Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

"Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 250-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

250-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ёшларнинг

муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва

уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу вақтинчалик тартиб (кейинги ўринларда - Тартиб) "Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"Ёшлар дафтари" - ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси;


нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари - ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ваколатига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим муассасалари;


секторлар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг коллегиал ишчи тузилмаси;


секторлар ишчи гуруҳлари - сектор раҳбари бошчилигида иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси, ёшлар ишлари, бандлик, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва бошқа давлат бошқаруви органлари туман (шаҳар)лар тузилмаларининг малакали мутахассислари ва тижорат банклари ходимларидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган махсус ишчи гуруҳлари;


электрон платформа - ёшларга тегишли бўлган маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш тизимини яратиш ва тегишли вазирликлар ва идоралар билан рақамли маълумотлар алмашувини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш имконини берувчи ягона электрон платформа;


"Ёшлар дафтари" жамғармаси - "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, ёшларнинг беш ташаббус доирасидаги тадбирларини молиялаштириш учун белгиланган тартибда ташкил этиладиган жамғарма;

Васийлик кенгаши - "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда тузиладиган коллегиал тузилма;


аризачи - "Ёшлар дафтари"га киритишни сўраб ушбу Тартибга мувофиқ мурожаат қилган ёш фуқаро.


3. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мазкур Тартиб ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. "ЁШЛАР ДАФТАРИ"НИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай "Ёшлар дафтари"га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар - муомалага ва меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган (нафақа олмайдиган), боқувчисини йўқотган, етим, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбияланган, муқаддам судланган, пробация ҳисобида, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож ёшлар, шунингдек, "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олувчи фарзандлари;

иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар - тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш, шунингдек ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ишсиз ёшлар;

психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар - жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган, турли хил муаммолар сабабли ижтимоий реабилитацияга муҳтож ёшлар (суицид содир этишга ҳаракат қилган ва бошқалар);

ишсиз ёшлар - ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).


5. Ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади:

секторлар ишчи гуруҳлари томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар ярим йилда камида бир маротаба, бунда ярим йиллик тугаганидан сўнг кейинги ой давомида уйма-уй юриш орқали;

ёшларнинг мурожаатларини (шу жумладан, электрон платформа орқали мурожаатларини) кўриб чиқиш орқали.

Ўрганиш давомида ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари Тартибга 3а-иловага мувофиқ анкета-сўровномалар орқали аниқланади.

Ёшларнинг анкета-сўровномалари секторлар штаблари котиблари томонидан секторлар раҳбарларига бир кун муддатда кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


6. Секторлар раҳбарлари уч кун муддат ичида:

индивидуал анкеталар кўриб чиқилишини ташкил этади, бунда маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Давлат персоналлаштириш маркази, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда бошқа ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда ушбу низомнинг 4-бандида келтирилган ижтимоий ҳимояга, иқтисодий ёки психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, шунингдек, ишсиз ёшлар аниқланади;

таҳлил натижалари асосида "Ёшлар дафтари"га киритиладиган ёшларни электрон платформага киритилишини таъминлайди.


7. Секторлар раҳбарлари бир ҳафта муддатда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади.


8. Тақдим этилган "йўл харитаси" халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади, тасдиқланади ҳамда ижросини таъминлаш учун секторлар раҳбарлари, масъул давлат органлари ва ташкилотларга юборилади.

"Йўл харитаси" ижроси учун масъул этиб белгиланган секторлар раҳбарлари, масъул давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ёшларнинг муаммолари бартараф этилганлиги бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот беради.


9. "Ёшлар дафтари" ушбу Тартибга 3б-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.



3-БОБ. "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН

ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ТИЗИМЛИ

РАВИШДА ҲАЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


1-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган моддий аҳволи

қийин ёшларга бир марталик моддий ёрдам

кўрсатиш тартиби


10. Моддий аҳволи қийин ёшларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашнинг аниқ миқдори ёшнинг ҳаётий вазияти мураккаблигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда - БҲМ) 4 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлаб берилади.


11. Бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган ёшга, биринчи навбатда, қуйидагиларга тайинланади:

боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз ёшларга;

I ва II гуруҳ ногирони бўлган ёшларга;

қарамоғида ногирон бола бўлган ёш оила (эр-хотиннинг бири)га;

ота-оналардан бири I ёки II гуруҳ ногирони бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки иккала ота-она ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган ёшларга;

табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган ёшларга.

Мураккаб ҳаётий вазиятга тушган бошқа тоифадаги ёшларга, асослантирувчи сабаблари мавжуд бўлганда, секторлар раҳбарларининг хулосаларига асосан Васийлик Кенгаши қарори билан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.


12. Аризачига бир марталик моддий ёрдамни бериш ҳақида қарор қабул қилинганида, аризачи ишга кириш, касб ўрганиш, ўзини-ўзи банд қилиш каби мажбуриятларни олишини назарда тутувчи (меҳнатга лаёқатсиз ва ногирон шахслар бундан мустасно) сектор раҳбари ва аризачи ўртасида икки томонлама ижтимоий шартнома тузилади.


13. Туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг бухгалтерия бўлимлари "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали)га ҳар ойнинг 5 санасигача ўтказади.

14. Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5-27-саналарида амалга оширилади. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, ойнинг 27 санасига қадар тўланмаган моддий ёрдамга йўналтирилган маблағлар ҳар ойнинг охирида тегишли ҳисобрақамларга қайтарилади. Ведомостнинг бир нусхаси Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.

Секторлар раҳбарлари муҳтож ёшларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни ведомост нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддат ичида электрон платформадаги ёшларнинг индивидуал анкетасига киритилишини таъминлайди.


15. Шахсга бир марталик моддий ёрдам берилиши уни "Ёшлар дафтари"дан чиқаришга асос бўлмайди.


16. Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.



2-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни

тадбиркорлик, касб-ҳунар, ҳайдовчилик

ва қайта тайёрлов курсларида ўқитиш

харажатларини қоплаш тартиби


17. Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказларига "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда, ёшларни тадбиркорликка ўқитиш харажатларининг ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми, касб-ҳунарга ва ҳайдовчилик курсларида ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

Ўқув курслари харажатларининг қолган қисми тингловчи томонидан нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқув курси бошида тўлаб берилиши лозим.

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга махсус сертификат берилади.

Ўқув курсларини тамомлаган ва махсус сертификатга эга бўлган битирувчиларнинг ўқитишга сарфлаган харажатларини қоплаб бериш учун нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан Васийлик кенгашига мурожаат киритилади (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда).

Мурожаат киритилган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида Васийлик кенгаши томонидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ёки қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказига белгиланган тартибда компенсация маблағлари ўтказиб берилади.


18. Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими буюртмасига асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар:

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга;

Савдо-саноат палатаси, "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, "Ёш фермерлар кенгаши" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан алоҳида ташкил этиладиган 48 соатлик (ҳафталик) ўқув дастури асосида тадбиркорликка бепул ўқитилади.

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга махсус сертификат берилади.


19. Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга Васийлик кенгаши қарорига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиниши мумкин.



3-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга

уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун

субсидия ажратиш тартиби


20. Томорқа ер эгаси бўлган ёки "Ҳар бир ёшга - бир гектар" тамойили асосида иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонлари ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлаб берилади.

Бунда, секторлар штаби котиби тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида жойига чиққан ҳолда аризачининг томорқа ерида ёки иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида ажратилган экин майдонида уруғлик ва кўчатлар экиш учун мавжуд шароитни ўрганади ва ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.


21. Ўрганиш натижасига кўра, аризачининг томорқа ерига ёки иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида ажратилган экин майдонида уруғлик ва кўчатлар харид қилиниши бўйича хулоса Васийлик кенгашига киритилади.


22. Васийлик кенгаши, етказиб берувчи ташкилот, аризачи ўртасида уч томонлама шартнома тузиш орқали "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

24. Деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими орқали "устоз-шогирд" тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади.



4-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга

тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд

қилиш учун нотурар жойнинг ижара

харажатларини қоплаш тартиби


25. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача қисми қоплаб берилиши мумкин.

26. Нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш учун аризачи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Васийлик кенгаши раиси номига ариза;

фуқаролик паспорти маълумотлари;

тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси нусхаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);

ижара шартномаси нусхаси.


27. Аризачи бино ва иншоотдан фойдаланаётганлиги тўғрисида ижарага берувчи билан ҳар ой якуни бўйича тузиладиган ва кейинги ойнинг 5 санасигача тақдим этиладиган далолатномага асосан Васийлик кенгаши бино ва иншоотнинг ижара ҳақи учун тўловни икки иш кунида ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.


28. Сектор штаби котиби ижарага олинган бино ва иншоотни ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда фойдаланаётганлиги тўғрисида ҳар уч ой мобайнида камида бир марта мониторинг асосида ўрганади.

Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи томонидан ижарага олинган бино ва иншоотдан фойдаланилмаётганлиги аниқланган тақдирда сектор раҳбарининг тақдимномасига асосан ижара тўлови учун субсидия бериш тўхтатилади.



5-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи

банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва

меҳнат қуролларини харид қилишга

субсидия ажратиш тартиби


29. Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади.


30. Асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш учун аризачи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Васийлик кенгаши раиси номига ариза;

тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);

асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.


31. Аризачи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган ва тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, унга асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилади.


32. Васийлик кенгаши, етказиб берувчи ташкилот, аризачи ўртасида уч томонлама шартнома тузиш орқали "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.


33. Аризачига ажратилган субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланилаётганлиги, унинг техник ҳолати созлиги кафолат муддати давомида сектор штаби котиби томонидан ўрганилади.


34. Ўрганиш давомида асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан иш фаолиятида фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда, аризачидан тўланган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.



6-§ "Темир дафтар"га киритилган оилалар

фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтарига"

киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал

ва олий таълим муассасаларида таълим олиш

бўйича тўлов-контракт суммасининг бир

қисмини тўлаб бериш тартиби

35. "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

36. Профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.

Мазкур масала бўйича мурожаат қилган фуқаро тўлов-контракт суммасининг қолган қисмини тўлаш имкониятини асослантириши лозим.


37. Белгиланган тўлов-контракт маблағлари профессионал ёки олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан берилади.


38. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини, шунингдек, улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга,

жумладан, ёш оилаларга турар жой ижараси

компенсациясини тўлаш тартиби


39. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш оилаларнинг секторлар раҳбарларига ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига берган аризасига мувофиқ, уларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши мумкин.


40. Аризага ижара шартномаси нусхаси илова қилинади. Ариза беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ва ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган хулоса билан Васийлик кенгашига тақдим этилади.


41. Мурожаат ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлса, Васийлик кенгашининг ёш оилага ижара ҳақини тўлаб бериш учун субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унга мувофиқ ижарага берувчига компенсация тўлаб берилади.

Ижара ҳақини тўлаб бериш учун субсидия ажратишда:

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ва улар билан бирга турадиган оила аъзоларига, ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган умумий майдони энг кўпи билан ўн олти квадрат метрдан (кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса йигирма уч квадрат метрдан) кам бўлмаган ҳажмда, бироқ бир оила учун жами 48 квадрат метр ошмаган ҳолда назарда тутилади;

турар жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб, унинг 1 квадрат метр учун бир ойга Тошкент шаҳрида БҲМнинг 6 фоизигача, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида 4 фоизигача ҳамда бошқа ҳудудларда 2 фоизигача миқдорда белгиланади. Бунда турар жойнинг 1 квадрат метр учун тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг аниқ фоизи ҳар бир фуқаро учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан тасдиқланади.


42. Сектор штаби котиби томонидан ижарага олинган хонадонда ижарага олувчи ҳақиқатда яшаётганлиги ҳар ойда бир маротаба ўрганилади. Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи ижарага олинган хонадонда доимий яшамаётганлиги аниқланган тақдирда бу ҳақда тўпланган асословчи ҳужжатларга мувофиқ ижара тўлови учун компенсация тўлаш тўхтатилади.



8-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг

иш билан бандлигини таъминлаш


43. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, қурилиш бўлимлари билан ҳамкорликда қурилиш соҳасида ишлаш истагидаги ёшларни ҳудуддаги объектларни қуриш ишларига ҳақ тўлаш эвазига иш ўринларига жойлаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги ёшларни ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ишларига ҳақ тўлаш эвазига иш ўринларига жойлаштириш, шунингдек, "Ҳар бир ёшга - бир гектар" тамойили асосида ғалладан бўшаган ерларда такрор суғориладиган ер майдонларидан экин экиш учун ва деҳқон хўжалиги юритиш учун иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонларини ажратиб бериш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, инвестиция бўлимлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш истагидаги ёшларни тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда, ҳудудлардаги хусусий тадбиркорлик корхоналаридаги иш ўринларига жойлаштириш;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш чораларини кўриш;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



9-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни

тадбиркорликка жалб қилиш


44. "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган ёшларга тижорат банкларга ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

тадбиркорлик ташаббусига эга ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш;

микрокредит олган ёш тадбиркорлар фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш институтини шакллантириш;

ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб боришнинг ягона "рақамли" тизимини жорий этиш;

банк мижозлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун харидорлар топиш ва бозорларни кенгайтиришда кўмаклашиш.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 ноябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатни олган ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки томонидан қуйидагича микрокредит ажратилади:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида белгиланади.

Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.


46. Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади.

Бунда, Савдо-саноат палатаси, "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари жойларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади.



10-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг

хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат

миграциясини ташкил этиш


47. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган ёшлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида, хусусан ҳудудлардаги "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ўқитилади (хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно).

ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган ёшларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар-тадбирлар кўрилади.



11-§ "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчилари

ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг

сафарбарлик чақируви резерви хизмати

бадалини қоплаш


48. "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчилари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Васийлик кенгаши қарорига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.



12-§ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тиббий,

ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш


49. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

тиббий ёрдамга муҳтож ёшларнинг соғлиғи сектор ишчи гуруҳлари томонидан тегишли тиббиёт ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганилади;

ўрганиш натижаси бўйича касаллик аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож ёшлар тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;

тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор шароитда даволанади;

аҳволи оғир бўлган беморларга кўрсатма бўйича вилоят ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига ёки республика ихтисослаштирилган марказларига даволаниш учун бепул ордер ажратилади;

ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларининг мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдордаги қисми тегишли соҳа мутахассислари хулосасига асосан Васийлик кенгаши томонидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


50. Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож ёшларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:

прокуратура органлари - ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади;

ички ишлар органлари - тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёшларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради;

адлия органлари - бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради.


51. Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази, Республика ижтимоий мослашув маркази, таълим муассасаларининг малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.

Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатлар Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


52. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ёрдам кўрсатилиши ушбу Тартибга 3в-иловага мувофиқ маълумотнома бўйича юритилади.



4-БОБ. ЁШЛАРНИНГ ИСТЕЪДОДЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, БЕШ МУҲИМ ТАШАББУСНИ

РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ВА УНИНГ ДОИРАСИДАГИ

ТАДБИРЛАРНИ "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ


53. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари билан биргаликда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббуслари, уларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истаклари ўрганилади ва Васийлик кенгашига тегишли тадбирларни молиялаштириш ҳақида таклиф киритилади.



5-БОБ. ЁШЛАРНИ "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


54. Ёшлар қуйидаги ҳолларда "Ёшлар дафтари"дан чиқарилади:

бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;

тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатлар белгиланган тартибда тўлаб берилганда;

тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг ижара харажатлари қопланганда ёки мазкур фаолият учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилганда;

турар жой ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилганда;

малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;

тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;

ўз аризасига кўра;

"Ёшлар дафтари"га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;

бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

аризачига кўмак бериш бўйича иш олиб бориш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар юзага келганда;

аризачи вафот этган тақдирда.

Иш берувчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлови ҳисобланганда ҳамда ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган ахборот базасида ва Ягона миллий меҳнат тизимида акс этган тақдирда иш билан бандлиги таъминланган деб ҳисобланади ва "Ёшлар дафтари"дан чиқариш учун асос бўлади.

Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан "Ёшлар дафтари"га тегишли ўзгартиришлар киритилади.


55. Секторлар раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари мазкур Тартибнинг 54-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича "Ёшлар дафтари"дан чиқариш юзасидан таклифларни ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.


56. "Ёшлар дафтари"дан ёшларни чиқариш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.


57. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида "Ёшлар дафтари"дан чиқарилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар секторлар штаблари котиблари томонидан уч кундан ошмаган муддатда электрон платформага киритилади.


58. "Ёшлар дафтари"дан чиқарилган ёшлар секторлар штаблари котиблари томонидан беш кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Ушбу Тартибга мувофиқ "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган кўмак аризачиларнинг аризаларига асосан уларнинг эҳтиёжи ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича секторлар раҳбарларининг хулосаларига кўра Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Васийлик Кенгаши томонидан ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилади ва натижаси бўйича "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмак бериш ёки рад этиш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилинади.

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмак бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, Васийлик кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб секторлар штаблари котиблари уч иш куни ичида бу ҳақда аризачини ёзма шаклда хабардор қилади.


60. Ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига асосан қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа йўналишлар бўйича ҳам ёшларга моддий ва ижтимоий ёрдам берилиши мумкин.


61. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари электрон платформада "Ёшлар дафтари"ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ва унга маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.

Мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар бўйича амалга оширилаётган ишлар электрон платформага киритилади ва шундан сўнг бажарилган ҳисобланади. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида барча ҳисоботлар электрон платформада шакллантирилади.


62. "Ёшлар дафтари" билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш ушбу Тартибга 3г-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.


63. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:

маҳалла даражасида - туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари;

туман (шаҳар) даражасида - вилоят секторлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Президент Халқ қабулхоналари мудирлари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари;

вилоят даражасида - Ёшлар ишлари агентлиги, секторлар (Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси), тегишли вазирлик ва идоралар;

республика даражасида - Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.


64. Секторлар штабларининг котиблари томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳар бир ёшларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар электрон платформага киритиб борилади.


65. Ёшлар ишлари агентлиги электрон платформага маълумотларнинг киритилиши юзасидан мониторинг юритади.


66. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси"нинг ижроси ҳар чоракда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокама қилинади.

Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.


67. Ёшлар ишлари агентлиги "Ёшлар дафтари"га юритилиши бўйича амалга оширилган ишларни ҳудудий бўлинмаларидан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳар ой якуни билан таҳлил қилади.

Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятига ахборот киритиб борилади.


68. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар "Ёшлар дафтари" юритилиши бўйича маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этади.


69. "Ёшлар дафтари"нинг юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун ҳар чорак якунида "Ёшлар дафтари" юритилиши бўйича таҳлилий маълумотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади ҳамда "Ёшлар дафтари"нинг юритилиши ижросини Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида муҳокама қилишга материаллар тайёрлайди.

70. Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида камчиликка йўл қўйган масъул вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар раҳбарларига баҳо беради, чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли "йўл харита"лари ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.




Вақтинчалик тартибга

3а-ИЛОВА



ЁШЛАР ДАФТАРИ

(18 - 30 ёшдаги эркаклар

ва хотин-қизлар)


АНКЕТА СЎРОВНОМА


туман (шаҳар),

маҳалласи


(сўровнома ўтказилган шахс Ф.И.О.)



1-сектор q

2-сектор q

3-сектор q

4-сектор q

Сўровнома ўтказилган сана: ___________ йил, _______ _______________

АНКЕТА СЎРОВНОМАСИ

I. Сўровнома иштирокчисининг шахсий маълумотлари

1. Ф.И.Ш. (тўлиқ ёзилиши лозим)

_________________________________    _____________________________   __________________________________

2. Жинси


Эркак q                           Аёл q

3. Телефон рақами:

+998 (______) ______________________

4. Доимий (прописка ёки вақтинчалик рўйхат) яшаш манзили:


_________________________________________________________________ кўчаси ______________уй _______хонадон

5. Паспорт серияси ва рақами:

Паспорт серияси: _____________________________

6. ЖШШИР (ПИНФЛ) рақами:


________________________________________

Паспорт рақами:______________________________

7. Таълим маълумоти:


олий q         ўрта-махсус q              ўрта q

Маълумоти бўйича мутахассислиги

(олий ёки ўрта-махсус бўлганда):

________________________________________

II. Бандлик ҳолати ва ишлаш истаги

8. Бандлик ҳолати:

вақтинча ишсиз q        202___ йил битирувчиси, ишсиз q          расмий ишлайди q

9. Ишлаш истаги бор: q


Қайси соҳада                                            код рақами:


I. Қурилиш соҳасида                                             _____________


II. Қишлоқ хўжалиги соҳасида                            _____________


III. Ишлаб чиқариш корхоналарида                  _____________


IV. Хизмат кўрсатиш корхоналарида                _____________


V. Ўзини-ўзи банд қилиш соҳасида                     _____________


VI. Ҳақ тўланадиган жамоат ишида                    ____________


VII. Ўз мутахассислиги бўйича                           _____________


VIII. Чет элда ишлаш истаги бор                      ______________


IX. Тадбиркорлик (ҳунармандчилик,

касаначилик) фаолияти                                      ______________


X. Касб-ҳунарга ўқиш истаги                             ______________

Ишлаш истаги йўқ: q


Сабаблари:


Норасмий ишлайди                                              q


Уй бекаси                                                                  q


Бола парваришида                                                 q


Қўшимча даромад манбаига эга                       q


Ўқишга тайёргарлик кўрмоқчи                          q


Оиласи ўзига тўқ                                                      q


Соғлиги тўғри келмайди                                        q


Ногиронлиги                                                              q


Бошқа (юқоридаги тоифаларга кирмайди)      q

III. Ижтимоий ҳолати

10. Оилавий ҳолати


оила қурмаган q                         оилали q

боқувчиси йўқ  q                   ажрашган q

ёлғиз она (ота) q          якка (ёлғиз) аёл q

11. Яшаш жойи бўйича


ўз уйида q                         ижарада q

нотурар жойда q

давлат ётоқхонасида

қариндошлари (билан) уйида q

12. Ижтимоий ҳолати: Код рақами: qqq

13. Изоҳ: (мазкур саволномада кўзда тутилмаган ҳолатлар, шахснинг мавжуд муаммоси аниқ кўрсатиб ўтилиши лозим)

__________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________

Сўровнома ўтказилган шахс имзоси

Маълумотларни тасдиқлайман___________

Сўровнома ўтказган шахс Ф.И.О.:

____________________________________

Имзоси _______________________

КОД РАҚАМЛАРИ ВА ТАСНИФИ

КОД

ЙЎНАЛИШ

I. ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА

101

ғишт териш, бетон ишлари устаси

102

маляр, сувоқ ва бўёқ ишлари

103

пайвандловчи уста

104

Электрик

105

сантехника-гидравлика устаси, чилангар

106

том ёпиш, иссиқлик изоляцияси

107

алюминий профиллари билан ишлаш устаси

108

бошқа қоридаги тоифаларга кирмайди)

II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК СОҲАСИДА

201

фермер хўжалигида ишчи

202

деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларида ишчи

203

деҳқон хўжалиги юритиш учун ижара ҳуқуқи асосида ер майдони

204

бошқа қоридаги тоифаларга кирмайди)

III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА

301

саноат корхоналирида ишчи

302

қишлоқ қўжали маҳсулотларини қайта ишлар корхоналарида ишчи

303

бошқа қоридаги тоифаларга кирмайди)

IV. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ

401

маиший хизмат кўрсатиш

402

сервис соҳаси (меҳмонхона, туризм ва ҳ.к.)

V. ЎЗИНИ-ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ СОҲАСИДА

501

ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар)

турлари бўйича (ПҚ-4742 асосида)

VI. ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШИДА

601

ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари бўйича

VII. ЎЗ МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА

701

ўз мутахассислиги бўйича давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектларида

VIII. ЧЕТ ЭЛДА ИШЛАШ ИСТАГИ БЎЙЧА

801

чет эл корхоналарида иш билан таъминлаш

802

хорижий тилларни ўрганиш

803

касбий тайёргарлик курслари

IX. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ

903

кредит ажратиш

904

ер-жой ажратиш

905

тадбиркорлик асослари ўқув курсларида ўқиш

906

бошқа (қуёнчилик, асаларичилик ва ҳ.к.)

X. КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИШ ИСТАГИ

907

қурилиш соҳаси

908

қишлоқ хўжалиги соҳасида

909

ишлаб чиқариш соҳаси

910

хизмат кўрсатиш соҳасида

911

хорижий тилларга ўқиш

XI. БОШҚА ИЖТИМОИЙ ҲОЛАТИ

11

ногирон фарзанд тарбиялаётган

12

ногиронлиги бор

13

оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл

14

ажрим ёқасида

15

нотинч оиладаги аёл

16

ҳарбий хизматдан қайтган лекин ишга жойлаша олмаган шахс

17

жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахс

18

етимлик (чин, ярим, ижтимоий) тоифасидан бирига киради

19

уй-жойга эҳтиёжи бор

20

бошқа қоридаги тоифаларга кирмайди)




Вақтинчалик тартибга

3б-ИЛОВА



Республика бўйича "Ёшлар дафтари"нинг юритилиши

СХЕМАСИ

Босқич


Амалга ошириладиган тадбирлар


Муддат


Масъул




Маҳалла

Туман, шаҳар

Вилоят

Республика

  

1-босқич


1. "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш учун анкета-сўровномаси ишлаб чиқилади

.


белгиланган муддатда


Сектор ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари

Секторлар, ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари, масъул ташкилотлар

Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари

Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Анкета-сўровномаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Ёшлар дафтари" электрон платформасига жойланади.

1 кун муддатда


3. Электрон платформага жойланган анкета-сўровномалари секторлар томонидан маҳалла фуқаролар йиғинига ва сектор ишчи гуруҳларига тарқатилади.

3 кун муддатда


4. Сектор ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари томонидан уйма-уй юриш орқали ёшларнинг хоҳиш-истаклари ва муаммолари ўрганилади.

ҳар ярим йилда


5. Ёшларнинг мурожаатлари (шу жумладан, электрон платформа орқали мурожаатларини) кўриб чиқиш орқали ўрганилади.

мунтазам равишда


2-босқич


1. Ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари уйма-уй юриб ўрганилади.


ҳар ярим йилда


Сектор ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари

Секторлар, ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари, масъул ташкилотлар

Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари

Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар





2. Ёшларнинг мурожаатлари (шу жумладан, электрон платформа орқали мурожаатларини) кўриб чиқилади.


мунтазам равишда



3. Ёшларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланади.


мунтазам равишда


3-босқич


1. Анкета- сўровномалари секторлар штаблари котиблари томонидан секторлар раҳбарларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


1 кун муддатда


Сектор штаби котиби, фуқаролар йиғини ходимлари

Сектор раҳбари

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар


2. Индивидуал анкеталар кўриб чиқилиши ташкил қилинади.

Анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.


3 кун муддатда


4-босқич


"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси" лойиҳаси Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.


7 кундан ошмаган муддатда


Сектор штаби котиби, фуқаролар йиғини ходимлари

Сектор раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари бошлиғи

Сектор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари

Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

5-босқич


Тасдиқланган "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш учун секторлар раҳбарлари, масъул давлат органлари ва ташкилотларга юборилади.


Белгиланган тартибда


Маҳалла фуқаролар йиғини

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари

Сектор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари

Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

6-босқич


Вақтинчалик тартибда белгиланган хизматларни кўрсатади.


Белгиланган муддатларда


Маҳалла фуқаролар йиғини

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, масъул идора ва ташкилотлар

Вилоят ҳокимликлари сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари, Бандлик ва меҳнат соғлиқни сақлаш, молия, ички ишлар, адлия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва бошқа ташкилотлар

Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идоралар

7-босқич


"Ёшлар дафтари"дан чиқариш юзасидан таклифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритилади.


Заруратга кўра


Маҳалла фуқаролар йиғини

Сектор раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари бошлиғи

Сектор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари

Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

8-босқич




"Ёшлар дафтари"дан чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.


Заруратга кўра


Маҳалла фуқаролар йиғини

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари

Сектор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари

Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

9-босқич


"Ёшлар дафтари"дан чиқарилган ёшлар бу ҳақида ёзма ва электрон тарзда хабардор қилинади.


Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 кун ичида


Сектор штаби котиби

Сектор раҳбарлари

Сектор

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

10-босқич


Ҳар бир ёшнинг аниқланган муаммоларининг бартараф этилганлиги ҳақида ҳисоботлар электрон платформага киритиб борилади ва унда "Ёшлар дафтари"ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилиши таъминланади.


Мунтазам равишда


Сектор штаби котиби

Сектор раҳбарлари

Сектор

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

11-босқич


"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар мониторинг қилиб борилади.


мунтазам равишда


масъул ташкилотлар ходимлари, сектор штаби котиби

Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари, Сектор раҳбарлари

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари, Сектор

Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

12-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар "Ёшлар дафтари" юритилиши бўйича маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этади.


ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар


Сектор штаби котиби

Сектор раҳбарлари

Сектор

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

13-босқич


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун "Ёшлар дафтари" юритилиши бўйича таҳлилий маълумотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига тақдим этилади.


ҳар чорак якунида


Сектор штаби котиби

Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари

Ёшлар ишлари агентлиги

14-босқич


Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади ҳамда "Ёшлар дафтари"нинг юритилиши ижросини Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида муҳокама қилишга материаллар тайёрлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида камчиликка йўл қўйган масъул вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар раҳбарларига баҳо беради, чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли "йўл харита"лар ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.


ҳар чорак якунида


Сектор штаби котиби

Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари

Ёшлар ишлари агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти




Вақтинчалик тартибга

3в-ИЛОВА



Республика бўйича "Ёшлар дафтари"га киритилган

ёшларга кўрсатилган ёрдам тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳудудлар номи

Режа ва

иж

ро

"Ёшлар

даф

тари"га

кири

тилган

ёшлар

нинг

муам

моси

ҳал

этил

ган

лиги

шундан:

Ишга

жойлаш

тириш

орқали

банд

лигини

таъмин

лаш

Тадбир

корликка

кўмак

лашиш

орқали

банд

лигини

таъмин

лаш

Касб-

ҳунарга

ўқитиш

орқали

банд

лигини

таъмин

лаш

"Ҳар

бир

тадбир

кор -

ёшларга

мадад

кор"

тамо

йили

асо

сида

тадбир

кор

ларга

бирик

тириш

орқали

банд

лигини

таъмин

лаш

"Устоз-

шогирд"

анъанаси

доира

сида

уста-

ҳунар

манд

ларга

бирик

тириш

орқали

банд

лигини

таъмин

лаш

Қиш

лоқ хўжа

лиги йўна

лишида ёшларга

экин

май

дон

ларини

ажра

тиш

орқали

банд

лигини таъмин

лаш

Ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммосини ҳал этиш

Ижти

моий

қўллаб-

қувват

лаш

Иқти

содий

қўллаб-

қувват

лаш

Психо

логик

хизмат

кўрса

тиш

Республика бўйича жами

Режа











Амалда











Фоиз











1.

Қорақал

поғистон

Республикаси

режа











Амалда











Фоиз











2.

Андижон вилояти

Режа










Амалда











Фоиз











3.

Бухоро вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











4.

Жиззах вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











5.

Қашқадарё вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











6.

Навоий вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











7.

Наманган вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











8.

Самарқанд вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











9.

Сирдарё вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











10.

Сурхондарё вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











11.

Тошкент вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











12.

Фарғона вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











13.

Хоразм вилояти

Режа











Амалда











Фоиз











14.

Тошкент шаҳар

Режа











Амалда











Фоиз














Вақтинчалик тартибга

3г-ИЛОВА



Республика бўйича "Ёшлар дафтари" билан ишлаш

тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш

СХЕМАСИ

Босқич


Ҳисобот тайёрлаш чора-тадбири


Муддат


Масъул











1-босқич


1. "Ёшлар дафтари"ни амалга оширилиши ҳақидаги маълумотни Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади.


Ҳар ҳафтада


Сектор ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари


2. Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари маълумотларни кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда маълумотларнинг асослилигини ўрганиш учун сектор раҳбарларига тақдим қилади.


Ҳар 10 кунда


Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари








2-босқич


Тақдим қилинган маълумотларни ҳамда амалга оширилган ишларни тегишли ташкилот ва идоралар билан таҳлил қилади, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда амалга оширилган ишларни Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимларига киритади.


Ҳар ойнинг 25-санасига қадар


Сектор раҳбарлари








3-босқич


1. Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлими "Ёшлар дафтари"га киритиладиган ёшларнинг рўйхати ва "Йўл харитаси"ни Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига муҳокама учун киритади.


2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, идора ва ташкилотлар раҳбарининг ҳисоботи эшитилиб, тегишли баҳо берилади.


3. Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари якуний маълумотларни Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.


Ҳар чоракда


Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ёшлар ишлари агентлиги маҳаллий бўлимлари








4-босқич


Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади, қайта ишлайди ҳамда умумлашган маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


Ҳар ойнинг 28-санасига қадар


Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари








5-босқич


1. Ҳудудий бошқармадан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан таҳлил қилади.


2. Республика бўйича барча таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига тақдим қилади.


Кейинги ойнинг 5-санасига қадар


Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар








6-босқич


1. Тақдим қилинган ахборот хатини таҳлил қилади, республика даражасида ҳал қилинадиган масалалар ўрганади.


2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга муаммоларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқ хати юборилади.


Кейинги ойнинг 8-санасига қадар


Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти








7-босқич


1. Туман (шаҳар) маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши томонидан "Ёшлар дафтари" юритилиши бўйича қабул қилинган қарорлар, мавжуд муаммолар ва амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаларидан олади.


Ҳар чорак охирги ойининг 25-санасига қадар


Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар


2. Ҳудудлар кесимида "намунали" ва "қониқарсиз" бўлган секторларни таҳлил қилади ҳамда жами умумлашган маълумотлар тайёрлайди.


Ҳар чорак охирги ойининг 28-санасига қадар



3. Ёшлар ишлари агентлиги "Ёшлар дафтари"нинг юритилиши бўйича республика даражасидаги масалаларни таҳлил қилиб, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига тақдим қилади.


Ҳар чорак охирги ойининг 30-санасига қадар









8-босқич


1. Якуний таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади.


2. "Ёшлар дафтари"нинг юритилиши ижроси Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида муҳокама қилинади ва туманлар кесимида баҳоланади.


3. Камчиликка йўл қўйган масъул вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар раҳбарларига нисбатан чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли "йўл харита"лар ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.


Ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-санасига қадар


Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель














































Время: 0.1495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск