Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Туризм /

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.02.2021 й. 100-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий

аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг

бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика

бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар учун чипта нархининг бир қисмини, шунингдек, туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари ҳаражатларининг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


авиаташувчи - Ўзбекистон Республикасининг резидент авиакомпанияси;


транспорт чиптаси - Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига авиа ва (ёки) темир йўл транспорти орқали саёҳатни амалга ошириш учун харид қилинган йўл ҳужжати;


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


меҳмонхона хизматлари - жойлаштириш воситаларида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар;


маҳаллий турист - Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс;


махсус комиссия - субсидияланадиган авиа қатновлар чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархларини ҳамда авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларни белгилаш бўйича тузилган комиссия;

махсус тариф - махсус комиссия томонидан авиа чипталар нархининг ҳамда субсидияланадиган меҳмонхона хизматлари нархининг қатъий миқдорда белгиланадиган энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси);


субсидияланадиган авиақатнов - махсус комиссия томонидан тасдиқланган маҳаллий йўналишлар, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган авиақатнов;

саёҳат ташкилотчиси - туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи асосида маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат (тур) ташкил қилган туроператор ёки саёҳат (тур)ни сотувчи турагент;


субсидия - авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини, шунингдек, туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари нархларининг бир қисмини қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағ.

3. Субсидия 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача саёҳат ташкилотчиларига - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилади.

3-1. Авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади.

4. Саёҳат ташкилотчиларининг меҳмонхона харажатлари учун субсидия саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.



2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ЙЎНАЛИШЛАРДАГИ

АВИАҚАТНОВЛАР УЧУН СУБСИДИЯ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


5. Субсидияланадиган авиақатновлар йўналишлари Махсус комиссия қарори билан тасдиқланади. Махсус комиссия қарорида субсидияланадиган авиақатнов амалга ошириладиган йўналиш (маршрут) ва амал қилиш муддати, уни узайтириш шартлари ҳ

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск