ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.2021 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 апрелдаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология

хизмати маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг (кейинги ўринларда - Ўзгидромет) мақомини, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


3. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Ўзгидромет ўз фаолиятини тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Ўзгидрометнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Ўзгидромет ва унинг тизимидаги ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларга эга бўлади.


7. Ўзгидрометнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази, қисқартирилгани номи - Ўзгидромет;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Centre of Hydrometeorological Service of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани номи - Uzhydromet;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Центр гидрометеорологической службы Республики Узбекистан, қисқартирилгани номи - Узгидромет.


8. Ўзгидромет жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уй.



2-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТ ТУЗИЛМАСИ


9. Ўзгидромет тизимига қуйидагилар киради:

Ўзгидромет марказий аппарати;

Ўзгидрометнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология ҳудудий бошқармалари;

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - ГМИТИ);

Тошкент гидрометеорология техникуми;

"Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Метеоинфоком).



3-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик инфратузилмани модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сувлари ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

гидрометеорология фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш.


11. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш соҳасида:

гидрометеорология соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

ўз ваколатлари доирасида гидрометеорологик кузатувлар, гидрометеорология маълумотларини, шунингдек, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлайди;

ўз ваколати доирасида гидрометеорология фаолиятини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

гидрометеорология соҳасидаги давлат стандартлари ва техник регламентларни кўриб чиқади ва такомиллаштиради;

гидрометеорология соҳасидаги маҳаллий ва халқаро давлатлараро стандартларни уйғунлаштиради;


б) давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги, авиация, мудофаа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун махсус тезкор гидрометеорологик хизмат кўрсатади;

аҳолига мунтазам равишда, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали кутилаётган ва рўй бераётган об-ҳаво шароитлари, табиий гидрометеорологик ҳодисалар, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради;

давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантиради ва юритади, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий сақлайди;

белгиланган тартибда ер усти сувлари бўйича давлат сув кадастрини, шунингдек, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритади;

иқлимий маълумотлар миллий базасини ҳамда гидрометеорологик ахборотлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши ҳолати тўғрисида маълумотлар ягона электрон фондини шакллантиради;

қонунчиликда белгиланган тартибда метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик асбоб-ускуналар ва қурилмаларни текширади ҳамда аттестациядан ўтказади;


в) қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сувлари (табиий сув оқимлар) ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш соҳасида:

тезкор гидрометеорологик, иқлимий ва уларга боғлиқ атроф муҳитга тегишли хизматлар кўрсатиш мақсадида кузатув маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва сифатини назорат қилиш тизимини яратади ва уни ишчи ҳолатда сақлаб туради;

сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда масофавий зондлаш орқали олинган маълумотлар асосида прогноз маълумотларини тайёрлайди;

гидрометеорологик прогнозлаш моделлари ва тизимини яратади ва улардан фойдаланади;

гидрометеорологик маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;

атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари), тупроқ ифлосланиши мониторинги ва фон мониторингини амалга оширади, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини прогноз қилади;

атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;

иқлим ўзгариши мониторингини таъминлайди ва унинг тахминий прогнозларини тақдим этади, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

гидрометеорологик кузатувлар тармоғи, шунингдек, атроф табиий муҳит ифлосланишини кузатиш тармоғини юқори техник даражада сақлаб туради ва ундан фойдаланади;


г) гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш соҳасида:

миллий ва халқаро миқёсда гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;

замонавий технологияларга асосланиб гидрометеорология фанини ривожлантириш чораларини кўради;

гидрометеорологик, агрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги пунктларининг мақбул жойлашувини белгиловчи ер усти кузатув пунктлари тармоғини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;

халқаро тажриба ва инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқот услубларини такомиллаштиради;


д) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш соҳасида:

гидрометеорология ва унга боғлиқ соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

гидрометеорология соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;

илғор технологиялар, малакавий ва касбий тайёргарликка қўйиладиган талабларни эътиборга олган ҳолда кадрларни танлаш механизми ва иш жараёнини ташкил этишни такомиллаштиради;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва мослашиш, атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги ва рақамли технологиялар соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш бўйича стажировкалар ва семинарлар ташкил этади;

гидрометеорология хизмати маркази ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларини рақамли иқтисодиётга интеграциялашни, давлат органлари билан самарали ахборот ҳамкорлигини ташкил этади;

гидрометеорология хизмати маркази рақамли ва телекоммуникация инфратузилмасининг технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

гидрометеорология тизимида кузатувларни реал вақт режимида амалга ошириш бўйича "ақлли" оператив мониторинг тизимларини жорий этади;


е) гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашувчи тегишли халқаро мажбуриятларни, шу жумладан, Жаҳон метеорология ташкилоти конвенцияси, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси ва ушбу Конвенцияга доир баённомалар ва битимлар, ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури, халқаро иқлимий молиялаштириш жамғармалари, жумладан, Мослашиш жамғармаси доирасидаги мажбуриятларни бажаради;

дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашади;

Иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (МГЭИК) фаолиятида иштирок этади;

Жаҳон метеорология ташкилотининг Минтақавий ихтисослаштирилган метеорология маркази, шунингдек, Жаҳон метеорология ташкилоти Жаҳон об-ҳаво хизматининг Минтақавий телекоммуникация маркази функцияларини бажаради;

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида (ИКАО) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли метеорологик органи вазифаларини бажаради.

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида хорижий турдош муассасалар билан тажриба алмашади;

Ўзгидромет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин;


ж) гидрометеорология фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш соҳасида:

гидрометеорологик маълумотлар ва кўрсатилаётган ихтисослаштирилган хизматлар рўйхатини ўз расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб боради;

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, етакчи таълим ва илмий муассасалар ходимлари, гидрометеорология соҳасидаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда учрашувлар, давра суҳбатлари, экспертлик ва жамоатчилик муҳокамалари ташкил этади.


12. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тизимидаги ташкилотлар орқали ҳал этади.



2-§. Ўзгидромет марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


13. Ўзгидромет марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

гидрометеорология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тизимидаги ташкилотларнинг прогноз кўрсаткичларини таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

республикада халқаро ва фуқаро авиацияси метеорологик таъминотини ташкил қилиш ва тақдим этиш;

Жаҳон об-ҳаво хизматининг глобал телекоммуникация хизматида гидрометеорологик ва йўлдош маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш миллий ва минтақавий маркази функцияларини бажариш;

атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши мониторингини олиб бориш учун грант ва хорижий инвестицияларни гидрометеорология соҳасига жалб этиш, давлатлараро ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этишни таъминлаш;

кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, Ўзгидромет ходимларининг ишга кириш ва хизматда кўтарилиш тартиби ва мезонларини ишлаб чиқиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишини, кадрларнинг қайта тайёрланиши ва малакаси оширилишини таъминлаш;

гидрометеорология соҳасида масофавий ўқиш технологияларини киритиш, хорижий ва маҳаллий олий тоифали мутахассисларнинг малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

оммавий ахборот воситаларида Ўзгидромет фаолиятининг долзарб жиҳатлари, гидрометеорология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари ёритилишини таъминлаш;

Ўзгидромет марказий аппарати, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

Ўзгидромет, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотларда фаолиятни ташкил этишнинг замонавий шакллари ва усулларини татбиқ этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни таъминлаш орқали аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил этиш;

гидрометеорология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


14. Ўзгидромет марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тизимли гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши устидан кузатувлар ўтказади;

метеорологик ва гидрологик прогноз маълумотларни тайёрлайди, атмосферанинг ифлосланиш даражаси прогнозлари, шунингдек, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг юқори ва экстремал юқори ифлосланиш даражаси тўғрисида етарлича олдиндан огоҳлантиришлар тузади;

агрометеорология йўналишида автоматлаштирилган технологияларни жорий қилиш ва замонавий моделлаштириш усулларини қўллаш асосида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ҳолати тўғрисида прогноз маълумотларни тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;

манфаатдор истеъмолчиларни маълумотлар билан таъминлаш мақсадида турли кузатувлар бўйича тезкор маълумотнома материаллар, режимли маълумотнома материалларни нашрга тайёрлайди;

истеъмолчиларга турли огоҳлантиришлар, прогнозлар, маълумотнома материаллар ва сўровлар бўйича гидрометеорологик шароитлар, атроф табиий муҳит ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказади;

Ўзгидромет фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида, ҳуқуқий таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш, кадрлар қўнимсизлигини камайтириш тадбирларини амалга оширади;

Ўзгидромет тизимига ёш юқори малакали кадрларни жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига ташкилий ва техник раҳбарлик қилади;

Ўзгидромет ва унинг раҳбарияти фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва методик назоратни амалга оширади;

тезкор-ишлаб чиқариш тармоқ ташкилотларини инспекция қилади;

давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантириш ва юритишни таъминлайди, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий сақлайди;

Ўзгидромет ўз ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, хўжалик-ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларни ҳал қилади.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология

бошқармаларининг вазифалари ва функциялари


15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (шўъбалари) билан ваколатлари доирасида ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари бўйсунувидаги тармоқ бўлинмаларига методик раҳбарлик қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тармоқ бўлинмаларининг иш сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги метеорологик, иқлимий, агрометеорологик ва гидрологик шароитлар хусусиятларини ўрганиш;

хўжалик шартномалари асосида иқтисодиёт тармоқларини ихтисослаштирилган гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлашни ташкил қилиш ва маълумотлар тақдим этиш;

гидрометеорология соҳасида хорижий инвестициялар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник ёрдам фондларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардан лойиҳаларни бошқариш тамойилларига мувофиқ самарали фойдаланишни таъминлаш.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сувлари ифлосланишининг тизимли кузатувларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва аҳолини гидрометеорологик табиий офатлар, об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари, табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисида олдиндан огоҳлантириш;

идоравий бўлинмалар тармоғидан олинадиган гидрометеорологик маълумотни тўплаш ва таҳлил қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тармоқ бўлинмаларини модернизациялаш ва техник жиҳозлаш юзасидан таклифлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тармоқ бўлинмаларида фойдаланиладиган техник воситалар ҳолатининг зарур даражаси ва ишончли ишлашини таъминлаш, кузатув ва ўлчов ҳамда гидрометеорологик маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш техник воситаларидан тўғри фойдаланиш;

гидрометеорологик тармоқ бўлинмаларининг фаолиятини тизимли назорат қилиш;

ўз ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, хўжалик-ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш.



4-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Ўзгидрометнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


17. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ўз ташкилий тузилмаси доирасида марказий аппарат, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар мулкини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бериш;

Ўзгидромет ходимларини фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича бажарган параметрларни ҳисобга олиб, моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан Ўзгидрометга юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорологик материалларни, шунингдек, гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун ноқулай гидрометеорологик ҳодисалар натижасида етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотларни олиш;

давлат статистика органларидан бепул асосда Ўзгидромет ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни олиш;

Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун Ўзгидромет ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Жаҳон метеорология ташкилоти ва Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашда белгиланган тартибда ифодалаш;

бошқа, шу жумладан, халқаро ташкилотлар мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиш;

халқаро аэронавигация манфаатлари учун метеорологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш;

хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизмат кўрсатиш ва атроф табиий муҳит ифлосланишини таҳлил қилиш ишларини бажариш;

гидрометеорология соҳасидаги долзарб ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва атроф муҳит ифлосланиши мониторингини олиб бориш;

Ўзгидромет ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;

касб фаолиятида юқори натижаларга эришган гидрометеорология соҳаси ходимларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;

Ўзгидромет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Ўзгидромет:

ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, гидрометеорология соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

ўзи қабул қилган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари"нинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун жавоб беради.



2-§. Ўзгидромет марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Ўзгидромет марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан давлат бошқаруви органи марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, Ўзгидрометда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш учун белгиланган тартибда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, бу мақсадларда эксперт ва ишчи гуруҳларни тузиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этиш талаб қилинадиган ва Ўзгидрометга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига топшириқ бериш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари томонидан марказий аппарат ва унинг раҳбарияти топшириқлари бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

Ўзгидромет марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Ўзгидромет марказий аппарати:

тузилмавий ва ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида самарали бажарилиши, марказий аппарат бўлинмалари ишини ташкил этиш, Ўзгидромет фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

ўзи қабул қилган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари"нинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун жавоб беради.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология

бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


21. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзгидромет ваколатига тегишли соҳада муҳим муаммоларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун ҳудудий миқёсда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

Ўзгидромет марказий аппарати ва бошқа ташкилотлардан ўзларига юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни олиш;

режали методик инспекцияларни ўтказиш учун Ўзгидромет марказий аппарати мутахассисларини жалб қилиш;

хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизмат кўрсатиш ишларини бажариш;

ўз ваколати доирасида бўйсинувидаги тармоқ ташкилотлари учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари:

Ўзгидромет марказий аппарати билан биргаликда Ўзгидрометга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзгидромет ҳудудий гидрометеорология бошқармалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

вилоятдаги муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари"ни самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун жавоб беради.



5-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


23. Қуйидагилар Ўзгидромет бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзгидромет фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзгидромет, шунингдек, унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Ўзгидромет бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ўзгидромет фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Ўзгидромет фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, узоқ муддатли ва жорий иш режаларини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

Ўзгидромет тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ўзгидрометнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

фаолият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини юқори сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ва уларни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг регламенти талабларига мувофиқ равишда тақдим этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти олдида ҳимоя қилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзгидромет қонунчилик фаолиятини "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ равишда ташкил этиш;

Ўзгидромет ваколатига тегишли масалалар бўйича буйруқлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;

Ўзгидрометга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентида белгиланган муддатларда келишиш;

Ўзгидромет раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Ўзгидромет ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш;

Ўзгидромет ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Ўзгидромет ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Ўзгидромет тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятларини, жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда "ягона дарча" тамойилини жорий этиш орқали яхшилаш ва "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабулларни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзгидромет ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Жаҳон метеорология ташкилоти ва МДҲ давлатлари Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашида белгиланган тартибда ифодалаш, халқаро ҳамкорлик режаларини тасдиқлаш;

экспедиция ва хизмат сафарларининг режалари, шунингдек, марказий аппарат ва ҳудудий гидрометеорологик бошқармаларининг штатлар жадвали ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш;

марказий аппарат ходимлари, тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, шунингдек, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

ўз ваколатлари доирасида Ўзгидромет тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмасига ва марказий аппарати тузилмасига, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

фуқаро муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш;

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида кадрлар тайёрлаш, гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланишини мониторинги соҳасидаги ходимлар ва мутахассисларни узоқ муддатли ва самарали ишланганлиги, алоҳида ажралиб туриши, хизматлари ва тавсиялар билан таъминлангани учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

Бош директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Қуйидагилар Ўзгидромет бош директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзгидромет бош директори вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Ўзгидрометнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзгидромет ҳайъати қарорлари, Ўзгидромет бош директорининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш.


25. Қуйидагилар Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида ҳудудий гидрометеорологик бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорологик бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Ўзгидромет бош директорининг тегишли ўринбосарларига киритиш;

Ўзгидромет ҳайъати қарорлари, бош директор ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзгидромет раҳбариятига киритиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Ўзгидромет томонидан тасдиқланган Ўзгидромет ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.


26. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига юклатилган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ойлик ва чораклик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари таркибига кирувчи бўлинмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзгидромет ҳайъати қарорлари, Ўзгидромет бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзгидромет фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармаларда ходимларни ишга қабул қилиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзгидромет раҳбариятига ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Ўзгидромет ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий гидрометеорология бошқармаларида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

гидрометеорологик кузатувлар ва ишларни бажаришда ҳудудий бошқарма ходимларининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати учун жавобгарлик;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.



6-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


27. Ўзгидромет бош директори:

Ўзгидрометга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Ўзгидромет жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


28. Бош директор ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


29. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган давлат бошқаруви органи марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


30. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология ҳудудий гидрометеорология бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Ўзгидромет раҳбарияти


31. Ўзгидрометга Вазирлар Маҳкамаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг икки нафар ўринбосари бўлади.

Ўзгидромет бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзгидромет бош директори мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари - вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.


32. Бош директор бўлмаган вақтда унинг ваколатлари бош директорнинг буйруғига асосан бошқа унинг ўринбосарларидан бири томонидан амалга оширади.


33. Бош директор:

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади.

Бош директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


34. Ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз фаолиятини Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади.



2-§. Ўзгидромет марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология

бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


35. Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


36. Ўзгидромет марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий гидрометеорология бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий гидрометеорология бошқармаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


37. Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Ўзгидромет раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзгидромет марказий аппаратига тақдим этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Ўзгидромет марказий аппаратига юборади;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.


38. Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Ўзгидромет бош директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Ўзгидромет бош директори томонидан қабул қилинади.



3-§. Ўзгидрометнинг бошқа давлат бошқаруви органлари,

хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


39. Ўзгидромет ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


40. Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.


41. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юзага келадиган ҳолатларда, шунингдек, сел ва кўчкилар фаоллашуви даврида Ўзгидромет тегишли огоҳлантиришлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда қарор қабул қилиш учун масъул бўлган бошқа давлат ҳокимияти органларига юборади.


42. Ўзгидромет фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи томонидан назорат қилинади.



4-§. Ўзгидрометнинг ҳайъати ва Техник кенгаш


43. Ўзгидрометда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Ўзгидромет ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Ўзгидромет фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низомда белгиланган Ўзгидромет фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Ўзгидромет тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Ўзгидромет фаолияти соҳасидаги давлат дастурлари ҳамда тармоқ ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Ўзгидромет фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш ва юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзгидромет номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Ўзгидромет раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.


45. Ҳайъат мажлисига Ўзгидромет ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Ўзгидромет бош директорининг буйруқлари ва фармойишлари билан амалга оширилади.

Ўзгидромет бош директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Ўзгидромет бош директори юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

Ўзгидромет ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни кўриб чиқиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун Техник кенгаш тузилади. Техник кенгаш таркиби ва Техник кенгаш тўғрисидаги низом Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланади.



8-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


46. Ўзгидромет ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳар йили ажратиладиган маблағлар ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзгидромет ходимлари учун давлат бошқаруви органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги шартлари татбиқ этилади.


47. Ўзгидромет ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.

Ўзгидрометнинг бориш қийин бўлган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади.


48. Ўзгидромет ходимларини моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


49. "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан Ўзгидромет ва унинг тизимидаги гидрометеорология соҳасини ривожлантириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига гидрометеорологик хизматлар, хусусан, об-ҳаво прогнози маълумотлари, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар прогнози, гидрометеорология йўналишида илмий янгиликлар яратган олимлар, ёш мутахассис гидрометеорологларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган соҳа ходимлари тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзгидромет ходими бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


50. Кўкрак нишони билан мукофотланган ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.


51. Бир йўла тўланадиган пул мукофоти Ўзгидрометнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан топширилади.



9-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ОЛДИДАГИ ҲИСОБОТИ


52. Ўзгидромет бош директори Ўзгидрометнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот беради.


53. Вазирлар Маҳкамасининг соҳага мутасаддилик қиладиган Департаменти бошлиғи Ўзгидромет раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Ўзгидромет фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.


54. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Ўзгидрометнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


55. Ўзгидрометни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 апрель
























































Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск