ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2021 й. 200-сон "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2021 й.

N 200




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда - Ўзгидромет) иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги, унинг ташкилий тузилмаси ҳамда марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзгидрометнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;

Ўзгидромет ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Ўзгидромет раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Ўзгидрометни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзгидромет бош директорига, зарур ҳолларда, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (Институт бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун);

фаолият ихтисослиги бўйича кўрсатиладиган хизматлардан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Институтга иккита (енгил хизмат битта шахсий бириктирилган ва битта навбатчи) автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


6. Ўзгидромет Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда гидрометеорология, хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш, авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Гидрометеорология соҳаси ва унинг талаб юқори бўлган метеорология, гидрология, гидрометеорологияда алоқа ва коммуникациялар йўналишлари бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга бўлган ҳамда хорижий тилларни биладиган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш Тошкент гидрометеорология техникумининг асосий вазифалари этиб белгилансин.


8. Белгилансинки, Институт ва Тошкент гидрометеорология техникумини сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзгидрометга ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


8-1. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

Бунда, Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгариши сабабли уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзгидрометга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 апрелдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология

хизмати марказининг Гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

ТУЗИЛМАСИ









































































Директор



Илмий кенгаш














































































































Директор ўринбосари



































































































































































































































Қишлоқ хўжалиги метеороло-

гияси бўлими

2



Амалий метеорология бўлими

2



Иқлим-

шунослик ва иқлим ўзгариши бўлими

2



Гляциология

бўлими

2



Гидрология бўлими

2



Табиий муҳит ифлосланиши тадқиқоти бўлими

2


Кадрлар бўйича инспектор

1



Илмий котиб гуруҳи

2




























































































Агроиқлимий ресурслар ва агроэкологик мониторинг лабора-

торияси

2



Синоптик ва сонли об-ҳаво прогнозлари лабора-

торияси

3



Иқлимни модел-

лаштириш лабора-

торияси

3



Қор ва музликлар тадқиқоти лабора-

торияси

3



Гидрологик жараёнларни математик моделлаш-

тириш ва сув ресурслари лабора-

торияси

4



Экологик мониторинг лабора-

торияси

4


Илмий-техник кутубхона мутахассиси

1



Молия-иқтисод бўлими

3



































































































Булутлар физикаси ва атмосфера жараёнларига фаол таъсир этиш лабора-

торияси

3



Амалий иқлим-

шунослик лабора-

торияси

3










Хавфли гидрологик . ҳодисалар тадқиқоти лабора-

торияси

3



Ер усти сувлари сифати тадқиқоти лабора-

торияси

4


Нашриёт бўлими

2



Бош

юрис-

консульт

1

























































































































































"Кумбел", "Чимён", "Аранчи" ва "Шахрисабз" ноёб илмий объектларнинг кузатув гуруҳлари

14




























































































































 

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 70 нафар, шу жумладан илмий ходимлар сони - 28 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.

Бажариладиган илмий-тадқиқот (фундаментал, амалий ва инновацион) ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, илмий ходимлар (илмий ходимларнинг умумий чекланган сонидан ташқари) шартнома асосида илмий-техника лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 апрелдаги

200-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12 ва 34-бандларидан ва II-бобининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари" бўлими номидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 15-банди "14"-кичик бандидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарори 1-иловаси 24 қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Б.М. Холматжанов - Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди тўртинчи хатбошисидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 ноябрдаги 970-сон қарорида:


а) қарорнинг номидан, муқаддимадан, 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан, 2-банднинг иккинчи хатбошисидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 6-бандда:

"Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин";


г) 1-илованинг рус тилидаги матнида номидан ва изоҳнинг 2-бандидан "при Министерстве по чрезвычайным ситуациям" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 2-илованинг рус тилидаги матнида номидан ва изоҳнинг 3-бандидан "при Министерстве по чрезвычайным ситуациям" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисидаги, 10-банди бешинчи хатбошисидаги, 18-банди биринчи хатбошисидаги ва Низомга илова схемасидан ҳамда изоҳ қисмининг 6-бандидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1062-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 24-бандидан "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг 4 ва 6-бандларидан, 1-илованинг 15-банди учинчи хатбошисидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарорининг 4-бандидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 декабрдаги 965-сон қарори 9-бандидаги "1755,0 кв.м (3-литер)" сўзлари "2662,0 кв.м (5-литер)" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 июндаги 355-сон қарори 2-банди учинчи хатбошисидаги ҳамда илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзгидромет"" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди "б" кичик бандининг саккизинчи хатбошисидаги ҳамда Низомга илова схеманинг "Субъектлар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 апрель






































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск