Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меҳнат муносабатлари / Меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш /

Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ишдан бўшатиш (НМ, 17-сон 2021 йил 27 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ТАРАФЛАР ИХТИЁРИГА БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН

ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ИШДАН БЎШАТИШ


Меҳнат муносабатларини давом эттиришга объектив сабаблар тўсиқ бўлиши мумкин, улар ходимга ҳам, иш берувчига ҳам боғлиқ бўлмайди. Бундай ҳолатлар МКнинг 106-моддасида санаб ўтилган.


Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда (МК 106-м. 1-б.)

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда, бу асосга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Буйруқни мудофаа ишлари органининг чақирув қоғозига асосан расмийлаштиринг. Ходимдан ўз ихтиёрига кўра ариза ёзишини талаб қилманг. Ишдан бўшатилаётган ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланг (МК 109-м. 1-қ. 3-хатбошиси).


ВАЗИЯТ. Ходим муддатли ҳарбий хизматга чақирилди

Ходим мудофаа бўлимидан келган чақирув қоғозини кадрлар бўлимига тақдим этди. Бироқ унга ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзишини айтишди. Шу тўғрими?

q Йўқ, нотўғри. Ходимни МКнинг 99-моддасига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурлаш мумкин эмас. Бу ноқонунийдир. Буйруқни МКнинг 106-моддаси 1-бандига биноан расмийлаштиринг.


Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун муайян муддат белгиланмаган. Шу боисдан ишдан бўшатиш санасини ходим чақирув қоғозини тақдим этган пайтдан эътиборан тарафларнинг келишувига кўра белгиланг.

Ҳарбий хизматга чақирилган

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск