язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Давлат қўмиталари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2004 й. 483-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2004 й.

N 483



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 15 октябрдаги ПФ-3502-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари  ва давлат кадастри бошқармалари

















































а


















а


а





Самарқанд аэрогеодезия корхонаси
















Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти "Ўздаверлойиҳа"







































































а
























Давлат геодезия назорати инспекцияси


"Картография" ДИЛК










































































а






























Марказий аэрогеодезия корхонаси




























































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 63 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 43 киши.

  




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 октябрдаги

483-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЎзР ВМ 19.07.2017 й. 529-сон Қарорига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат

кадастри бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси

(1-2)

Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш шўъбаси

(1-2)

Давлат кадастри шўъбаси

(1-2)

Бухгалтерия

(1)

Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 октябрдаги

483-сон қарорига

3а-ИЛОВА



ЎзР ВМ 19.07.2017 й. 529-сон Қарорига мувофиқ 3а-илова ўз кучини йўқотган



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат

кадастри бошқармалари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Ҳудудий бошқармалар


Бошқарув ходимларининг

чекланган сони


Ҳудудий бошқармалар

ходимлари сони (бюджет)


Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри

хизматлари ходимлари сони

(хўжалик ҳисоби)


Қорақалпоғистон Республикаси


8

14

Андижон вилояти


6

13

Бухоро вилояти


6

14

Жиззах вилояти


5

14

Қашқадарё вилояти


7

13

Наманган вилояти


6

13

Навоий вилояти


5

13

Самарқанд вилояти


7

13

Сирдарё вилояти


5

13

Сурхондарё вилояти


6

14

Тошкент вилояти


7

14

Фарғона вилояти


6

14

Хоразм вилояти


5

13

Тошкент шаҳри


8

10

Ҳаммаси


87

185




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 октябрдаги

483-сон қарорига

4-ИЛОВА



ЎзР ВМ 19.07.2017 й. 529-сон Қарорига мувофиқ 4-илова ўз кучини йўқотган



Туман (шаҳар) ер ресурслари

ва давлат кадастри бўлимининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Минтақалар


Шаҳарлар ва

туманлар сони


Бошқарув

ходимларининг

чекланган умумий сони


Қорақалпоғистон Республикаси


22

30

Андижон вилояти


18

28

Бухоро вилояти


15

22

Бошлиқ

Жиззах вилояти


14

23

Қашқадарё вилояти


15

26

Наманган вилояти


11

16

Ердан фойдаланиш, ер тузиш ва давлат кадастри бўйича бош мутахассис

Навоий вилояти


17

22

Самарқанд вилояти


18

28

Сирдарё вилояти


16

18

Сурхондарё вилояти


14

28

Тошкент вилояти


21

30

Фарғона вилояти


20

30

Хоразм вилояти


14

21

ЖАМИ:


215

322




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 октябрдаги

483-сон қарорига

6-ИЛОВА



ЎзР ВМ 19.07.2017 й. 529-сон Қарорига мувофиқ 6-илова ўз кучини йўқотган



"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасини ташкил

этиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни

ҳал этиш ва унинг раҳбар ходимларини, ҳудудий

бўлинмалар ва Қўмитага қарашли тузилмалар

раҳбарларини аттестациядан ўтказиш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


комиссия аъзолари:

лавозимига кўра

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Асқаров М.А.

-

Акбаров А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Содиқов Х.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Салимов А.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Рогозникова Т.А.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Алихонов Б.Б.


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Ҳусанов Н.Н.

-

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходими


Абдуллаев А.Ҳ.

-

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходими, комиссия котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 октябрдаги

483-сон қарорига

7-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги 44-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 1997 йил 9 декабрдаги 541-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 27 июлдаги 314-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарорига илованинг 1-банди.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорида:

а) қарор номидаги "кўчмас мулк" сўзи "бинолар ва иншоотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банднинг учинчи хат бошидаги "бинолар ва иншоотларнинг" сўзлари "бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин ва 2-илова янги таҳрирда баён қилинсин (илова қилинмоқда);

в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига юклансин";

г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасида назарда тутилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш идоралари томонидан амалга оширилади.

д) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:

9-банддаги "туман, шаҳар кўчмас мулк кадастри хизматлари" сўзлари "туман, шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банднинг тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин;

26-банддаги "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорида:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига юклансин";

б) 3 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:

23-бандда:

"Ер ресурслари давлат қўмитаси ва "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банддаги "хизматларнинг" сўзи "туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади";

27-29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари:

мулкдорлардан, ер эгаларидан, ердан фойдаланувчилардан ва ижарачилардан ҳуқуқий ҳолатда, ер участкаларининг таркибида ва ер участкаларидан фойдаланишда юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар ва натурада текширилгандан кейин жорий ўзгаришларни уч кун мобайнида ер кадастри ахборотига киритадилар;

туман (шаҳар) ер ресурслари миқдори ва уларнинг сифати тўғрисидаги маълумотлар банкларини тузадилар ва уларни замонавий даражада тутадилар;

ҳар йили 15 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.

28. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари:

туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг ер кадастрини юритишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар;

туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг ҳисоботларини умумлаштирадилар, ер участкасига эгалик ҳуқуқи субъектлари, минтақадаги ер ресурслари миқдори, сифати ва уларни баҳолашга доир маълумотлар банкини яратадилар, Республика ер маълумотлари ягона банкини яратишда қатнашадилар;

ер участкаларига бўлган мулкчилик, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва ижарага олиш ҳуқуқини, сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва ушбу ҳуқуқлар бўйича бошқа чеклашларни рўйхатдан ўтказадилар;

табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб олинган минтақа ерларининг миқдори ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар йили 1 февралгача "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига тақдим этадилар.

29. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси:

давлат ер кадастри юритилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди;

вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг маъмурий чегараларини, кейинчалик уларнинг майдонларини мувофиқлаштирган ҳолда, геодезик усуллар билан белгилаш ва жойларга бириктириб қўйиш ишларини амалга оширади;

топография-геодезия ишларини ва ерларни тегишли масштабларда харитага олишни ташкил қилади;

ер ресурсларини аэрокосмик усуллар билан ўрганишни ташкил этади;

ҳудудий бўлинмаларнинг ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

ишлаб чиқилган ер кадастри ахборотлари сифатини назорат қилади;

мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

тупроқ, геоботаник ва бошқа турдаги махсус тадқиқотларни, ерларни баҳолашни ташкил этади;

ер кадастри ахборотининг сифати ва ҳар хиллигига талабни мунтазам ўрганиб боради, ер кадастрини юритиш технологиясини такомиллаштиришни таъминлайди;

республика минтақалари бўйича ер кадастри ҳужжатларини янгилаш навбатини ва муддатларини асослаб беради;

автоматлаштирилган ер ахбороти тизимини жорий этишни ва унинг фаолиятини амалга оширади;

ер кадастри ахборотларини нашр этади, манфаатдор вазирликлар ва идораларга маълумотлар тақдим этади;

Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиладиган ер кадастри ахборотлари таркибини, ҳажмини ва уларга техник талабларни белгилайди;

ҳар йили 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий ҳисоботни тақдим этади";

30 ва 31-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорида:

а) 5-банд чиқариб ташлансин;

б) 3-иловадаги "Техник хатловдан ўтказиш кадастр бюроси" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда):

а) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисида Низомда:

9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хат бошидаги ва 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддаги "ер ресурслари бўйича тегишли хизматларга", "ер ресурслари бўйича хизматлар" сўзлари тегишли равишда "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига", "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ерларнинг базавий ва даврий мониторинги - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан юритилади.

17. Ерларнинг тезкор (навбатчи) мониторинги туманлар ва шаҳарлардаги базавий ва даврий мониторинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда  туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан юритилади.

18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига минтақадаги ерларнинг ҳолати тўғрисида ахборотлар (ҳисоботлар) тақдим этадилар, ўта хавфли ва йўл қўйилиши чекланган жараёнлар аниқланганда тезкор маълумотлар юборадилар".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 66-модда):

а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан амалга оширилади";

б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга, биноларнинг, иншоотларнинг бир қисмига кадастр рақамлари бериш ушбу объектларга эгалик қилиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан рўйхатдан ўтказиш идоралари томонидан ўтказилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан амалга оширилади".

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом матнидаги ҳамда унга 2-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси", "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси", "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасига", "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасининг", "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасида" сўзлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси", "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси", "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига", "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг", "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасида" сўзлари билан алмаштирилсин.




Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 июндаги

278-сон қарорига

2-ИЛОВА

(Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 октябрдаги

483-сон қарори таҳририда)



Ўзбекистон Республикаси

Герби



БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИНГ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМА



Серия № 000000


Ушбу гувоҳнома ___________________________________________________


________________________________________________________________ га

(юридик ёки жисмоний шахснинг номи)


солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами (ИНН)______________,


___________________________________________________________________

(бино, иншоотнинг жойлашган жойи)


_______________________________________________ манзилда жойлашган


________________________________ бино, иншоот _____________________

                                                                                                     (ҳуқуқ тури)


______________________________________________ ҳуқуқи билан тегишли


эканлиги ҳақида берилди ва унга _____________________________ кадастр


рақами берилди. Бу тўғрида _________________________________________

(ҳужжатлар номи)


___________________________________________________________ асосида


____________- сон билан _______________________________________ нинг

(туман, шаҳар)


бино, иншоотга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш кадастр (реестр)

дафтарига тегишлича ёзиб қўйилди.


Рўйхатга олувчи                           ______________________________________



М.Ў.                                              20 __ й. " ____ " ______________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 42-сон, 446-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 10, 97-модда.