Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Оказание госуслуг /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2021 й. 122-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2021 й.

N 122




АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СОҲАГА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг "Ягона реестр" АТга интеграция қилинишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

а) 2021 йил 1 апрелга қадар:

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, тизимида умумтаълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг "Ягона реестр" АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда ушбу ягона электрон маълумотлар базасининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) маълумотлар базаси билан боғланишини тўлиқ якунласин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин;

б) 2021 йил 1 апрелдан:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этишни таъминласин;

давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар (ўқишга қабул қилиш, синфдан синфга ўтказиш, ўқишни кўчириш, ўқишни тугатиш ва бошқалар) тегишли буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди

...
Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск