ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2021 й. 290-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2021 й.

N 290



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал

ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга

мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"

2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 майдаги

290-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2010 й., 14-15-сон, 106-модда) билан тасдиқланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 16-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2015 й., 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари тўғрисида Намунавий низомларга белгиланган ваколатлар доирасида объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратни амалга оширадилар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мавжудлигини;

икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини;

икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади";


б) 7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни мустақил равишда-қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари аниқлайдилар ва бартараф этиш чораларини кўрадилар.

Икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ушбу низом талаблари доирасида - Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармалари ҳамда туман қурилиш бўлимлари ҳал қиладилар".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган эксперт хулосаси "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги Эксперт хулосаларининг ягона "реестри"га мажбурий равишда киритиб борилади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентда:


а) 26-банди қуйидаги мазмунда тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 29.3 позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

29.3

Якка тартибдаги уйлар


икки қаватгача, (иккинчи қават ҳам киради, цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар


I

".

икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар


II

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 май











































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск