ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2021 й. 126-сон "Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2021 й.

N 126




ОЗОН ҚАТЛАМИНИ БУЗУВЧИ

МОДДАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТЎХТАТИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини, Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси мажбуриятларини бажариш, шунингдек, озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида:

Вена Конвенцияси бўйича Монреаль протоколининг мажбуриятларини бажариш юзасидан 2005-2019 йиллар даврида озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланиш миқдори 884 тоннадан 33 тоннагача камайтирилганлиги;

Монреаль протоколининг А, В ва Е рўйхатларида, шунингдек, С рўйхати II ва III гуруҳларида кўрсатилган моддаларни импорт қилиш тақиқланганлиги;

озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Глобал экологик жамғарма, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит ва Тараққиёт дастурлари кўмагида ҳамда маҳаллий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан 2000-2018 йиллар давомида республикада 9,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилганлиги;

2019-2024 йилларда самарали технологияларни жорий этиш орқали озон қатламини бузувчи моддаларни бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича 8,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатишнинг асосий мақсадлари ва стратегик йўналишлари, чора-тадбирлари амалга оширилиши назарда тутилган Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда - Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ;

Миллий дастурни бажаришда давлат органлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган самарали технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш тадбирларидан иборат Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни амалга оширишнинг "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

Миллий дастурни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш;

озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларни бажариш;

озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортига рухсатномаларни электрон ариза тақдим этилгандан сўнг "Ягона дарча" божхона ахборот тизими, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бериш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти назоратини олиб бориш, шунингдек, маҳсулотлар миқдорини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилиши учун масъул орган этиб белгилансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали Миллий дастур ва "Йўл харитаси"нинг мақсад ва вазифалари ҳамда уларнинг амалга оширилиши юзасидан чиқишлар ташкил этилишини таъминласин.


7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 мартдаги

126-сон қарорига

2-ИЛОВА



Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни

тўхтатиш бўйича миллий дастурни амалга оширишнинг

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1

Миллий дастур ва "Йўл харитаси"ни амалга ошириш ва уларнинг ижроси этилиши мониторингини олиб бориш билан боғлиқ ишларни мувофиқлашти-ришни таъминлаш.

1. Озон қатламига хавф туғдирмайдиган технологияларни ишлаб чиқарадиган ва татбиқ қиладиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, компаниялар ва жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлаш.

Доимий равишда


Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси, Давлат

солиқ қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Озон қатламини бузувчи моддаларни (ОБМ) истеъмолдан чиқариш назоратини кучайтириш мақсадида қонунчилик базасини ривожлантириш.

Талаб ва таклифларга мувофиқ

3. ОБМни истеъмолдан чиқариш жараёнини таъминлашда корхоналар ва ташкилотларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2021 йил май

4. ОБМни ишлаб чиқариш ва истеъмолдан чиқариш жараёнларининг салбий оқибатларини камайтириш орқали амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўриш.

Дастур доирасида

2

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига (ТИФ ТН) мувофиқ озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни республикага олиб кириш ва республикадан олиб чиқиш устидан қатъий назорат олиб бориш.

1. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти юзасидан тадбиркорлар мурожаатларига ўз вақтида жавоб берилишини таъминлаш.


2. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш бўйича қатъий назоратни таъминлаш.





Доимий равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

3

Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколи Кигали тузатишига қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Кигали тузатишига қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги масаласида жаҳон тажрибасини ўрганиш.

2021 йил апрель


Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси

2. Ўрганиш материалларини таҳлил қилиш ва улар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил май

4

Совитиш ускуналари соҳасида ассоциация ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

1. Совитиш ускуналари соҳасида ассоциация ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.


2. Ассоциация ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2021 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси

II. ОБМ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА

ЎТИШ УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ

5

Маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда ОБМ ўрнини босувчи воситалардан фойдаланишга ўтиш соҳасида истиқболли илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга татбиқ қилиш.

1. ОБМ ўрнини босувчи воситалардан фойдаланишга ўтиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.


2. Маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда республикада ОБМ ўрнини босувчи моддалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.



2021 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Давлат

экология қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат

божхона қўмитаси

III. ОБМНИ ИСТЕЪМОЛДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ДАСТУРНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ

ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

6

ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича мониторинг олиб борилишини таъминлаш.

1. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантирилишини такомиллаштириш.


2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф муҳит дастурининг Озон Котибиятига ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича ҳисоботларни тақдим этиб бориш.



Ҳар йили

Маблағ талаб этилмайди

Давлат

экология қўмитаси,

Давлат

божхона қўмитаси

7

ОБМни истеъмолдан чиқариш бўйича миллий дастур доирасида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш.

1. Маълумотларни тўплаш, тегишли маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш.


2. Умумлаштирилган маълумотларни ягона маълумотлар базасига киритиб бориш.

Доимий равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат

экология қўмитаси, Давлат

божхона қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

IV. ЎЗБЕКИСТОНДА ГЛОБАЛ ИСИШГА ТАЪСИРИ ПАСТ ДАРАЖАДА БЎЛГАН

ВА ОЗОН ҚАТЛАМИНИ ЕМИРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА БЎЛМАГАН САМАРАЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ ГХФУНИ БУТУНЛАЙ ИСТЕЪМОЛДАН

ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ҚЎШМА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

8

Миллий қонунчиликни амалга ошириш, божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маҳсулотлар импорти ва экспортини назорат қилиш бўйича билимини ва малакасини оширишга кўмаклашиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2021 йил май


Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (0,3 млн АҚШ доллари),

корхоналар маблағлари (0,887 млн АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Давлат

божхона қўмитаси

2. Давлат экология қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ходимларининг институционал салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2021-2024 йиллар

давомида

3. ГФУ ва бошқа муқобил совитгичлардан фойдаланиш бўйича Кигали тузатишига қўшилиш масаласини асослаш ва кўриб чиқиш.

2021 йил май

4. Давлат божхона қўмитаси марказий лабораториясининг газ хроматографларини калибровка қилиш, шунингдек, улар учун зарур ускуналарни сотиб олиш.

2021-2024 йиллар

давомида


5. "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали рухсатнома ҳужжатларини олишга ариза бериш ва аризага асосан рухсатнома ҳужжатларини расмийлаш-тириш жараёнлари юзасидан тренинг ташкил этиш.

2021-2024 йиллар

давомида

9

ГХФУдан қайта фойдаланиш тизимини мустаҳкамлаш ва уларнинг технологияларини алмаштириш соҳасида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар натижадорлиги кенг омма эътиборига намойиш қилинишини таъминлаш.

1. ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш ва 6 та мавжуд марказни қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш.


2. Совитиш ускуналари ишлаб чиқарадиган 100 та корхона учун зарур эҳтиёт қисмларни сотиб олиш.


3. ОБМни қайта ишлаш марказларининг барқарорлигини таъминлаш учун бизнес режа ишлаб чиқишда кўмаклашиш.


4. Озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган ва глобал исишга таъсири паст даражада бўлган ускуналарни ўрнатиш, ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассисларнинг билимларини ошириш.


5. Давлат экология қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан совитиш ускуналарини ишлаб чиқариш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш учун 3 та марказ ташкил этиш.


6. Иқтисодий ўтиш давридаги мамлакатлардаги озон офислари билан тармоқ алмашинувини таъминлаш ва тажриба алмашиш.


7. Озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган ва глобал исишга таъсири паст даражада бўлган технологияларни амалиётга татбиқ қилишда кўмаклашиш.


8. ОБМ истеъмолини қайд этувчи www.report.o3.uz онлайн тизимини қўллаб-қувватлаш ва ташкилотлардан маълумот йиғишда ва мониторинг олиб боришда ёрдамлашиш.



2020-2024 йиллар давомида

Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (1,25 млн АҚШ доллари),

корхоналар маблағлари (1,0 млн АҚШ доллари), хусусий сектор (4,2 млн АҚШ доллари)

Давлат

экология қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат

божхона қўмитаси

10

Маълумот алмашиш ва манфаатдор томонлар ўртасида хабардорликни ошириш.

1. Соҳага оид турли тадбирларни (семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар) ташкил этиш ва ўтказиш, ахборот тарқатма материалларни ишлаб чиқиш.


2. "Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни"га бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш.


3. Саноат ва молия ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, ресурсларни сафарбар қилиш учун совитиш ускуналари ишлаб чиқариш соҳасида хабардорликни ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш.




2020-2024 йиллар давомида

Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (0,32 млн АҚШ доллари), хусусий сектор (0,5 млн АҚШ доллари)


Давлат

экология қўмитаси

11

Совитиш ускуналари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасига хотин-қизларни жалб қилиш.

1. Хотин-қизларни мазкур соҳага босқичма-босқич жалб қилишни назарда тутувчи амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил июнь


Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (0,05 млн АҚШ доллари), корхоналар маблағлари

Давлат

экология қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

2.Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишни таъминлаш.

2021-2025 йиллар давомида

V. ОБМЛАРНИНГ ЗАРАРИ ТЎҒРИСИДА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

12

ОБМдан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш, уларни озон қатламига зарарсиз ва глобал исиш салоҳияти паст бўлган моддалар билан алмаштириш чораларини кўришнинг мақсадлари, амалий аҳамияти ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш.

1. ОБМ ва глобал исиш салоҳияти юқори бўлган моддалардан фойдаланувчиларни аниқлаш бўйича хатловни босқичма-босқич амалга ошириш.


2. Хатлов натижасига кўра аниқланган фойдаланувчиларнинг молиявий кўмаги асосида уларнинг масъул ходимлари учун соҳага тааллуқли семинарлар, ўқув курслари ва давра суҳбатларини ташкил этиш юзасидан ҳар йилги режаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.


3. Олиб борилаётган ишлар натижадорлигини телерадиоканаллар ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг омма эътиборига ҳавола этиш.






Ҳар йили

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Давлат

экология қўмитаси, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Савдо- саноат палатаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси

13

Озон қатламини муҳофаза қилиш соҳасида аҳолининг хабардорлигини ошириш.

1. Атроф муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича миллий маърузаларда озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотларни мунтазам бериб бориш.


2. ОБМдан фойдаланиш ва уларни озон қатлами учун хавфсиз бўлган турларига алмаштириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида чиқишлар ташкил этиш.


Алоҳида белгиланган режа асосида

Маблағ талаб этилмайди

Давлат

экология қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадио-компанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 мартдаги

126-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги

17-сон қарори билан тасдиқланган Таркибида озонни

бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига

импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш

рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар

турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

1. 1.1.-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"

1.1.

Совутгичлар, музлатгичлар ва улар учун мўлжалланган насос ҳамда компрессорлар

8414 30, 8414 80 750 0,

8418 10-8418 29 000 0,

8418 50 110 0-8418 50 190 0,

8418 61 00, 8418 69 000 9,

8476 21 000 0, 8476 81 000 0

";

2. 1.2.-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"

1.2.

Музлатгичлар, музлатиш камералари, буғлатгич ва конденсаторлар (маиший совутгичларга мўлжалланган буғлатгич ва конденсаторлардан бошқалари)

8418 30, 8418 40, 8418 61 00,

8418 69 000 9, 8418 99 100 0

".



Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 мартдаги

126-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 33-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 йил, 9-сон, 60-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 йил, 34-36-сон, 264-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 29-сон, 693-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 17 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 46-сон, 1134-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 7-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 март
































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск