ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2021 й. ПФ-6167-сон "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.02.2021 й.

N ПФ-6167



ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ

ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётга хусусий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни (кейинги ўринларда - профессионал ташкилотлар) жалб этган ҳолда давлат активларини хусусийлаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш амалиёти бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур Фармоннинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:

профессионал ташкилотларни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки "UzAssets" инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади;

баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди;

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).

3. Белгилансинки, 2022 йил 1 февралдан бошлаб давлат активини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда) баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш, уларнинг таклифларини баҳолаш ва танлаш тартиби жорий этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 15 январга қадар давлат активини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш, уларнинг таклифларини баҳолаш ва танлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

3-1. "UzAssets" АЖ инвестиция компанияси устав капиталига бериш орқали сотилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан тушган маблағлар ("UzAssets" АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган сақлаш харажатлари, жумладан, корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) ҳар чоракда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Бунда, ушбу активларни сотишдан тушган маблағлар бўйича "UzAssets" АЖ фойда солиғи ҳамда тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган дивидендлардан олинадиган солиқ суммасини тўлашдан озод этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 февралдаги

ПФ-6167-сон Фармонига

1-ИЛОВА


2021 йилда савдога чиқариладиган давлат активларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Номи

Жойлашган ҳудуд

Балансда сақловчи

Умумий ер майдони (га)

Бино-иншоотлар майдони (кв.м)

I. 2021 йил мартдан савдога чиқариладиган давлат активлари

1.

"Пойтахт бизнес мажмуаси" МЧЖ*

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

0,4

34 592

2.

"Шаҳар меҳмонхонаси" ДУК

Тошкент шаҳри,

М. Улуғбек тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

2,2

12 256

3.

Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси

Тошкент шаҳри,

Миробод тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

1,9

17 863

4.

"Малика" савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси

Тошкент шаҳри,

Шайхонтоҳур тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4,1

13 833

5.

"Белдирсой оромгоҳи" дам олиш маскани**

Тошкент вилояти,

Бўстонлиқ тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Белдирсой оромгоҳи" шўъба корхонаси соғломлаштириш маркази

46,1

9 628

6.

"Чорвоқ оромгоҳи" дам олиш маскани**

Тошкент вилояти,

Бўстонлиқ тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Чорвоқ оромгоҳи" шўъба корхонаси соғломлаштириш маркази

76,1

31 211

7.

"Ичан қалъа" меҳмонхона мажмуаси***

Тошкент шаҳри,

Яккасарой тумани

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

0,6

10 100

9.

"Автогазтаъминот" МЧЖ

Тошкент шаҳри,

Яшнобод тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

18,4

19 316

10.

"Қизил сув спорт соғломлаштириш" МЧЖ**

Тошкент вилояти,

Бўстонлиқ тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5,9

2 746

II. 2021 йил сентябрдан савдога чиқариладиган давлат активлари

11.

"Тошкент" меҳмонхонаси

Тошкент шаҳар,

Юнусобод тумани

"Ўзмиллийбанк" АЖ

1,1

24 206

12.

"Нyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси

Тошкент шаҳар,

Юнусобод тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК

3,1

60 113

13.

Кинозал (Premier hall)

Тошкент шаҳар,

Миробод тумани

"O'ZBEKKINO" ДУК

0,1

2 873

14.

Маъмурий бино (матбуот уйи)

Тошкент шаҳар,

Миробод тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

0,82

18 142

16.

Ишлаб чиқариш биноси (собиқ "Алгоритм" заводи бино-иншоотлари)

Тошкент шаҳар,

Чилонзор тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

16,13

86 004

17.

"Сергели" кичик саноат зонаси бино ва иншоотлари

Тошкент шаҳар,

Сирғали тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

11,83

89 192

18.

"Бектемир" кичик саноат зонаси бино ва иншоотлари

Тошкент шаҳар,

Бектемир тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5

33 733

19.

"Ўзметкомбинат" АЖнинг темир сақлаш ва юклаш омбори

Тошкент шаҳар,

Мирзо Улуғбек тумани

"Ўзметкомбинат" АЖ

5,8

4 351

20.

Нотурар бино-иншоот комплекси (Парранда фабрикаси)

Тошкент вилояти,

Зангиота тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

20,7

31 105

21.

Бўш турган бино ва иншоотлар (собиқ Кинология маркази)

Тошкент шаҳар,

Яшнобод тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8,6

16 531

             

Изоҳ.


1. Ушбу иловада кўрсатилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.


2. Объектлар улуш ёки мулкий мажмуа сифатида савдоларга чиқарилади. Улуш сифатида чиқарилганда ушбу иловада кўрсатилган объектлар жамият устав фондига баланс қийматида берилади.


3. Сотиш шартлари ва усуллари (жумладан профессионал ташкилотларни жалб этиш зарурати) Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

4. Объектларнинг майдонига кадастр ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади.


5. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар бошқарув органлари қарорлари асосида ушбу иловада кўрсатилган объектлар юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик жамияти улушини объектнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали савдога чиқарилади.


*) "Пойтахт бизнес мажмуаси" МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши ва унга оператив бошқарувга берилган давлат кўчмас мулк объекти жамият устав капиталидаги давлат улушини ошириш учун баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.


**) "Белдирсой оромгоҳи" дам олиш маскани, "Чорвоқ оромгоҳи" дам олиш маскани ва "Қизил сув спорт соғломлаштириш" МЧЖ давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва 5 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.


***) "Ичан қалъа" меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва 5 фоизи Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 февралдаги

ПФ-6167-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2021 йилда савдога чиқариладиган давлат иштирокидаги

хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Жойлашган жойи


Сотиладиган

улуш миқдори

(фоизда)


I. 2021 йил апрелдан савдога чиқариладиган давлат

иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари

1

"Кварц" АЖ


Фарғона вилояти

89,5

2

"Трeст-12" АЖ


Тошкент шаҳри

51

3

"Ўзбеккимёмаш заводи" АЖ


Тошкент вилояти

44,7

4

"Жиззах пластмасса" АЖ


Жиззах вилояти

85,8*

5

"Қўқон механика заводи" АЖ


Фарғона вилояти

64,1

6

"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ


Фарғона вилояти

100

7

"Кафолат суғурта компанияси" АЖ


Тошкент шаҳри

49,3

8

"Тошкентвино комбинати" АЖ


Тошкент шаҳри

51,8

9

"Ўзбекистон шампани" АЖ


Тошкент шаҳри

51,0

10

"Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати" АЖ


Самарқанд вилояти

71,2

11

"Қибрай шароб илмий-экспериментал корхонаси" ДУК


Тошкент вилояти

100

12

"Урганч шароб" АЖ


Хоразм вилояти

60,3

13

"Нукус вино заводи" АЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

51

14

"Шаҳрисабз вино-ароқ" АЖ


Қашқадарё вилояти

51

15

"Сирдарё вино" АЖ


Сирдарё вилояти

51

16

"Конвин" АЖ


Тошкент вилояти

51

17

"Мастона" АЖ


Фарғона вилояти

51

18

"Электр қишлоқ қурилиш" АЖ


Тошкент шаҳри

53,4

II. 2021 йил октябрдан савдога чиқариладиган давлат

иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари**

19.

"Қўқон биокимё" АЖ


Фарғона вилояти


97,0***

20.

"Андижон биокимё заводи" АЖ****


Андижон вилояти


70,0

21.

"Бектемир-спирт экспериментал заводи" АЖ****


Тошкент шаҳри


25,0

22.

"Биокимё" АЖ****


Тошкент вилояти

25,0

23.

"Сувмаш" АЖ


Тошкент шаҳри

47,0

24.

"Шарқ НМАК" АЖ


Тошкент шаҳри

94,5

25.

"Ўрта осиё транс" АЖ


Тошкент шаҳри

51,0

26.

"93-махсус трест" АЖ


Тошкент шаҳри

83,31***

27.

"Ўзгазлойиҳа" МЧЖ


Тошкент шаҳри

63,4

28.

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК


Тошкент шаҳри

100,0

29.

Иссиқлик электр станциялари****


Республика бўйича

***

30.

Дон корхоналари****


Республика бўйича

***

           

Изоҳ.


1. Мазкур рўйхатнинг биринчи бўлимидаги давлат акция пакетлари (улушлар) "UzAssets" АЖ инвестиция компанияси устав капиталига номинал қийматда бериш орқали сотилади.

2. Ушбу иловада кўрсатилган активларни сотишдан тушган маблағлар ("UzAssets" АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган сақлаш харажатлари, жумладан, корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) ҳар чоракда Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади ва 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.


3. Давлат улуши миқдори ва корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, активларнинг сотилиши ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

*) "Ўзкимёсаноат" АЖга тегишли улуш белгиланган тартибда бошқарув органи қарори асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига "UzAssets" инвестиция компанияси устав фондига номинал қийматда ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилади.


**) Ушбу корхоналардаги давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "UzAssets" инвестиция компанияси жалб этадиган профессионал ташкилотлар орқали сотилади.

***) Ушбу иловада кўрсатилган корхоналарнинг устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улуши мавжуд бўлганда, уларнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилади.

****) Мазкур корхоналардаги сотувга чиқариладиган давлат улуши миқдори ва сотиладиган корхоналарнинг номма-ном рўйхати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги таклифига асосан Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 февралдаги

ПФ-6167-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармони 4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ёки Давлат тендер комиссиясининг қарори билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга оширилади;".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сон Фармонининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси таклифлари асосида профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш ёки бошқа ташкилот ва идораларга ўтказиш ҳуқуқи берилсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4771-сон қарорининг 8-банди "в" кичик банди "давлат муассасаси шаклидаги" сўзларидан кейин "бюджет ташкилотига тенглаштирилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармонига 5-илованинг 43-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2020 йил 1 декабрь" сўзлари "2021 йил 1 август" cўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонида:


а) 10-банднинг "г" кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "мазкур Фармоннинг 4-иловасидаги" сўзлари "хусусийлаштирилиши белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "уч ой муддатда" сўзлари "2021 йил 1 июлга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2020 йил 1 декабрга қадар" сўзлари "2021 йил 1 июнга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 20-бандда:

учинчи хатбошидаги "2020" рақами "2021" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "уч ой муддатда" сўзлари "2021 йил 1 июнга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-иловадан "** Объектлар мулкий мажмуа сифатида барча мавжуд мол-мулки баҳоланган ҳолда савдога чиқарилади" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси қарорлари" сўзи "Ҳукумати ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"корхоналар соф активларининг давлат акция пакетлари (улушлари)га нисбатан пропорционал қиймати 100 млн сўмдан ошмаса, соф активларининг пропорционал улушига тенг (соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал) қийматда жамият қатнашчиларининг сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқини қўлламаган ҳолда оммавий савдоларга қўйиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

давлат активларини оммавий савдоларга чиқаришда уларнинг бошланғич нархини (баланс, номинал қийматларида, фонд биржаси котировкаси бўйича, соф активлари қийматида ёки давлат активлари баҳоланган нархининг 70 фоизгача пасайтирилган миқдорида) белгилаш;

давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш мақсадида хўжалик жамиятларига ўзгартиришда корхонанинг мол-мулклари ва мажбуриятларини хатлов ҳамда баҳолашни ўтказмасдан, уларнинг устав капитали миқдорини солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида, соф активлари манфий бўлган тақдирда, корхона устав капитали миқдорида белгилаш;

давлат активларини устав капиталига бериш орқали хусусийлаштириш ёки давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари қарорлари асосида уларнинг носоҳавий активларини давлатга бериш орқали улардаги давлат улушларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.";

ўн тўртинчи-ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи-йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 12 февраль



















































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск