ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 й. 98-сон "Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N 98




ОММАВИЙ-МАДАНИЙ ВА

КОНЦЕРТ-ТОМОША ТАДБИРЛАРИНИНГ

ЙИЛЛИК КАЛЕНДАРЬ РЕЖАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини (кейинги ўринларда - тадбирлар) ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашишнинг яхлит тизимини шакллантириш;

оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини (кейинги ўринларда - календарь режалар) шакллантириш ва тасдиқлаш;

календарь режаларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

календарь режа тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади;

концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмаларига асосан барча хизматлар ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилади, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно;

календарь режаларда назарда тутилган тадбирлар ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан, буюртмачи маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

2021 йилдан бошлаб календарь режаларда назарда тутиладиган тадбирларининг рўйхати ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ йиллик харажатлар сметасини, асосланган ҳисоб-китобларни ва бошқа молиявий материалларни Молия вазирлигига тақдим этиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль


























Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск