ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.03.2021 й. 150-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 мартдаги

150-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар

кадрларнинг малакасини ошириш жараёнини

ташкил қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом cув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил қилиш тартибини белгилайди.


2. Сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакаси ҳар уч йилда бир марта оширилади.


3. Малака ошириш жараёни кундузги ўқиш шаклида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилади.


4. Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда, малака ошириш жараёни масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ҳам ташкил этилиши мумкин.

Малака ошириш курсининг ўқув дастурларини (кейинги ўринларда - ўқув дастурлари) ўзлаштириш муддати бир ҳафтадан (54 соат) кам бўлмаган ҳажмда белгиланади, шундан аудитория машғулотлари 30 соатни, амалий машғулотлар - 6 соатни, мустақил таълим - 18 соатни ташкил қилади.



2-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Сув хўжалиги соҳасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, соҳага янги технологиялар татбиқ этилишини жадаллаштириш, соҳа мутахассисларининг касбий билим, кўникма ва малакасини мунтазам равишда ошириб бориш малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.


6. Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг билими, кўникмалари, касбий лаёқати ва маҳоратини узлуксиз ошириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий бошқарув услублари, бошқарувда тўғри ва самарали қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат қилиш бўйича кўникмаларини шакллантириш, сув хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш малака оширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ МУТАХАССИСЛАРИ

ВА РАҲБАР КАДРЛАРИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг малакаси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида (кейинги ўринларда - Тармоқ маркази)да оширилади.


8. Вазирлик марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг малакасини ошириш Вазирлик, шунингдек, унинг тизимидаги ташкилотлар буюртмасига асосан Тармоқ маркази билан шартнома асосида ташкил этилади.


9. Тармоқ марказида малака ошириш курслари Вазирлик билан келишилган ҳолда қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги ҳамда сув хўжалигини ривожлантиришнинг уствор йўналишлари;

сув ресурсларини оқилона бошқариш, сувнинг ҳисобини юритишни рақамлаштириш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив назоратни рақамлаштириш;

насос станциялари, суғориш ва дренаж қудуқларини оқилона бошқариш, сув ва электр энергияси ҳисобини рақамлаштириш, электр энергиясини тежаш;

сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларини лойиҳалаш ва амалга ошириш, ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш;

сув хўжалигида давлат-хусусийшериклик шартлари ва аутсорсингни жорий қилиш, маблағлардан мақсадли фойдаланиш.

Тармоқ марказида Вазирлик буюртмасига асосан бошқа йўналишлар бўйича ҳам малака ошириш курслари ташкил этилиши мумкин.


10. Вазирлик ҳар йили 10 январга қадар Тармоқ марказига Вазирлик марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари орасидан йўналишлар бўйича малака оширадиган тингловчиларнинг сони ва муддатларини кўрсатган ҳолда буюртма беради.


11. Тармоқ маркази Вазирликнинг буюртмасига асосан ҳар йили 15 январга қадар йўналишлар бўйича ўқув дастурларини, ўқув машғулотларини амалга оширадиган профессор-ўқитувчиларва тажрибали мутахассисларнинг рўйхатини ҳамда режа-графикларни ишлаб чиқади.

Ўқув дастурлари ва режа-графиклар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


12. Тармоқ маркази томонидан малака ошириш курсларининг ўқув машғулотларини амалга ошириш учун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, соҳага алоқадор бошқа олий таълим ва илмий-текшириш муассасалари, вазирликлар ва идораларнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда тажрибали мутахассислари соатбай ҳақ тўлаш асосида жалб қилинади.

Тармоқ маркази Вазирлик буюртмасига асосан хорижий экспертларни ҳам жалб қилиши мумкин.


13. Вазирлик тасдиқланган ўқув дастурлари ва режа-графиклар бўйича тингловчилар контингентининг аниқ рўйхатини даврий равишда Тармоқ марказига тақдим қилиб боради.


14. Тармоқ марказида малака ошириш ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари, илғор педагогик, ахборот-коммуникацион ва инновацион технологиялардан фойдаланиб тасдиқланган машғулотлар дастурлари бўйича амалга оширилади.


15. Ўқув машғулотлари Тармоқ марказида ўтказилади.


16. Амалий машғулотлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги "Илмий-ўқув маркази" давлат унитар корхонасининг ўқув-тажриба участкасида, замонавий бошқарув тизимли сув хўжалиги объектларида, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларининг ер майдонларида, сувни тежайдиган технологиялар бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларда, шунингдек, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда бошқа объектларда ўтказилади.

Амалий машғулотлар ўтказиладиган объектлар Вазирлик билан келишилади.


17. Вазирлик ва унинг тизимидаги тегишли ташкилотлар:

Тармоқ маркази билан малака ошириш бўйича тузилган шартномага мувофиқ тўловларни амалга оширади;

тингловчиларнинг тасдиқланган режа-график бўйича малака оширишга ўз вақтида қатнашишини таъминлайди.


18. Тармоқ маркази:

тасдиқланган ўқув дастурлари ва режа-графиклар бўйича тингловчиларга юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва тажрибали мутахассислар томонидан машғулотларни тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлайди;

тингловчиларни зарур ўқув материаллари билан таъминлайди, мавжуд ўқув ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратади;

малака ошириш курслари давомида тингловчиларнинг давомати ва фаол иштироки бўйича мониторинг олиб боради ҳамда Вазирликка кундалик маълумот тақдим қилади.


19. Малака ошириш машғулотлари якуни бўйича тингловчиларнинг олган билими имтиҳон (суҳбат) натижаси асосида баҳоланади.

Имтиҳонни (суҳбатни) ташкил этиш ва ўтказиш учун Тармоқ маркази директорининг буйруғи билан имтиҳон комиссияси тузилади. Комиссия, қоида тариқасида тоқ сонда бўлиб, раис ва камида икки нафар аъзодан иборат бўлади.

Тингловчилар билан якуний имтиҳон (суҳбат) - улар касбий фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ўқув дастурларига асосан ўтказилади. Имтиҳон натижалари имтиҳон қайдномасида "ўтди" ёки "ўтмади" деб баҳоланади ҳамда комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.

Тармоқ маркази томонидан ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тингловчиларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.

Имтиҳонни топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчиларга сертификат берилмайди. Мазкур ҳолатда тингловчиларга малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган тингловчилар учун Тармоқ маркази томонидан қўшимча равишда имтиҳон ташкил этилади.



4-БОБ. ЎҚИТУВЧИЛАРНИ (ТРЕНЕРЛАРНИ)

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


20. Сув хўжалиги соҳаси мутахассислари, шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакаси ўқитувчилар (тренерлар) томонидан оширилади.


21. Сув хўжалиги соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) машғулотларни ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларнинг (тренерларнинг) таркиби тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан келишилади.


22. Ўқитувчилар (тренерлар) ҳудудий марказларнинг буюртмаси бўйича шартнома асосида Тармоқ марказида тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича қайта тайёрланади.


23. Ўқитувчиларнинг (тренерларнинг) ўқув дастурлари ва ўқув жараёнлари графиклари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тупроққлим шароити ҳамда сув хўжалиги тизими эътиборга олинган ҳолда, Тармоқ маркази томонидан ишлаб чиқилади ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.


24. Ҳудудий марказлар томонидан ўқитувчиликка (тренерликка) техникум, коллеж, шунингдек, соҳа бўйича олий таълим муассасалари, сув хўжалиги, лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассислари соатбай ҳақ тўлаш асосида жалб қилинади.


25. Тармоқ марказида ўқитувчиларни (тренерларни) қайта тайёрлаш курслари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

сув ресурсларини оқилона бошқариш, сувнинг ҳисобини юритишни рақамлаштириш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив назоратни рақамлаштириш;

насос станциялари, суғориш ва дренаж қудуқларини оқилона бошқариш, сувнинг ва электр энергияси ҳисобини рақамлаштириш, электр энергиясини тежаш;

сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларини лойиҳалаш ва амалга ошириш, ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш;

сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик шартлари ва аутсорсингни жорий қилиш, маблағлардан мақсадли фойдаланиш.


26. Ўқитувчилар (тренерлар) Тармоқ марказида бир ҳафтадан (54 соат) кам бўлмаган ўқув машғулотини, шундан, 30 соатлик аудитория машғулотлари, 6 соатлик амалий машғулотлар ҳамда 18 соатлик мустақил машғулотларни ўтайди.


27. Қайта тайёрлаш курсининг якуни бўйича ўқитувчилар (тренерлар) билими Тармоқ маркази билан қайта тайёрлаш бўйича тузилган шартномага мувофиқ баҳоланади.


28. Тармоқ маркази томонидан ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) ўқитувчиларга (тренерларга) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги гувоҳнома берилади.

Гувоҳнома ўқитувчи (тренер) учун икки йил давомида ҳудудий марказлардаги малака ошириш курсларининг тегишли йўналиши бўйича дарс бериш учун асос бўлади.


29. Имтиҳонни топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) ўқитувчиларга (тренерларга) гувоҳнома берилмайди. Бундай ҳолатда ўқитувчиларга (тренерларга) қайта тайёрлаш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Бунда ўқитувчилар (тренерлар) ҳудудий марказларда сув хўжалиги соҳасида мутахассисларни малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказишга жалб этилмайди.

Узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган ўқитувчилар (тренерлар) учун имтиҳон Тармоқ маркази томонидан қўшимча равишда ташкил этилади.



5-БОБ. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТАРТИБИ


30. Сув хўжалиги соҳасида мутахассисларининг, шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакаси ҳудудий марказларда шартнома асосида оширилади.


31. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳар йили 5 январгача сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларнинг малака оширадиган мутахассислари рўйхатини шакллантиради ва тегишли ҳудудий марказга тақдим қилади.

Сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар ўз мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакасини ошириш учун тегишли ҳудудий марказга буюртма беради.


32. Ҳудудий марказларда сув хўжалиги соҳаси мутахассисларининг, сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакаси ўқитувчилар (тренерлар) томонидан мазкур Низомнинг 25-бандига кўра тегишли йўналишлар бўйича оширилади.


33. Амалий машғулотлар ҳудудий марказларнинг ўқув тажриба-участкасида, замонавий бошқарув тизимли сув хўжалиги объектларида, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларининг ер майдонлари, сувни тежайдиган технологиялар бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларда ҳамда бошқа объектларда ўтказилади.

Амалий машғулотлар ўтказиладиган объектлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан келишилади.


34. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар:

тегишли ҳудудий марказ билан малака ошириш бўйича тузилган шартномага мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга оширади;

тингловчиларнинг тасдиқланган режа-график бўйича малака оширишга ўз вақтида қатнашишини таъминлайди.

Ҳудудий марказларда сув хўжалиги тизимида фаолият кўрсатаётган номутахассис ходимлар малака ошириш курсларига жалб қилинмайди.


35. Ҳудудий марказлар:

тасдиқланган ўқув дастурлари ва ўқув жараёни жадвали бўйича тингловчиларга профессор-ўқитувчилар ва тажрибали мутахассислар томонидан машғулотлар тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлайди;

тингловчиларни зарур ўқув материаллари билан таъминлайди, мавжуд ўқув ресурсларидан фойдаланиш имконини яратади;

тингловчиларнинг мурожаатига мувофиқ ётоқхона билан таъминлайди;

малака ошириш курслари давомида тингловчиларнинг давомати ва фаол иштироки бўйича мониторинг олиб боради ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига кундалик маълумот тақдим қилиб боради.


36. Малака ошириш курси якуни бўйича тингловчиларнинг олган билими якуний имтиҳон (суҳбат) ўтказиш асосида баҳоланади.

Имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш учун ҳудудий марказ ташкил этилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан имтиҳон комиссияси тузилади. Комиссия, қоида тариқасида, тоқ сонда бўлиб, раис ва камида икки нафар аъзодан иборат бўлади.


37. Тингловчилар билан якуний имтиҳон - улар касбий фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ўқув дастурларига асосан ўтказилади. Имтиҳондан ўтиш натижалари имтиҳон қайдномасида "ўтди" ёки "ўтмади" деб баҳоланади ҳамда комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.

Ҳудудий марказлар томонидан ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тингловчиларга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.

Имтиҳонни топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчиларга сертификат берилмайди. Бундай ҳолатда тингловчиларга малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома беради.

Узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган тингловчилар учун ҳудудий маркази томонидан қўшимча равишда имтиҳон ташкил этилади.



6-БОБ. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ МУТАХАССИСЛАР

ВА РАҲБАР КАДРЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


38. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрлари, ушбу вазирлик тизимидаги ташкилотлар мутахассисларининг малакасини оширишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг ўз маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва раҳбар кадрлари малакасини ошириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўқитувчиларни (тренерларни) Тармоқ марказида қайта тайёрлаш харажатлари буюртмачилар ёки Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хорижий грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Сув хўжалиги соҳаси мутахассис ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT


N 000000

         

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil _________________dan 20___ yil _________________________gacha

Тоshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazida jami __________

soatlik



(malaka oshirish kursining nomi)

              

bo`yicha malakasini oshirdi.


Direktor:


M.O`.


Direktor o`rinbosari:


Ro`yxatga olish raqami



(tartib raqami)

                

(berilgan joy va sana)

              





Низомга

2-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Qayta tayyorlash haqida

GUVOHNOMA


N 000000

            

(o`qituvchi (trener)ning familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil _________________dan 20___ yil ______________________gacha


Тоshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazida jami __________

soatlik



(o`qituvchi (trener)ni qayta tayyorlash kursining nomi)

              

bo`yicha qayta tayyorlandi.


Direktor:


M.O`.


Direktor o`rinbosari:


Ro`yxatga olish raqami



(tartib raqami)

                

(berilgan joy va sana)

              





Низомга

3-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT


N 000000

            

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil _________________dan 20___ yil ______________________gacha

   

(talim muassasasi nomi)

huzuridagi Suv xo`jaligi sohasi mutaxassislari malakasini oshirish bo`yicha hududiy markazda jami __________

soatlik



(malaka oshirish kursining nomi)

              

bo`yicha malakasini oshirdi.


Direktor:


M.O`.


Direktor o`rinbosari:


Ro`yxatga olish raqami



(tartib raqami)

                

(berilgan joy va sana)

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 март






























Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск