Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

Қўшимча ЭҲФни тўғри расмийлаштириш (СБХ, 18-сон 2021 йил 4 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИМЧА ЭҲФни

ТЎҒРИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


Солиқ кодекси ва Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова, кейинги ўринларда - Низом) ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури - қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қўшимча ва тузатилган ЭҲФ фарқлари ҳақида "СБХ"нинг шу йил 13 апрелдаги 15-сонида ёзган эдик. Мавзуни давом эттириб, қўшимча ва тузатилган ЭҲФ тўлдирилиши юзасидан экспертлар тушунтиришларини эътиборингизга ҳавола этамиз.



Қўшимча ЭҲФ қачон расмийлаштирилади


Қўшимча ҳисобварақ-фактура бирламчи (тузатиладиган) ҳужжат маълумотларига (миқдор, нарх) унда белгиланган якуний сотиш суммаси ҳисоб-китоби ва шу суммага боғлиқ бўлган ҚҚС суммасига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилаётганда расмийлаштирилади. Бунда тузатиш киритилиши ЭҲФнинг дастлабки вариантида хатога йўл қўйилганилигини англатмайди.

Қўшимча ЭҲФнинг расмийлаштирилишига муайян омиллар таъсири остида юз берган ва ҳужжат билан расмийлаштирилган дастлабки маълумотларнинг ўзгариши олиб келади.

Қўшимча ЭҲФни расмийлаштиринг, қачонки:

q харидор тўлиқ ёки қисман сизга товарларни қайтарган бўлса;

q битим шартлари, шу жумладан юклаб жўнатилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) нархи ва (ёки) миқдори) ўзгарса;

q харидорга чегирма берилган бўлса;

q буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечган бўлса (Низом 40-б.).

Қўшимча ЭҲФни қуйидаги ҳолларда расмийлаштириш мумкин:

q кафолат муддати давомида - кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича;

q асосий ЭҲФ расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил давомида - кафолат муддати белгиланмаган товарлар (хизматлар) бўйича (Низом 41-б.).


Товарнинг сифат кафолати олди-сотди шартномасида назарда тутилади. Бу, агар харидор товарнинг аён бўлмаган камчиликлари аниқлаганда, белгиланган вақт (кафолат муддати) давомида сотувчига даъво қилиши мумкинлигини англатади. Сотувчи эса харидорга сифати олди-сотди шартномаси талабларига мувофиқ келадиган товарни харидорга беришга мажбур (ФК 403-м.).



Қўшимча ЭҲФ шакли ва тўлдириш тартиби


Қўшимча ЭҲФнинг махсус шакли йўқ. У одатий ҳисобварақ-фактура шаклида расмийлаштирилади (Низомга 1, 2-иловалар).

Қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш учун:

q ЭРИ ёрдамида танлаган ЭҲФ айланиш тизими оператори сайтига киринг;

q "Яратиш" тугмасини босинг;

q Ҳужжат тури - "Ҳисобварақ-фактура"(хизматлар бўйича), "Ҳисобварақ-фактура далолатномасиз" (товарлар бўйича) ёки "Ҳисобварақ-фактура (фарм)" (дори воситалари ва тиббиёт буюмлари)ни танланг;

q Ҳисобварақ-фактура тури - "Қўшимча"ни танланг;

q Қўшимча ЭҲФнинг рақами ва санасини киритинг. Қўшимча ЭҲФни тузатиш киритишга олиб келган ҳолат содир бўлган сана билан расмийлаштиринг. Масалан, товарни қайтариш санаси, шартномага унинг шартлари ўзгариши ҳақидаги қўшимча келишувнинг имзоланиши, харидор томонидан чегирма олиш шартларининг бажарилиши ва ҳ.к.


Мисол. Қўшимча ЭҲФни тақдим қилиш санасини аниқлаш

Корхона май ойида товар туркунини реализация қилди. 6 июлда харидор аниқланган нуқсон сабабли товарнинг бир қисмини қайтарди.

Дастлабки ЭҲФ майда тақдим қилинган. Қўшимча ЭҲФни 6 июлда расмийлаштириш ва унда манфий тузатишни, яъни товарнинг қайтарилган қисмини кўрсатиш лозим.


q шартнома рақами ва санасини киритинг;

q тузатиш киритилаётган ЭҲФнинг рақами ва санасини киритинг;

q агар сиз воситачи бўлсангиз, бу ҳақда белгини қўйинг;

q харидорнинг СТИРини киритинг. Унинг қолган маълумотлари автоматик равишда юкланади;

q агар аввал тақдим этилган бир томонлама ЭҲФга тузатиш киритилаётган бўлса, қўшимча ЭҲФ ҳам бир томонлама эканлиги ҳақидаги белгини қўйинг, ҳамда бир томонлама ҳужжатнинг турини - "Жисмоний шахсга", "Импортга", "Экспортга", "Давлат сири билан боғлиқ реализация", "Молиявий хизмат";

q ЭҲФнинг жадвал қ

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск