ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2021 й. ПҚ-5099-сон "Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2021 й.

N ПҚ-5099



БОКСНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) тизимини янада такомиллаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида:


1. Қуйидагилар боксни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

бокс инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, бокс мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўпайтириш;

бокс бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий-методологик базани янада кучайтириш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига боксни босқичма-босқич киритиш;

ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш юзасидан зарур чораларни кўриш;

аёллар боксини ривожлантириш юзасидан узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

спорт таълим муассасаларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш.


2. Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг дастлаб Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари), Бухоро вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари), Қашқадарё вилояти (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари) ҳамда Тошкент вилоятларида (Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри) Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини (кейинги ўринларда - бокс мактаблари) давлат муассасаси сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, бокс мактабларида:

фаолият иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;

ўқиш 7-синфдан ташкил этилади, таълим олиш муддати 5 йил этиб белгиланади;

ўқувчиларга бепул таълим олиш, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади;

раҳбарлар, тренерлар, спортчилар ва бошқа ходимларга олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

4. Қуйидагилар бокс мактаблари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Бокс мактабларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича:

буюртмачи этиб - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари;

бош лойиҳачи этиб - "ТошуйжойЛИТИ" акциядорлик жамияти белгилансин;

бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари орқали аниқлансин.


6. Қуйидагилар:

Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилансинки:

а) Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва боксни ривожлантириш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган "йўл харитаси" асосида босқичма-босқич амалга оширилади;

б) "Йўл харитаси" 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган қуйидаги чораларни қамраб олади:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш;

ўқув-машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан виртуал рақиблар билан жанг олиб бориш имкониятини берувчи компьютерлаштирилган хоналарни ташкил қилиш;

боксчилар тўғрисида маълумотларни тезкор олиш имконини берувчи электрон базани яратиш;

в) Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:

2025 йилгача спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини 27 минггача етказиш;

келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 7 та бокс залларини ташкил этиш;

бокс бўйича терма жамоаларнинг 46 га яқин халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

8. 2021 йил 1 майдан бошлаб бокс бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) учун уч босқичли тизим жорий этилсин:

биринчи босқичда - таълим муассасалари, спорт мактабларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;

иккинчи босқичда - боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида ҳудудий мусобақалар;

учинчи босқичда - клублараро ҳамда ҳудудий ўқув-машғулот йиғинлари ғолиблари ва совриндорлари ўртасида республика мусобақалари ("World Series Boxing" мисолида).

Бунда, мусобақалар натижалари асосида бокс мактабларини иқтидорли спортчилар билан тўлдириб бориш Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан биргаликда амалга оширилади.

9. Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бокс бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


10. Ўзбекистон бокс федерацияси бокс мактабларида замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори малакали тренер, тренер-селекционер, функционал тайёргарлик бўйича тренер, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, мастер-класслар, ўқув дарслари ташкил этилишини таъминласин.


11. Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини яратиш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Янгиобод қўрғони ҳудудида жойлашган Республика олимпия захиралари спорт коллежи балансидаги 1,5 гектар майдонга эга бўлган собиқ стадион, сузиш ҳавзаси, шунингдек, ошхонани 2039 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон бокс федерациясига мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда, мазкур ҳудуд атрофида спорт зал, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа маиший-хизмат бино ва иншоотларни қуриш учун камида бўш турган 1 гектар ер майдони ажратилиши таъминлансин.

12. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Заковат кўчаси, 2-уйда жойлашган собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси, шунингдек, спорт иншооти ва ёнидаги спорт майдони Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан инвестиция мажбурияти асосида сотиб олинишига розилик берилсин.


13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2022-2023 йиллардаги инвестиция дастурларини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини таъминласин.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан олис ҳудудларда жойлашган спорт мактаблари ҳамда бокс мактабларига жалб қилинаётган тренерлар ва бошқа мутахассисларни 2025 йил 1 январгача уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрсин.

15. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент шаҳрида 2023 йилда режалаштирилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилишини таъминласин ва шу билан боғлиқ бўлган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин.

Белгилансинки:

жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аъзолик бадали ва мукофот пули билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш Давлат бюджетининг 2022 ва 2023 йиллардаги параметрларида кўзда тутилган маблағлар доирасида босқичма-босқич 18 ой давомида, лекин 2023 йил 1 майгача бўлган даврда амалга оширилади;

жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан қопланади, олинадиган фойда Ўзбекистон бокс федерацияси тасарруфида қолиб, боксни янада ривожлантиришга ва федерация фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.


16. Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда улар фаолиятини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2023 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирлар ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни 2021 йил Давлат бюджетида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.

18. Мазкур қарорнинг ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов - Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш, Концепция ва "Йўл харитаси"ни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари - Концепция ва "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан барча чораларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев - мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.

19. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 апрелдаги

ПҚ-5099-сон қарорига

2-ИЛОВА



Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини

2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. БОКСНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА ЭНГ ОММАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН БИРИГА

АЙЛАНТИРИШ, ИҚТИДОРЛИ СПОРТЧИЛАРНИ АНИҚЛАШ, ТАНЛАШ ВА

САРАЛАШ (СЕЛЕКЦИЯ) ҲАМДА УЛАРНИ ПРОФЕССИОНАЛ СПОРТЧИЛАР

СИФАТИДА ТАЙЁРЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

1.

Республикада "Спорт устаси" унвонига сазовор бўлиш ҳуқуқини берадиган халқаро мусобақаларни ташкил қилиш.


"Спорт устаси" унвонини берувчи халқаро мусобақалар ташкил қилинади ҳамда иқтидорли спортчилар аниқланади.


2022 йил

давомида

Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида боксни ривожлантириш.


1. Ҳудудларда бокс ривожланмаслигининг сабабларини ўрганиш.


2. Таҳлил натижаларига кўра ҳудудларда боксни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

август


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


3.

Ўзбекистон бокс федерацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва тегишли мутахассисларни маълум бир муддатга илғор тажрибани жорий этиш мақсадида юбориш (ротация).


1. Бокс ривожланмаётган ҳудудларга тренерларни юбориш (ротация) ва тегишли мутахассисларни бириктириш режа ва шартларини ишлаб чиқиш.


2. Тажриба сифатида Жиззах ва Сирдарё вилоятларини танлаш ва мутахассисларни юбориш.


2021 йил

август


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари


4.

Ҳудудларда бокс бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.


1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш.


2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли боксчи бўлиб шаклланиши учун ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларига йўналтириш.


3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.


2021 йил

майдан

бошлаб


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Иқтидорли спортчиларни аниқлаш учун бокс бўйича туман (шаҳар) миқёсида мусобақалар ўтказилишини таҳлил қилишни ва мониторинг олиб боришни жорий этиш.


1. Туман саралаш босқичларини узлуксиз ўтказилишини жорий этиш.


2. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


6.

Боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида минтақавий ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш.


1. Бокс бўйича вилоят ўқув-машқ йиғинларини узлуксиз ўтказилишини таъминлаш.


2. Ҳудудлардаги иқтидорли ёшлар ўртасида вилоят жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари календарь режаси асосида ўтказилаётган ўқув-машқ йиғинлари натижаларининг доимий таҳлили ва мониторингини юритиш.


2021 йил

сентябрдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов)


7.

Ҳудудларда ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларидан таркиб топган жамоавий клублар ташкил этиш, клублараро мусобақалар ўтказилишини йўлга қўйиш ("World Series Boxing" мусобақалар мисолида).


1. Мусобақалар ғолиб ва совриндорларидан таркиб топган жамоавий клубларни ташкил этиш.


2. Клубларни ҳудуд номидан Республика мусобақалари босқичларида иштирок этишини таъминлаш.


2021 йил

ноябрдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Чекка жойларда (шу жумладан, тоғлик туманларда) жойлашган спорт муассасалари бокс бўлимларини қўллаб-қувватлаш.


1. Чекка жойларда спорт муассасалари бокс бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

сентябрь


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Чора-тадбирлар режаси ижросини амалга ошириш.


Чора-тадбирлар режасида белгиланган муддатларда


9.

Машҳур боксчилар иштирокида спорт тадбирларини, давра суҳбатларини ўтказиш, ёшлар ва барча хоҳловчилар учун мастер-класс машғулотлари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.


1. Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон бокс федерацияси бўлимлари билан биргаликда қўшма чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

июль


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Чора-тадбирлар режалари ижросини таъминлаш ва уларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.


Чора-тадбирлар режаларида белгиланган муддатларда


10.

Боксчилар тўғрисида маълумотларни тезкор олиш имконини берувчи электрон базани яратиш.


1. Электрон базани яратиш бўйича танлов эълон қилиш.


2021 йил

июль


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


2. Электрон базани жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш.


2021 йил

ноябрь


II. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ СПОРТЧИ ВА КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

11.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш.


1. Ҳудудларда бокс бўйича тренерларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш.


2. Реал эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул квоталарини ошириш бўйича республикадаги таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига таклиф киритиш.


2021 йил

июнь


Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев)


12.

Спорт таълим муассасаларида ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш ва жаҳон тажрибаси асосида боксни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.


1. Ўқув режа ва таълим дастурларини хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.


2021 йил

сентябрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

давомида


3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва таълим дастурларини босқичма-босқич чоп этиш ва спорт таълим муассасаларига етказиш.


2022/2023

ўқув йилида

13.

Бокс бўйича электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.


1. Бокс бўйича электрон дарсликлар, машқ жараёнларини видеолавҳаларда акс эттирувчи электрон методик қўлланмалар яратиш.


2. Электрон дарслик ва қўлланмаларнинг ягона республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


14.

Ҳудудларга бокс бўйича ўқув-методик адабиётларни етказиб беришни йўлга қўйиш.


1. Бокс бўйича мавжуд ўқув ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

август


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов)


2. Ҳар йили эҳтиёж мавжуд бўлган адабиётлар (психолог тайёргарлик, фармакология, диетология, физиология каби) рўйхатини шакллантириш ва буюртма бериш.


2021 йил

сентябрь


3. Ҳудудларга адабиётларни, шу жумладан электрон шаклда етказиб бериш режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.


Режада

белгиланган

муддатларда


15.

Бокс бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш.


1. Замон талабларидан келиб чиқиб, масофавий таълим тизимини жорий этиш мақсадида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув режа ва таълим дастурларини хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.


2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув режалари ва таълим дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

2021/2022

ўқув йили


Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


16.

Ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида бокс ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш.


1. Бокс бўйича етакчи хорижий давлатларни ўрганиб чиқиш.


2021 йил

июль

Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда уларнинг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тегишли тартибда тасдиқлаш.


3. Тасдиқланган режа асосида тажриба алмашиш ишларини ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь

III. БОКС БЎЙИЧА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

17.

Бокс билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган адабиётларни яратиш.


1. Спорт қаҳрамонлари ҳаётини жозибали баён этиш орқали бадиий адабиётларни яратиш.


2. Машҳур спортчилар тажрибасини кўрсатиб берувчи ўқув адабиётлар яратиш ва машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш.


2022 йил

январь


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


18.

Ёш тадқиқотчиларни бокс бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.

1. Олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олаётган таянч докторантура изланувчиларига бокс бўйича зарур мавзулар тўпламини шакллантириб бериш.


2. Бокс бўйича таълим грантларини жорий этиш ва эълон қилиш.


2021 йил

сентябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов)


19.

Боксга илм-фаннинг инновацион ютуқларини жорий этиш.

1. Бокс бўйича ўтказилган тадқиқотлар таҳлилини амалга ошириш.


2. Ўрганилган ва саралаб олинган тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш.


3. Ўқув-машғулотлар жараёнида инновацион технологияларни қўллаш.


2022 йил

январь


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


20.

Ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув-машқ жараёнининг компьютерлаштириш даражасини ошириш.


1. Боксчиларни педагогик-психологик, техник-тактик тайёрлаш имконини берувчи компьютерлаштирилган ўқув хоналарини ташкил этиш.


2. Ўқув-машқ жараёнига компьютер дастурларини жорий этиш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов)


21.

Ўқув-машғулот самарадорлигини ошириш мақсадида, машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.


1. Боксчиларни техник-тактик тайёрлашда компьютер дастурларидан кенг фойдаланиш.


2. Ўқув-машқ жараёнига компьютер дастурларини жорий этиш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


22.

Ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий спорт анжомлари (сенсор қоплар, ва "ясси" қўлқоплар), махсус дастурларни кенг жорий қилиш.


1. Боксчиларни жисмоний жиҳатдан ҳамда техник-тактик тайёрлашда инновацион жиҳоз ва анжомлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.


2. Боксчиларнинг машғулот жараёнидаги камчиликларини тезкор таҳлил қилиш имкониятини берувчи махсус компьютер дастурларини жорий этиш.


2021 йил

декабрдан

бошлаб

доимий

Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов) 

23.

Виртуал рақиблар билан жанг олиб бориш имкониятини берувчи компьютерлаштирилган хоналарда махсус ўқув-машғулотларни ташкил этишни йўлга қўйиш.


1. Боксчиларни техник-тактик тайёрлаш жараёнига виртуал машғулот ва жангларни жорий этиш.


2. Виртуал машғулотлар, жанглар олиб бориш имкониятини берувчи махсус жиҳоз ва анжомлар олиб келиш, уларни жойлаштириш ва самарали юритиш.


2021 йил

сентябрдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов) 

IV. БОКСЧИЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ

24.

Ҳудудий тиббиёти бўлимларига боксчиларни бириктириш.


1. Боксчилар соғлигини узлуксиз назорат қилиш мақсадида тиббий карталар юритилишини такомиллаштириш.


2. Боксчилар соғлигини узлуксиз назорат қилишнинг мониторингини ташкил этиш.


2021 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов)


25.

Боксчиларни тиббий профилактика қилиш ишларини такомиллаштириш.

1. Боксчилар соғлигини йилда камида икки маротаба диагностика қилиш ва касалликларни олдини олиш мақсадида тиббий профилактика ишларини ташкил этиш.


2. Ҳаракатланувчи (мобиль) илмий-тиббиёт лабораторияларини ташкил этиш.


2022 йилдан

бошлаб


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов)

V. БОКС ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ҲАМДА ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАРГА МОСЛАШТИРИШ

26.

Халқаро талабларга жавоб берадиган бокс бўйича миллий терма жамоалари учун ўқув-машғулот базасини яратиш.


1. Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини яратиш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Янгиобод қўрғони ҳудудида жойлашган Республика олимпия захиралари спорт коллежи балансидаги 1,5 гектар майдонга эга бўлган собиқ стадион, сузиш ҳавзаси, шунингдек, ошхонани 2039 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон бокс федерациясига мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

ноябрь


Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Давлат активларни бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д.Хидоятов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов)


27.

Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари), Бухоро вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари), Қашқадарё вилояти (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари) ҳамда Тошкент вилоятлари (Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри) марказларида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларининг моддий-техника базасини яратиш.


1. Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини фаолиятини ташкил этиш учун зарур бино ва иншоотлар ажратиш.


2. Инвестиция дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бокс бўйича миллий терма жамоалари учун ўқув-машғулот базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 2022-2023 йилларда марказлашган капитал қўйилмалар лимитларини ажратилишини таъминлаш.


2021 йил

октябрь


Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Андижон (Ш.Абдурахмонов), Қашқадарё (З.Мирзаев), Бухоро (Б.Зарипов), Тошкент (Д.Хидоятов) вилоятлари ҳокимликлари


28.

Бокс бўйича халқаро стандарт талабларига мос келувчи спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


1. Ҳудудларда боксга оид бўлган жиҳоз ва анжомларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда улар билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш мақсадида ҳудудий ишчи гуруҳларни тузиш.


2021 йил

июнь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳлар таҳлилларини умумлаштириш ва хулоса тайёрлаш.


2021 йил

август


3. Зарур бўлган жиҳоз ва анжомлар рўйхати асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга буюртма бериш ва ҳудудларни бокс бўйича жиҳоз ва анжомлар билан таъминлаш.


2022 йил

январдан

бошлаб


29.

Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлимининг Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари учун Тошкент шаҳрида замонавий (бошқарув биноси, бокс зали, сауна, конференция зали, 100 ўринли ётоқхона ва ошхонасига эга) бокс базасини қуриш.


1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги "Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси томонидан Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлимининг Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари учун Тошкент шаҳрида замонавий бокс базасини қуриш масаласини белгиланган тартибда 2022 йил учун қурилишларнинг манзилли дастурига киритиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

октябрь


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бокс бўлимига Тошкент шаҳри марказидан замонавий (бошқарув биноси, бокс зали, сауна, конференция зали, 100 ўринли ётоқхона ва ошхонасига эга) бокс базасини қуриш учун ер ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2021 йил

август


30.

Спортчилар (шу жумладан ёш спортчиларни) ва тренерларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш.


1. Ишчи гуруҳ тузиш.


2021 йил

май


Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шоабдурахмонов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев), спорт федерациялари ва ассоциациялари


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.


2021 йил

август

VI. БОКСНИ ЯНАДА ОММАЛАШТИРИШ

31.

Боксни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш.


1. "Ўзбек бокси" оммабоп журналини таъсис этиш.


2021 йил

август


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)

2. Боксга бағишланган "Икки авлод учрашуви" ва "Юртимиз ўғлонлари" мавзуларида туркум кўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.


Режа

асосида


32.

Машҳур боксчилар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишни таъминлаш орқали боксни оммалаштириш.


1. Таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш.


2021 йил

июль


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


2. Спорт журналистларининг бокс ютуқларини таҳлил қилган эфирларини ОАВда доимий ёритиб бориш.


2021 йил

август


3. Таниқли боксчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва видеофильмлар яратиш.


2021 йил

ноябрь


33.

Аёллар боксини янада оммалаштириш.


1. Таниқли аёл спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш.


2021 йил

июль


Ўзбекистон бокс федерацияси (С.Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)

2. Спорт журналистларининг аёллар бокси ютуқларини таҳлил қилган эфирларини ОАВда доимий ёритиб бориш.


доимий

3. Таниқли аёл боксчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва видеофильмлар яратиш.


2021 йил

ноябрь


           

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 апрелдаги

ПҚ-5099-сон қарорига

3-ИЛОВА



Боксни 2025 йилгача ривожлантириш

концепциясининг мақсадли

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов бирлиги


Йиллар кесимида


Масъул ижрочилар


2021


2022


2023


2024


2025


1.

Бокс билан мунтазам шуғулланаётган 13-17 ёш тоифасидаги болалар сонини ошириш.


Жалб этиладиган болалар сони


6 450

7 500

8 000

8 250

8 750

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

3.

Спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини ошириш.


Жалб этиладиган ўқувчилар сони


23 406

25 000

25 500

26 000

27 000

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

4.

Спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бокс мусобақаларини ташкил этиш.


Мусобақалар сони


20

26

28

30

34

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

Жалб этилганлар сони


1 800

1 950

2 100

2 250

2 550

5.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ва спорт таълим муассасалари спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш.


Фоизда (фойдаланиш даражаси)


37

40

45

50

55

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

6.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиладиган бокс заллари.


Спорт заллари сони



2

2

2

1

Андижон, Бухоро, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Спорт таълим муассасаларини бокс спорт жиҳозлари билан таъминлаш ва маънан эскирган спорт анжомларини янгилаб бориш.


Фоиз ҳисобида


5

10

15

20

30

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

Бокс бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.


Мусобақалар сони

10

6

8

10

12

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

9.

Ўзбекистонда бокс бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.


Мусобақалар сони

1

2

2

3

2

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

10.

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) билан алоқаларни йўлга қўйиш, терма жамоалар билан ишлайдиган тренерлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш ва амалиёт (стажировка) ўташларини ташкиллаштириш.


Малакасини оширганлар сони



2

3

3

2

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

11.

Бокс бўйича мусобақаларда доимий равишда иштирок этувчи спортчиларнинг ягона маълумот базасини яратиш.


Фоизда (спортчилар сонига нисбатан)


15

20

25

35

45

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

12.

Спорт таълими муассасаларида бокс бўйича тренерларнинг сифат таркибини, хусусан олий маълумотли тренерлар сонини босқичма-босқич ошириш.


Фоизда (жами тренерлар сонига нисбатан)


30

33

36

39

45

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

13.

Спорт таълими муассасаларида фаолият юритаётган бокс бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


Фоизда (жами тренерлар сонига нисбатан)


3

4

5

6

8

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

14.

Олий маълумотли бокс бўйича тренер кадрларга эҳтиёжни тўлдириш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларига қабул кўрсаткичларини ошириш.


Бакалавриат


60

60

60

60

60

Ёшлар сиёсати ва спортни вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси


Сиртқи


30

30

30

30

30

              

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель















































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск