язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 й. 278-I-сон "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.1996 й.

N 278-I



ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТРАНСПОРТИДАН

БЕПУЛ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин.


2. Қуйидаги қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 29-модда) 52-моддаси тўртинчи қисмининг;

1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 257-модда) 4-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисининг ва 5-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисининг;

1994 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 113-модда) 6-моддаси иккинчи қисмининг;

1995 йил 24 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 4, 30-модда) 9-моддаси биринчи қисмининг;

1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 114-модда) 27-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишга доир қисмлари.


3. Ушбу Қонун 1996 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1996 й., N 9, 141-модда