ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.02.2021 й. ПҚ-4982-сон "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2021 й.

N ПҚ-4982



ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНАЧИЛИК

СОҲАЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда юқори сифатли чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, соҳада кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2718-сон қарорига асосан очилган кредит линияларининг танланмаган маблағлари ҳисобидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур қарорнинг1-бандида кўзда тутилган кредит линияларини тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очади;

кредитлар тадбиркорлик субъектларига замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкасида ажратилади.


3. 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг "Ойбек-автойўл" (Тошкент вилояти) ва "Сариосиё-автойўл" (Сурхондарё вилояти) чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда эксперимент тариқасида маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ушбу савдо нуқталарида фаолият юритадиган тадбиркорлар томонидан реализация қилинадиган ҳамда қўшни давлат ҳудудига олиб чиқилган товарлар экспортга тенглаштирилсин.

Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда бир ой муддатда "Ойбек-автойўл" ва "Сариосиё-автойўл" чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда савдо нуқталарини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилишини ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тегишли инфратузилмалар яратилишини таъминласин.

"Ўзчармсаноат", "Ўзтўқимачиликсаноат", "Ўзбекипаксаноат", "Ўзэлтехсаноат" ва бошқа уюшмалар ташкил этиладиган савдо нуқталарини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сифатли маҳаллий маҳсулотлари билан таъминласин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа халқаро қатновлари учун очиқ бўлган чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталарини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. "Ўзчармсаноат" уюшмаси томонидан Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган "Multibrand" дўконларини ташкил этиш ва унинг электрон савдо платформасини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Multibrand" дўконларини республика ҳудудларида ва хорижда ташкил этиш ҳамда унинг электрон савдо платформасини яратиш, шунингдек, "Ўзчармсаноат" уюшмаси аъзоларининг етакчи электрон савдо платформаларида маҳаллий чарм маҳсулотларини жойлаштириш бўйича харажатларини Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда янги ташкил этилаётган "Multibrand" дўконларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий шаҳарларида аҳолига қулай жойларда жойлаштирилишини таъминласин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан биргаликда "Multibrand" дўконларини хорижий давлатларда ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.


6. "Ўзстандарт" агентлиги:

икки ой муддатда чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, жун ва мўйнадан тайёрланган буюмларга уларни синовдан ўтказиш усулларига талабларни белгиловчи стандартлар бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин ва халқаро меъёрларни ҳисобга олган ҳолда уларни қайта кўриб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

2021 йил 1 мартга қадар чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, жун ва мўйнадан тайёрланган буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, соҳага тегишли бўлган синаш бўйича халқаро, минтақавий ва хорижий давлатларнинг стандартларини асли ёзилган тилларда қабул қилиш чораларини кўрсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳар ярим йил якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 февралдаги

ПҚ-4982-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган

хомашё, материаллар ва фурнитуралар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар номи


ТИФ ТН коди


1.

Асосий бўёвчилар ва улар асосида тайёрланган препаратлар


3204 13 000 0

2.

Бошқа органик бўёвчи воситалар, улар асосида тайёрланган синтетик препаратлар, шу жумладан 320411-320419 субпозициялари бўйича икки ёки ундан ортиқ бўёвчи воситаларнинг аралашмалари


3204 19 000 0

3.

Бошқа бўёвчилар (мўйна учун тонерлар)


3204 90 000 0

4.

Суюқ ялтироқ ва шунга ўхшаш бўёвчи препаратлар (металл учун)


3207 30 000 0

5.

ТК812 Лак полоскаси


3209 90 000 0

6.

Ташқи бўёқлар


3209 90 000 0

7.

ТК 1001 Боғловчи смола (сув муҳитидаги полимерлар асосидаги бўёқ)


3209 90 000 0

8.

Ювувчи ва тозаловчи воситалар (ёғсизлантирувчи порошок, ТК5205 Никель металл тозаловчи, ТК1002 Ювиш воситаси - Ополаскиватель, UC401 Ультра товуш тозаловчи)


3402 90 900 0

9.

Бошқа ёпиштирувчи адгезивлар (3506 10 и 3506 91 кодларида назарда тутилмаган)


3506 99 000 0

10.

Сумкалар ишлаб чиқариш учун пластмассадан монолит чеккалар


3916 90 900 0

11.

Биоксиаль мўлжалланган полипропилен плёнкалар, қалинлиги 0,018 мм (18 мкр)


3920 20 210 0

12.

Пластмассадан бошқа буюмлар ва бошқа материаллардан буюмлар (бошқалар)


3926 90 970 9

13.

Мўйна хомашёси: боши, думи ёки қўллари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган бутун жигарранг норкалар


4301 10 001 0

14.

Мўйна хомашёси: боши, думи ёки қўллари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган бутун бошқа норкалар


4301 10 009 0

15.

Мўйна хомашёси: қуйидаги зотдаги боши, думи ёки қўллари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган бутун қўзилар: астрахань, думли, қоракўл, форс ва шунга ўхшаш зотли, шунингдек, ҳинд, хитой, мўғул ёки тибет зотли


4301 30 000 0

16.

Кумушранг-қора тулкининг мўйна хомашёси


4301 60 001 0

17.

Қизил тулкининг мўйна хомашёси


4301 60 002 0

18.

Мовий тулкининг мўйна хомашёси


4301 60 006 0

19.

Оқ тулкининг мўйна хомашёси


4301 60 007 0

20.

Бошқа тулкилар мўйна хомашёси


4301 60 009 0

21.

Суғурлар мўйна хомашёси


4301 80 300 0

22.

Силовсинлар мўйна хомашёси


4301 80 501 0

23.

Мушуксимонлар оиласига тааллуқли бошқа ёввойи ҳайвонларнинг мўйна хомашёси


4301 80 509 0

24.

Оқсувсар мўйна хомашёси


4301 80 701 0

25.

Соболь мўйна хомашёси


4301 80 702 0

26.

Сувсар мўйна хомашёси


4301 80 703 0

27.

Видра мўйна хомашёси


4301 80 704 0

28.

Колонка мўйна хомашёси


4301 80 705 0

29.

Сассиқкузан (хорёк) мўйна хомашёси


4301 80 706 0

30.

Денгиз сувсарларининг хом мўйнаси/бошқалар


4301 80 707 1

4301 80 707 9


31.

Ёввойи қуён ва қуённинг мўйна хомашёси


4301 80 709 1

32.

Қундузнинг мўйна хомашёси


4301 80 709 2

33.

Ондатра мўйна хомашёси


4301 80 709 3

34.

Нутрия мўйна хомашёси


4301 80 709 4

35.

Гренландия тюлени ва хохлач болалари тери мўйна хомашёси


4301 80 709 5

36.

Тюлень болалари тери мўйна хомашёси (гренландия тюлени ва хохлач)


4301 80 709 6

37.

Тюлень мўйна хомашёси бошқа


4301 80 709 7

38.

Ошланган ёки ишлов берилган жигарранг норка мўйнали териси


4302 11 001 0

39.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа норкалар мўйнали териси


4302 11 009 0

40.

Ошланган ёки ишлов берилган қундуз мўйнали териси


4302 19 100 0

41.

Ошланган ёки ишлов берилган ондатра мўйнали териси


4302 19 200 0

42.

Ошланган ёки ишлов берилган кумуш ранг-қора тулки мўйнали териси


4302 19 301 0

43.

Ошланган ёки ишлов берилган қизил тулки мўйнали териси


4302 19 302 0

44.

Ошланган ёки ишлов берилган арктик тулки мовий ранг мўйнали териси


4302 19 306 0

45.

Ошланган ёки ишлов берилган оқ арктик тулки мўйнали териси


4302 19 307 0

46.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа турдаги тулки терилари


4302 19 309 0

47.

Ошланган ёки ишлов берилган қуён терилари


4302 19 350 0

48.

Ошланган ёки ишлов берилган олмахон ва Гренландия тюлени ва хохлач болалари териси


4302 19 410 0

49.

Ошланган ёки ишлов берилган олмахон, тюлень болалари териси (Гренландия тюлени ва хохлачдан ташқари)


4302 19 491 0

50.

Ошланган ёки ишлов берилган тюлень терилари ва бошқалар


4302 19 499 0

51.

Ошланган ёки ишлов берилган калан терилари


4302 19 501 0

52.

Ошланган ёки ишлов берилган нутрия терилари


4302 19 502 0

53.

Ошланган ёки ишлов берилган суғур терилари


4302 19 600 0

54.

Ошланган ёки ишлов берилган силовсин терилари


4302 19 701 0

55.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа турдаги мушуксимонлар терилари


4302 19 709 0

56.

Ошланган ёки ишлов берилган қуйидаги қўзичоқ терилари:

астрахань, курдюк, қоракўл, форс ва аналог зотлар ҳамда ҳинд, хитой, монгол ва тибет қўзичоқ зотлари


4302 19 750 0

57.

Ошланган ёки ишлов берилган оқсувсар териси


4302 19 951 0

58.

Ошланган ёки ишлов берилган соболь


4302 19 952 0

59.

Ошланган ёки ишлов берилган сувсар териси


4302 19 953 0

60.

Ошланган ёки ишлов берилган видра териси


4302 19 954 0

61.

Ошланган ёки ишлов берилган колонка териси


4302 19 955 0

62.

Ошланган ёки ишлов берилган сассиқкузан (хорёк) териси


4302 19 956 0

63.

Ошланган ёки ишлов берилган енот териси


4302 19 957 0

64.

Ошланган ёки ишлов берилган олмахон териси


4302 19 958 0

65.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа турдаги терилар


4302 19 959 0

66.

Бошқа полиестер иплар (якка, чакана савдо учун қадоқланмаган, 50 кр/м. дан ортиқ бўлмаган ёки бурилишга эга бўлмаган)


5402 47 000 0

67.

Никель анод


7508 90 000 9

68.

Асосий анод (қўрғошиндан)


7806 00 800 9

69.

Чамадонлар ва қисқа буюмлар учун, қимматбаҳо металлардан фурнитура ва аналог буюмлар


8302 49 000 9

70.

Тўқимачилик қопламаларисиз пластмасса тугмалар


9606 21 000 0

71.

Қиммат бўлмаган металл хомашёсидан тўқимачилик қопламаларисиз тугмалар


9606 22 000 0

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 февралдаги

ПҚ-4982-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3693-сон қарорида:


а) 10-банднинг тўртинчи хатбоши "чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура," сўзларидан кейин "аксессуарлар, пойабзал қолиплари" сўзлари билан тўлдирилсин.


б) 11-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар "Ўзчармимпэкс" УКга нисбатан ушбу бандда қайд этилган вазифаларни амалга оширишга, шу жумладан "Ўзчармимпэкс" УК томонидан импорт қилинган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга уларнинг ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиши учун сотишга татбиқ этилсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4453-сон қарорида:


а) 2-бандининг:


" б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади";


" в" кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) мазкур банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган маблағларнинг (трикотаж мато экспортидан ундирилган йиғимлар бундан мустасно) 75 фоизи, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг алоҳида банк ҳисоб рақамига қуйидагилар учун йўналтирилади:".


б) 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "мажмуаларни ишга тушираётган" сўзлари "мажмуаларга эга ва уларни янгидан ишга тушираётган" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4759-сон қарорида:


а) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ""Ўзбекипаксаноат" уюшмаси" сўзлари ""Ўзбекипаксаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда "Ўзбекипаксаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан экспортга сотилган гиламларни тегишинча ушбу уюшмаларнинг экспорт кўрсаткичларида акс эттирсин."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 9 февраль








































Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск