан амалиёт ўталаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, молия-банк ва бошқа муассасалар ҳамда уларнинг юридик хизмати;

амалиёт - назарий таълим бериш жараёнида ўқувчилар томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, олинадиган мутахассислик бўйича зарур лаёқатга, кўникмаларга ва амалий иш тажрибасига эга бўлиш учун ўтказиладиган ўқув жараёнининг таркибий қисми;

таништирув амалиёти - юридик техникумларнинг биринчи курс ўқувчилари томонидан келажакдаги касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ва эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш, танланган мутахассислик бўйича амалий касб лаёқати ва кўникмаларини эгаллаш мақсадида ўталадиган амалиёт тури;

малакавий амалиёт - юридик техникумларни битирувчи курс ўқувчиларини ўқитишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади ва уларнинг бошланғич касб тажрибасига ҳамда малакага эга бўлиши, ўқувчиларнинг мустақил равишдаги меҳнат фаолиятига касб бўйича тайёрлигини текшириш, махсус фанларни ўрганишда олинган билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, тизимлаштириш мақсадида ўтказиладиган амалиёт тури;

техникумдан амалиёт раҳбари - ўқув юкламасига амалиёт киритилган юридик техникум педагог ходими;

қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари - ўқувчиларни амалий кўникмаларга ўргатиш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими;

амалиётни ўташ дастури - ўқув режаларини ҳисобга олган ҳолда юридик техникумлар томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган дастур.";


г) 3-банддаги "дастурида" деган сўз "режасида" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"4. Таништирув амалиёти ўқувчиларнинг умумкасбий ва махсус фанларни чуқур ўзлаштиришлари, танлаган мутахассисликлари бўйича дастлабки малака ва кўникмаларни эгаллашлари учун ўтказилади.

Таништирув амалиёти биринчи курс якунидан сўнг ёки ўқув йили мобайнида ўтказилади, алоҳида ҳолларда эса ўқув режада кўрсатилиб ўқиш билан бир вақтда узвий ташкил этилиши мумкин.";


е) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малакавий амалиёт юридик техникумнинг иккинчи курс ўқувчилари учун 4-семестр давомида ёки ўқув йили мобайнида ўтказилади.

Юридик техникум томонидан амалиёт ўташ жойи тегишли ташкилотлар билан тузилган ҳамкорлик шартномаси ёки танланган мутахассислик бўйича ташкилотларнинг келишув хатларига мувофиқ келгусида ўқувчилар ишга жойлаша оладиган корхона, муассаса ва ташкилотлардан бири танланади.";


ж) 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 21-банд ва 27-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "коллеж" деган сўз "техникум" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 13-банддаги "коллеж" ва "коллежда" деган сўзлар тегишлича "техникум" ва "техникумда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 15-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 24-банддаги, 26-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги "коллеждан" деган сўз "техникумдан" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) 16-банд ва 23-банднинг биринчи хатбошисидаги "коллеждаги" деган сўз "техникумдаги" деган сўз билан алмаштирилсин;


л) 17-банддаги "коллежда" деган сўз "техникумда" деган сўз билан алмаштирилсин;


м) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Амалиётни ташкил этиш учун, қоида тариқасида, амалиёт бошланишидан бир ой олдин юридик техникум директори томонидан буйруқ қабул қилинади. Буйруқда амалиёт тури, муддати ва уни ўташ жойи, моддий таъминот, юридик техникумдан амалиёт раҳбарларини турар жой билан таъминлаш, масъул шахслар ва жўнатилаётган ўқувчилар, юридик техникумдан амалиёт раҳбарлари таркибининг рўйхати белгиланади.";


н) 22-банддаги "коллежнинг" деган сўз "техникумнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


о) 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "коллежлар" деган сўз "техникумлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


п) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Юридик техникумдан амалиёт раҳбарларининг юридик техникум жойлашган жойдан амалиётни ўташ жойигача бориш билан боғлиқ бўлган хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан яшаш ва суткалик харажатлар, ўрнатилган тартибда юридик техникумнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль


















































Время: 0.2255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск