ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Молия вазирлигининг 26.02.2021 й. 13-сон, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 24.02.2021 й. 27-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 22.02.2021 й. 2021-05-сон "Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 10.03.2021 й. 1729-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.03.2021 й.

N 1729-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.02.2021 й.

N 13

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2021 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.02.2021 й.

N 2021-05

ҚАРОРИ



"Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга

солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 14 октябрдаги 866-сон "Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 83, 28 ва 2007-51-сон "Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1729, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 434-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6 ва 2011-21-сон "Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1729-1, 2011 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда).


2. Мазкур қарор "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни

қисқартириш вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 март





































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск