язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2000 й. 1-сон "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2000 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ

МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДА


Республика инвестиция дастурини самарали бажариш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар ва идораларнинг инвестиция лойиҳаларини, энг аввало хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кўчайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги:

вазирликлар ва идораларнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарини ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан;

хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан доимий ишловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш томонидан таъминланади.

3. Белгилансинки:

базавий, тузилмани белгиловчи корхоналарнинг ва иқтисодиётнинг бошқа алоқадор тармоқлари ва соҳаларидаги корхоналарнинг ривожланишига кўмаклашувчи ишлаб чиқаришлар қурилиши;

республика Ҳукумати кафолати остида хорижий сармоя жалб қилинган объектлар қурилиши;

экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларнинг жорий этилиши;

минерал-хом ашё ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни, рақобатга бардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технология жиҳатдан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришларнинг барпо этилиши (шу жумладан маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида);

ишлаб чиқариш инфратузилмасига ва ижтимоий инфратузилмага инвестициялар қўйилиши амалга оширилиши устидан мониторинг Идоралараро кенгаш томонидан амалга ошириладиган хорижий Инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини танлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2000 йилги республика инвестиция дастурини рўёбга чиқаришда 3-иловага* мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсинлар.

7. Инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига давлат мониторингини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.