ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар /

Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.03.2021 й. 130-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 11 мартдаги

130-сон қарорига

2-ИЛОВА



Буғдой етиштириш харажатларини

кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига (кейинги ўринларда - қарз олувчи) буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябригача битим тузилади.


3. Тижорат банки буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

Жамғарма кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштиради.


4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.

Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.

Кредитлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА КРЕДИТ РЕСУРЛАРИНИ

ТИЖОРАТ БАНКИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда буғдой ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 8 фоизда, 50 фоизигача йиллик 10 фоизда жойлаштиради.


6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ҳисобланади.

Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.

Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.



3-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКИ ТОМОНИДАН ҚАРЗ

ОЛУВЧИНИНГ АРИЗАСИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;

б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган ғаллачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:

фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.

8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:

қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.

Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.


9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.

Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.


10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.



4-БОБ. ҚАРЗ ОЛУВЧИГА КРЕДИТ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.


13. Тижорат банки қарз олувчи билан буғдой хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шарномасига асосан Жамғарма кредитлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 10 фоизда, 50 фоизигача йиллик 12 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.


14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.

Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.

Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.



5-БОБ. КРЕДИТ МОНИТОРИНГИ ВА УЛАРНИ

СЎНДИРИШ ТАРТИБИ


15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.

Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.


16. Қарз олувчи буғдой етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.


17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.


18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича буғдой экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.


19. Буғдой (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.


20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун “Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи” очилади.

Қарз олувчи “Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи”га буғдойни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, буғдой етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.

21. Буғдой етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки “Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи”да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.


22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.


23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, ғаллачилик кластерлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.


25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш

СХЕМАСИ

Босқич

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

1-босқич

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади.

Тижорат банки буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг

1 сентябригача


Ҳар ойнинг

5-санасига қадар

1. Жамғарма


2. Тижорат банки

2-босқич

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун жойлаштириб боради.

Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг

1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача

1. Жамғарма


2. Тижорат банки

3-босқич

Қарз олувчи кредит олиш учун асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза тақдим этади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йили бошида

Тижорат банки

филиали

4-босқич

Қарз олувчига Жамғарма кредитлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун  кредит линияси ва кредит ҳисобварағи очилади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан

Тижорат банки

филиали

5-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.

Агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ ҳар йили 1 июнгача

1. Тижорат банки филиали


2. Қарз олувчи

6-босқич

Тижорат банки, ғаллачилик кластерлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг юритади

Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар

1. Тижорат банки филиали


2. Ғаллачилик кластерлари


3. Уруғчиликни ривожлантириш маркази

7-босқич

Имтиёзли кредитни ва унга ҳисобланган фоизни сўндиради.

12 ой

1. Қарз олувчи


2. Тижорат банки филиали

8-босқич

Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради.

12 ой

Тижорат банки

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 март






































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск