Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Аренда гос.недвижимости / Минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом / на 2020 г. /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.01.2020 й. 100-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2020 й.

N 100



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН 2020 ЙИЛДА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 20 февраль), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли ("Тошкент оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 4-8/14-1237-сонли, Молия вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 02/07-02-32/2166-сонли, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 1442/01-13-сонли келишувини ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хатини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси (И. Кадиров) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П. Халиулин):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 35-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Рахмонов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                 Ж. Артикходжаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2020 йил 31 январдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик

учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

Т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсадлари


Бир йиллик

энг кам

ставкаси

1 кв.м (сўм)


САНОАТ

1.

Ёқилғи саноати


11 700

2.

Кимё саноати


11 700

...
Время: 0.0339
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск