Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2021 й. 89-сон "Қорақалпоқ-агро" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2021 й.

N 89




"ҚОРАҚАЛПОҚ-АГРО" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудга замонавий технологиялар ва инвестицияларни фаол жалб этиш, шунингдек, янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон қарорига мувофиқ:

Амударё, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай ва Элликқалъа туманларида жами 875,4 га ер майдонида "Қорақалпоқ-агро" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ) ташкил этилганлиги;

"Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ фаолиятини бошқариш "Нукус" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасига юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

замонавий иссиқхона хўжаликларини, жумладан, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усули асосида ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этиш, шунингдек, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни чуқур қайта ишлашни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг уруғдан то маҳсулотни бозорга етказиб беришгача бўлган тўлиқ жараёнини ташкил этишни рағбатлантириш;

кўчатзорлар, шунингдек, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш учун шароитлар яратиш орқали иссиқхона хўжаликларини бозор талаби катта, юқори ҳосилдорлик хусусиятига эга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ ва кўчатлари билан таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;

логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;

иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда замонавий ресурс тежовчи технологияларни, муқобил иссиқлик энергияси манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси махсус иқтисодий зонасининг маъмурий кенгаши:

Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ''Қорақалпоқ-агро" ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда уч ой муддатда "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ ҳудудида:

икки ой муддатда гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда иссиқхона хўжаликларини ҳамда замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш объектларини бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ишлаб чиқарилиши ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига мунтазам равишда етказилишини таъминласин;

лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли иш олиб бориш, шунингдек, "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ ҳудудида тегишли ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини ўз вақтида кўриб чиқсин;

амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича ташкилий-амалий чоралар кўрсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ахборотни Вазирлар Маҳкамасига 2021 йил 15 июль ва 2022 йил 15 январга қадар киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Нукус" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 февралдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Нукус" эркин иқтисодий

зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-иловада:


а) "5-ер участкаси" бўлими матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги "Нукус ун заводи" кархонасидан жанубий томонидан 600 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 1054 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 792,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги "Нукус-полимер" корхонаси томонига шимолий йўналишда 430,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 1219,2 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 435,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 1200,1 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 307,5 метр масофада l-нуқтагача давом этади";


б) "9-ер участкаси" бўлими чиқариб ташлансин.


2. 3-иловада:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Дирекция фаолиятининг асосий мақсади "Нукус" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Нукус" ЭИЗ) ва "Қорақалпоқ-агро" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ) ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, "Нукус" ва "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗлар ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан оператив бошқариш, "Нукус" ва "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗлар қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишларни (хизматларни) бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш ҳисобланади";


б) 11, 15, 16, 20, 23, 25, 32-бандлардаги "Нукус" ЭИЗ" сўзлари "Нукус" ЭИЗ ва "Қорақалпоқ-агро" ЭИЗ" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 февраль









































Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск