ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.04.2021 й. 190-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр

ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.


2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ШЎР ЮВИШ ИШЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


3. Ерларнинг шўрини ювиш ишларини режалаштириш ерларнинг мелиоратив ҳолатига қараб белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар сув ресурсларининг прогнозларига асосан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларнинг (сув истеъмолчилари уюшмаларининг) сув олиш лимитлари белгиланган тартибда тасдиқланади ва жойларга етказилади.


5. Сув истеъмолчиларининг сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ва етказилади.


6. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) ҳар йили 20 октябрга қадар агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан биргаликда сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини, шунингдек, тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар (кейинги ўринларда - Мелиоратив экспедициялар) ҳар йили 1 ноябрга қадар ҳудудлар бўйича мелиоратив кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқади.

Бунда суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув кўрсаткичлари ўрганилади ҳамда таҳлил қилинади. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув хариталари ишлаб чиқилади.


8. Мелиоратив экспедициялар ҳар йили 10 ноябрга қадар ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда илмий асосланган тавсияларни (кейинги ўринларда - Тавсиялар) ишлаб чиқади ҳамда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга (кейинги ўринларда - сув истеъмолчилари) етказади.


9. Сув истеъмолчилари хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) билан биргаликда уларга берилган Тавсиялар ва сув истеъмоли режаларига асосан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари режаларини ҳар йили 20 ноябрга қадар ишлаб чиқади.



3-БОБ. ЕРЛАРНИ ШЎР ЮВИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА

ШЎР ЮВИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


10. Туманлар ирригация бўлимлари ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини сифатли амалга оширишга кўмаклашиш учун сув истеъмолчиларига малакали мутахассисларни бириктиради.


11. Сув истеъмолчилари:

шўри ювиладиган майдонларни ғўзапоя ёки бошқа ўсимликлар қолдиқларидан тозалайди ҳамда сифатли шудгорлайди, зарур ҳолларда Тавсияларга асосан чуқур юмшатиш ишларини амалга оширади;

ерларни ҳар уч йилда камида бир марта лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар билан текислаш ишларини амалга оширади;

шудгорланган ва текисланган майдонларни Тавсиялар асосида полларга бўлади, нишаблик катта бўлган майдонларда чуқур эгатлар олади, ўқариқ ва шохариқлар олади;

шўр ювиш ишларини сифатли амалга ошириш ва сувдан оқилона фойдаланиш учун ер майдонининг катта-кичиклигига қараб камида тўрт нафар тажрибали сувчини (мутахассисни) жалб қилади, уларга далада зарур шароитларни яратади.


12. Ерларнинг шўр ювиш ишлари шўр ювиш режалари бўйича берилган тавсиялар асосида мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш нормаларига мувофиқ амалга оширилади.

Шўр ювишда полларни сув билан тўлдириш майдоннинг юқори қисмидан пастга қараб, коллектор-дренаж тармоғи томон навбат билан амалга оширилади.


13. Шўр ювиш ишлари учун ажратилган сувни коллектор-дренаж тармоғига ташлашга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ШЎР ЮВИШДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА ШЎР ЮВИШ МОНИТОРИНГИ


14. Шўр ювиш учун сув ресурсларини олиш хизмат кўрсатувчи фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сув олиш жойларида амалга оширилади.


15. Сув истеъмолчилари:

сув олиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларга (сув истеъмочилари уюшмаларига) сув истеъмоли режаси асосида ва сув олиш лимити доирасида ёзма буюртманома беради;

буюртманомани хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларга (сув истеъмолчилари уюшмаларига) ёки уларнинг ваколатли шахсларига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек, олинадиган сув миқдорини кўрсатган ҳолда тақдим этади.


16. Ажратилган сув олиш лимитидан ортиқча олинган сув миқдорига белгиланган тартибда сувдан фойдаланганлик учун солиқ ундирилади.


17. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) сув истеъмолчилари билан биргаликда белгиланган тартибда шўр ювиш ишлари учун олинган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.


18. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси:

ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатади;

сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўриб боради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга

тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари


Сув ресурсларининг прогнозларига асосан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларнинг (сув истеъмолчилари уюшмаларининг) сув олиш лимитларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш.


Ҳар йили 1 октябрга қадар







2-босқич

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари)


Агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини, шунингдек, тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш.


Ҳар йили 20 октябрга қадар







3-босқич

Мелиоратив экспедициялар


Ҳудудлар бўйича суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув кўрсаткичларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув хариталарини ҳамда мелиоратив кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили 1 ноябрга қадар







4-босқич

Мелиоратив экспедициялар


Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга етказиш.


Ҳар йили 10 ноябрга қадар







5-босқич

Сув истеъмолчилари


Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) билан биргаликда уларга берилган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни (кейинги ўринларда - Тавсиялар)ва сув истеъмоли режаларига асосан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари режаларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили 20 ноябрга қадар







6-босқич

Сув истеъмолчилари


Ерларнинг шўр ювиш ишларини шўр ювиш режалари бўйича берилган Тавсиялар асосида мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш нормаларига мувофиқ амалга ошириш.


Тавсияда кўрсатиладиган мақбул муддатларда







7-босқич

Хизмат кўрсатувчи фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари)


Сув истеъмолчилари билан белгиланган тартибда шўр ювиш ишлари учун олинган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.


Шўр ювиш даврида







8-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш.

Сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўриш.


Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш даврида





Низомга

2-ИЛОВА



_______________ тумани _______________ кластерга (фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга)


Шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича

ТАВСИЯЛАР


1. Жами экин майдони ______ гектар, шундан______ гектари ҳар хил даражада шўрланган, жумладан:

____ контур - кучли шўрланган, ер ости сув сатҳи ____ метр чуқурликда жойлашган, ер ости сувининг минераллашуви____ гр/литрни ташкил этади;

____ контур - ўртача шўрланган, ер ости сув сатҳи ____ метр чуқурликда жойлашган, ер ости сувининг минераллашуви ____ гр/литрни ташкил этади;

____ контур - кучсиз шўрланган, ер ости сув сатҳи ____ метр чуқурликда жойлашган, ер ости сувининг минераллашуви ____ гр/литрни ташкил этади.


2. Тупроқмеханик таркибига кўра:

____ контур-_________ тупроқ, ____ контур -_________ тупроқ, ____ контур -_________ тупроқ сирасига киради.


3. Шўр ювишга ерларни 20__ йил "__" ойининг ______ гача тайёрлаш тавсия этилади.


4. Шўр ювиш ишлари дастлаб ___ -чи контурда, кейин ___ -чи контурда, ундан кейин ___ -чи контурда амалга оширилади.


5. Шўр ювиш ишларини сифатли бажариш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

шўри ювиладиган майдонларни дастлаб ғўзапоя ёки бошқа ўсимликлар қолдиқларидан тозалаш;

ерларни мақбул муддатларда 35-40 см чуқурликда сифатли қилиб шудгорлаш, гипс ёки қаттиқ қатламлар мавжуд бўлганда плантажли плуг билан шудгорлаш ёки чуқур юмшатиш;

кучли шўрланган майдонларга шудгордан олдин туроқнинг балл-бонитетига қараб ҳар гектарига 10-20 тоннадан маҳаллий гўнг солиш;

ерларни лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар ёрдамида уч йилда камида бир марта текислаш;

шўр ювиладиган майдонни унинг нишаблигига қараб қуйидаги ўлчамаларда полларга бўлиш:

___ -чи контурда полнинг эни ___ метр, бўйи ___ метр, майдони ___ гектар;

___ -чи контурда полнинг эни ___ метр, бўйи ___ метр, майдони ___ гектар;

___ -чи контурда полнинг эни ___ метр, бўйи ___ метр, майдони ___ гектар.


6. Шўр ювиладиган майдонларда схемага мувофиқ ўқариқлар ва полларни олиш.

Шўр ювиладиган майдонларда дастлаб марзалар олинади. Марзалар энига ___ метрдан, бўйига эса ҳар ___ метрдан олинади. Ўқариқлар эса икки пол ўртасида бўйламасига олинади.

Агар экин майдони ичида ёпиқ-горизонтал дренаж мавжуд бўлса, ўқариқлар икки дренаж ўртасидан олинади.

Марзалар ва ўқариқларнинг баландлиги бир марта сув бостиришда бериладиган сув устунининг(сатҳининг) чуқурлигини эътиборга олиб, ернинг текисланган жойига нисбатан 0,35-0,45 метр баланд бўлиши керак. Нишаблиги катта бўлган далаларда полларни ажратувчи марзалар баландлиги 0,5-0,6 метргача бўлиши мумкин.


7. Шўр ювишга пол олиш ишлари ноябрь ойидан бошлаб, декабрь ойининг илиқ кунларида тугалланиши лозим.

Шўр ювиш нормаси тупроқнинг шўрланганлик даражасига ва механик таркибига қараб белгиланади.

Бир гектар майдоннинг шўрини ювиш учун _____ -чи контурга _______ куб м/га, _____ -чи контурга _______ куб м/га, _____ -чи контурга _______ куб м/га миқдорда сув бериш тавсия этилади.

Шўр ювиш ишлари навбат билан дастлаб кучли шўрланган майдонларда, ундан кейин ўртача шўрланган майдонларда бошланиб, охирида кучсиз шўрланган майдонларда амалга оширилади.

Полларни сув билан тўлдириш юқоридан пастга қараб, коллектор-дренаж тармоғи томон навбат билан амалга оширилади.

Шўр ювиш ишлари қуйидаги схема бўйича амалга оширилади.

Кучсиз шўрланган, шунингдек, енгил тупроқли ўртача шўрланган майдонлар бир марта ювилади. Ўртача шўрланган қолган майдонлар эса икки марта, кучли шўрланган майдонлар эса уч марта ювилади. Бунда полларни сув билан бостиришда сув миқдори камайтириб борилади.

Шўр ювиш ишларига _______ ойидан бошлаб киришилиши лозим.

Биринчи шўр ювиш ишларини _______га қадар, иккинчи ва учинчи шўр ювиш ишларини _______га қадар тўлиқ якунлаш тавсия этилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 апрель













































Время: 0.1862
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск