Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2021 й. 100-сон "Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2021 й.

N 100




ИЧКИ ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Зиёрат туризми маршрутларида фойдаланиладиган маданий мерос объектларининг 2021-2025 йилларда устувор равишда реставрация қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий туристларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Хорижий тилларга таржима қилинадиган ва тарғиботи кенг амалга ошириладиган, алломалар ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги фильмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилсин:

йўловчи ташувчилар, туроператор (турагент) ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилаш;

авиаташувчилар, туроператор (турагент)лар, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан авиа чипта ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархларининг субсидияладиган энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси)ни ўрнатиш;

субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан тезкорлик билан кўриб чиқиш, ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 1-иловасида белгиланган чора-тадбирларни 2021 йил давомида амалга оширсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида белгиланган маданий мерос объектларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маданият йўналишига ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан устувор равишда реставрация ва консервация қилинишини таъминласин.

3. Белгилансинки:

Махсус комиссия томонидан жорий этилаётган авиақатновлар чипталарига 25 фоиз, туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз, меҳмонхона хизматларига 10 фоиз қўшимча чегирмалар тақдим этилади;

маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини ташкил этади;

туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонларини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга оширилади;

давлат органларининг ижтимоий реклама маҳсулотлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан ишлаб чиқилган ички ва зиёрат туризми объектлари акс эттирилган дизайн тасвири асосида тайёрланади;

мазкур қарорнинг 4-иловасида белгиланган фильмлар "Ал Бухорий" зиёрат туризми йўлдош телеканалига бепул асосда тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан авиаташувчиларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилади.

4. Молия вазирлиги:

а) "Ўзбеккино" миллий агентлигининг асосланган талабномаларига мувофиқ ушбу қарорнинг 4-иловасида белгиланган фильмлар таржимаси ва янги суратга олинадиган фильмлар учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида қўшимча маблағлар ажратиб борилишини;

б) Бухоро вилоят ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Бухоро вилояти "Етти Пир" зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм маблағларни манбасини аниқлаб, кейинчалик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан ажратишни;

"Етти Пир" зиёратгоҳларига борувчи ички йўлларни 2021 йил 1 августга қадар тўлиқ таъмирдан чиқарилишини;

в) субсидияланадиган авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбаларидан қайтаришни ҳамда 2022 йилда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


5. Зиёрат туризми йўналишида тўғри тарғиботни йўлга қўйиш ва зиёрат объектлари ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида Зиёрат туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш кенгаши (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш кенгаши) ташкил этилсин ва унинг таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мувофиқлаштириш кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини тўлиқ ўрганиш, маълумотларни тизимлаштириш, зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида илмий асосланган маълумотларни шакллантириш;

туризми бозоридаги реал эҳтиёжни марказлашган тарзда таҳлил қилиш;

тарғибот ишларини сифатли ва пухта ташкил қилиш;

медиа контент, аудиовизуал маҳсулотлар, мақола ва брошюралар учун илмий асосланган материалларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

моддий маданий мерос объектларидаги ахборот таблолари, гидлар ва экскурсия етакчиларининг экскурсия материаллари учун сифатли материаллар шакллантирилишини мувофиқлаштириш;

турли конфессияларнинг моддий маданий мерос объектлари учун зиёрат одоби бўйича тавсиялар тайёрланишини ташкил қилиш.


6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академияси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида 3 штат бирлигидан иборат "Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими" ташкил этилсин.

Бунда, мазкур бўлимларнинг раҳбарлари Вазирлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

7. Қуйидагиларга:

а) Вазирлик, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

"Ипак йўли" туризм халқаро университетида "Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш" ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида "археология" магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш;

зиёрат туризми учун истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида пуллик асосда зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Миллий археология маркази филиали "Самарқанд археология институти"нинг юридик мақомини тиклаган ҳолда, Фанлар академияси тизимида мустақил институт ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Вазирнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва Зиёрат туризмини ривожлантириш департаментининг (кейинги ўринларда - Департамент) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида улар "Ипак йўли офиси" унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Бунда, мазкур бинони таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


9. Вазирлик:

а) Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

республиканинг зиёрат туризми йўналишидаги салоҳиятини юртимизда ва хорижда тарғиб қилишга оид илмий рисолалар, реклама, ролик ва тарғибот материаллари тайёрлаш;

экспертлар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талабаларни жалб қилган ҳолда мунтазам равишда зиёрат туризми йўналишида тарғиб қилувчи тадбирларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

б) Дин ишлари бўйича қўмита ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган республиканинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш имконияти бўлган халқаро кўргазмаларда доимий равишда миллий стенд билан иштирок этиб борсин;

в) Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда икки ой муддатда салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга бўлган давлатларда манзилли маркетинг чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

г) хорижий мамлакатларида Ўзбекистон зиёрат туризм бренди элчисини тайинлаш амалиётини жорий этилишини ҳамда улар иштирокида зиёрат туризмининг кенг тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминласин.


10. Транспорт вазирлиги:

а) Ички ишлар вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда республиканинг тоғли ҳудудлари орқали автотранспорт воситаси (автобус, микроавтобус, минивен)нинг хавфсизлик стандартларига (GPS, ёрдамчи ҳайдовчи, тормоз тизимига талаблар, махсус ёруғлик қайтарувчи линияси, ҳайдовчиларда мобиль алоқа, авария ҳолатларида "огоҳлантирувчи тугма" ва бошқаларнинг мавжуд бўлиши) жавоб берадиган сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин;

б) Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда уч ой муддатда Фарғона водийсини Тошкент ва Самарқанд вилоятлари билан текислик орқали боғлайдиган, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ҳудудидан ўтувчи маршрут орқали мунтазам автобус қатновларини чегарадан кесиб ўтиш тартиб-таомилларини соддалаштирилган тартибда амалга оширишни кўзда тутган ҳолда йўлга қўйишни таъминласин. Бунда, Қўмита ушбу йўналишда соддалаштирилган тартиб йўлга қўйилгандан сўнг туроператорларни жалб қилган ҳолда туристик маршрутларни тарғиб қилиб боради;

в) уч ой муддатда транспорт ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда комплекс туризм хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйсин;

г) авиация соҳасида халқаро альянсларга аъзо бўлган авиакомпанияларнинг мамлакатимизга парвозларни амалга ошириш бўйича таклифларини устувор равишда кўриб чиқилишини таъминласин.


11. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қўмита балансидаги автотранспорт воситалари, шу жумладан, Mercedes-Benz S450L 4 Matic автотранспортини, офис жиҳозларини (зарур компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентар ва ускуналарни) дирекциянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси ДУК балансига дирекция талабномаларига мувофиқ беғараз ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қўмита ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда тематик эсдалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 433-сон қарорига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар

яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти

юқори бўлган маданий мерос объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи

Манзили

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

"Абдулло Норинжий" зиёратгоҳи

Элликқалъа тумани, "Ифтиҳор" МФЙ

2.

"Шайх Жалил бобо" зиёратгоҳи

Қораўзак тумани, "Куйбоқ" ОФЙ

3.

"Ҳаким ота" зиёратгоҳи

Мўйноқ тумани, "Ҳаким ота" ОФЙ

4.

"Кечирмас ота" зиёратгоҳи

Элликқалъа тумани, "Гулдирсин" ОФЙ

Андижон вилояти

5.

"Биби сешанба" зиёратгоҳи

Қўрғонтепа тумани, "Жаннатбулоқ" МФЙ

6.

"Асомиддин Мирпўстин ота" зиёратгоҳи

Андижон шаҳри, Мирпўстин кўчаси

7.

"Бурхониддин Қилич" қадамжоси "Учбулоқ" зиёратгоҳи

Балиқчи тумани, "Янги кўл" маҳалласи

8.

"Ширмонбулоқ" зиёратгоҳи

Булоқбоши тумани, "Ширмонбулоқ" МФЙ

Бухоро вилояти

9.

"Хожа Махмуд Анжир

Фоғнавий" зиёратгоҳи

Вобкент тумани, Анжирбоғ қишлоғи

Жиззах вилояти

10.

"Саъад ибн Абу Ваққос"

мажмуаси

Ғаллаорол тумани, "Авлиё" ҚФЙ

11.

"Хўжамушкент" мажмуаси

Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғи

Қашқадарё вилояти

12.

"Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ" мажмуаси

Қарши шаҳри, "Гулшан" МФЙ

13.

"Дорус-Саодат" мажмуаси

Шаҳрисабз тумани, Ҳовуз Мардон кўчаси

14.

"Дорут-Тиловат" мажмуаси

Шаҳрисабз тумани, Ипак йўли кўчаси

15.

"Ҳазрати Башир" зиёратгоҳи

Китоб тумани, "Башир" МФЙ

Навоий вилояти

16.

"Қосим Шайх" мажмуаси

Кармана тумани, "Хўжа Хисрав" МФЙ

17.

"Мавлоно Ориф Дегароний" зиёратгоҳи

Кармана тумани, "Дегарон" МФЙ

Наманган вилояти

18.

"Чур-чур момо" зиёратгоҳи

Поп тумани, Чодак қишлоғи

Самарқанд вилояти

19.

"Шоҳи-Зинда" мажмуаси

Самарқанд шаҳри, Шоҳи-Зинда

кўчаси, 39-уй

20.

"Хўжа Дониёр" мақбараси

Самарқанд шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 7а-уй

21.

"Амир Темур" мақбараси

Самарқанд шаҳри,

Оқ Сарой кўчаси, 1-уй

22.

"Хўжа Ахрор Вали" мажмуаси

Самарқанд тумани,

"Хўжа Ахрор Вали-2" МФЙ

23.

"Ҳазрати-Хизр" масжиди

Самарқанд шаҳри,

Ислом Каримов кўчаси, 66-уй

24.

...
Время: 0.0551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск