Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби (СБХ, 12-сон 2021 йил 23 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ТАРЗИДАГИ

ДАРОМАДЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА

ҲИСОБОТНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


Кимлар Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган

даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини

тақдим этади


Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:

q солиқ агенти ҳисобланади;

q зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС, ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.

Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган (3-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.). Ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисобланган бўлса Ҳисоб-китоб тақдим этилади:

q жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;

q норезидент жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар (СК 344-м. 2-қ.).

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.).


Солиқ суммаси тўлов манбаида ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга киритиши шарт (СК 346-м.).



Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан

солиқ қандай ушлаб қолинади


Солиқ солиш мақсадларида қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади:

q корхонанинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) унинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад;

q тугатиш чоғида корхонанинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу корхонанинг устав фондидаги улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура

...
Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск