ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2021 й. ПҚ-5071-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2021 й.

N ПҚ-5071



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш ҳамда ушбу соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиш орқали мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида:


1. 2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 1 412 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар имзоланганлиги, улардан:

1 097 таси бўйича имтиёзли кредитлар ажратилганлиги, 74 таси бўйича битимлар бекор қилинганлиги;

241 таси бўйича молиявий манбалар мавжуд бўлмаганлиги сабабли бугунги кунгача кредитлар ажратилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018-2019 йилларда имзоланган ҳамда бугунги кунга қадар молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағларини босқичма-босқич ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Мазкур кредитларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

қурилиш ишлари бошланган битимлар бўйича - Саудия тараққиёт жамғармасидан жалб этилаётган 10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги имтиёзли қарз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари;

қурилиш ишлари бошланмаган битимлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарорига мувофиқ 2021 йилнинг II ярмида ушбу мақсадлар учун жалб қилинадиган умумий қиймати 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарз маблағлари.


3. Белгилансинки:

имзоланган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади;

Саудия тараққиёт жамғармаси ва ташқи қарз маблағлари ҳисобидан кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сон қарорининг 3-банди "б" кичик бандида кўрсатилган табақалаштирилган фоиз ставкаларида ажратилади;

тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан кредитлар бозор фоиз ставкаларида ажратилади;

кредитлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда назарда тутилган, хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан бажарилиши (сотиб олиниши) лозим бўлган ишлар (товарлар) тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, тижорат банклари томонидан молиялаштирилади;

Саудия тараққиёт жамғармаси ва ташқи қарз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланадиган фоиз ставкасининг 1 фоизи тижорат банкида қолдирилади, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказилади.


4. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин):

уч ҳафта муддатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та лойиҳанинг амалдаги ҳолатини, шу жумладан бажарилган қурилишишлари ҳажмини ўрганиб чиқсин ҳамда уларнинг рейтингини шакллантирсин;

бир ой муддатда белгиланган тартибда шакллантирилган рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхатини тузсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин):

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Қудратов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун қиймати 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ишларини жадаллаштирсин;

ушбу маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган янги лойиҳаларни ҳар бир ҳудуддаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача ёшдаги болалар сони ҳамда уларнинг қамрови даражасини таҳлил қилган ҳолда одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида танласин ва уларни амалга ошириш бўйича битимларни имзоласин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар ва тематик телекўрсатувларни ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 апрелдаги

ПҚ-5071-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3651-сон қарорига 1-иловада:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусий шерикни танлаб олиш Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни талаблари асосида амалга оширилади";


б) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда битим имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида Вазирлик расмий тартибда уч нусхадан иборат лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади";


в) 36-банднинг учинчи хатбошиси "битим шартларини бажариш" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 103-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 майдан бошлаб боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб бериш";


д) 104-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларини бепул ўқитиш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4581-сон қарорида:


а) 3-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 2018-2019 йилларда белгиланган тартибда тузилган ҳамда халқаро молия институтларидан ушбу мақсадлар учун жалб этиладиган имтиёзли кредитлар (қарзлар) ҳисобидан молиялаштириладиган битимлар бўйича кредитлар:

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятларнинг маъмурий марказлари ҳамда 1-иловада келтирилган вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

туманларнинг маъмурий марказларида - 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларнинг бошқа ҳудудларида - 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича берилади;";


б) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "2 фоизи" сўзлари "1 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 апрель














































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск