ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 677-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 677



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, касб-ҳунар маълумотига эга малакали мутахассислар, рақобатбардош юридик кадрлар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари (кейинги ўринларда - юридик техникум) фаолияти янада такомиллаштирилганлиги, шу жумладан, мазкур Фармоннинг:

а) 3-бандига мувофиқ юридик кадрларни тайёрлашга буюртма шакллантириш тартиби жорий этилганлиги;

б) 15-бандига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилиши;

в) 17-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик техникумлар тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, юридик техникумларга тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари ва ўқиш қийматини тасдиқлаш, юридик техникумларда ўқиш муддатлари ва шаклини белгилаш ҳамда уларнинг ходимлари иш ҳақи тизими ва тартибини белгилаш ваколатлари берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;

Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ҳамда республика олий таълим муассасаларида "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларидаги ўтиш балини тўплаган, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади;

юридик техникумларда ўқув юкламаси ҳажми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;

юридик техникумларда педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ТДЮУ томонидан тасдиқланади;

юридик техникумлар педагог ва раҳбар ходимларининг хорижий давлатлар таълим муассасаларида стажировка ўташлари улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ малакасини оширишга тенглаштирилади;

юридик техникумларда асосий иш жойи бўйича фаолият юритаётган педагог ходимлар белгиланган тартибда юридик техникумларнинг штат лавозимини эгаллайди ва штатларида акс эттирилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомнинг амал қилиши, кредитларни бакалавриат талабалари учун белгиланган шартларда ажратиш орқали, юридик техникум ўқувчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

ТДЮУга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) уларнинг тўлов-контракт асосида ўқиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари ва ТДЮУнинг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилиши мумкин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларига абитуриентларни қабул қилиш ҳамда битирувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари ТДЮУ томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;

б) қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларидаги ўқув жараёни тўлов-контракт асосида хорижий ҳамкорларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, ТДЮУ томонидан тасдиқланган таълим шакли, ўқув режа ва ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади;

в) қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларида ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;

г) юридик техникум директорларига бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган) маблағлар ҳисобидан мустақил равишда:

хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида, хусусан онлайн режимда дарс ўтиш учун жалб этиб, уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;

юридик техникум ходимларини хорижий таълим муассасалари, илмий ва бошқа ташкилотларда стажировка ўташ ҳамда малака оширишга юбориш ҳуқуқи берилади;

д) ТДЮУ ва юридик техникумларда автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити, нормативлари ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари тегишлича ТДЮУ ва юридик техникумлар томонидан мустақил белгиланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

юридик техникумлар уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

юридик техникумларнинг штат жадваллари ва харажатлар сметалари;

таълим беришнинг кредит-модуль тизими шароитида педагог ходимларнинг таркиби меҳнатини меъёрлаштириш, иш вақтини фақат ўқув тадбирларига асосланган ҳолда амалга ошириш, шунингдек педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантиришни назарда тутувчи педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатларини (сарфланадиган вақт меъёрларини) ТДЮУ томонидан тасдиқланишини;

юридик техникумларда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбати нормативлари ва юридик техникумларда ўқув юклама ҳажми, шунингдек ТЮДУ томонидан юридик техникумларда педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатларини тасдиқланишини;

б) уч ой муддатда юридик техникумларда ўқув жараёнини кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар юридик техникумларга ўқишга кириш учун ҳужжатларни ЯИДХП орқали қабул қилиш бўйича давлат хизматлари жорий этилишини таъминласин.


7. Юридик техникумларда ўқув-методик жараённи сифатли мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларга амалий ва ахборот-ресурс жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ТДЮУга 1 та микроавтобус ва 2 та навбатчи хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин. Бунда, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

677-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотишдан тушган маблағлар университет ва юридик техникумларнинг ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларида 100 фоиз қолади ва улар томонидан мустақил равишда тасарруф қилинади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "коллежлари" сўзи "техникумлари" сўзи билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат юридик университетларида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда) киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 90-модда):


а) 1-иловада:


41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш, қонун лойиҳалари матнларини ва уларга таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали, органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек, бошқа усуллар билан фуқаролар, манфаатдор давлат органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади";


44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Қонун лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун белгиланган тартибда жойлаштирилиши лозим";


45-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


46-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириладиган қонун лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир";


47-банддан "жамоатчилик ва (ёки)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


14-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун лойиҳаси мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот";


17-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун лойиҳаси бўйича фуқаролар таклифларини (изоҳлари) кўриб чиқиш якуни бўйича жадвал";

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон қарори 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорида:


а) номидаги "коллежларида" сўзи "техникумларида" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "коллеж" ва "коллежлар" сўзлари тегишли равишда "техникум" ва "техникумлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "коллежларнинг" сўзи "техникумларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "коллежларнинг" сўзи "техникумларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 4-бандда:

"а" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "коллежларда" сўзи "техникумларда" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "коллежларни" сўзи "техникумларни" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "коллежлар" сўзи "техникумлар" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандда:

биринчи-учинчи хатбошилардаги "коллежлар" сўзи "техникумлар" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "коллежларда" сўзи "техникумларда" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 5-банддаги "коллежларда" сўзи "техникумларда" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 7-9-бандлардаги "коллежларга" сўзи "техникумларга" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Белгилансинки:

ТДЮУнинг юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган таркибий бўлинмаси ходимларининг штатдаги чекланган сони Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ТДЮУ намунавий штатлари билан аниқланади;

ТДЮУ мазкур таркибий бўлинмаси бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши - олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;

автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар юридик техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган ТДЮУ таркибий бўлинмаси штат бирликларининг сони кўпайтирилиши билан ҳамда мазкур таркибий бўлинма бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши - олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштириш билан боғлиқ харажатлар ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.";


к) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик техникумларда кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган ўқувчилар, "Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз шахслар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида юридик техникумларинг бошқарув, педагог, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига устама ҳақлари ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини юридик техникумларнинг тўлов-контрактдан келиб тушган маблағлари (шу жумладан, табақалаштирилган контракт) ҳисобидан ҳамда Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Юридик техникумлар ходимларига ҳар ойлик устамаларни белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилади.";


л) 13-банддаги "коллежларда" сўзи "коллежларда ва техникумларда" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 171-сон "Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2021 йил 1 январга қадар халқаро мактабнинг раҳбар ва бошқа кадрларини аттестациядан ўтказсин ҳамда танлов асосида халқаро мактабни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака ва юқори профессионал тайёргарликка эга бошқарув ва бошқа кадрлар билан тўлдиришни таъминласин;

бир ой муддатда халқаро мактабни раҳбар ва бошқа кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳамда ходимларни танлов асосида халқаро мактабга ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь


































Время: 0.2159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск