ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Лицензиялаш ва сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 й. 310-сон "Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2021 й.

N 310




ХАЛҚАРО IT-СЕРТИФИКАТЛАРГА ЭГА ЁШ

МУТАХАССИСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури" ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2021 йил 1 июндан бошлаб ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилсин.

5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2021 йил 1 августга қадар:

а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда "Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари" порталига (кейинги ўринларда - Портал) қуйидагиларни жойлаштириш чораларини кўрсин:

халқаро IT-сертификатларнинг ихтисослашуви ва йўналишлари ҳамда халқаро IT-сертификатларни олиш тартиби;

халқаро IT-сертификатлар учун тўланиши зарур бўлган тўловлар миқдорлари ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;

халқаро IT-сертификатлар беришга ихтисослаштирилган хорижий, маҳаллий ва республика компанияларининг ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайти тўғрисидаги маълумотлар;

халқаро IT-сертификатга эга бўлган ва ушбу қарор ижроси бўйича рағбатлантирилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) Портал орқали халқаро IT-сертификатга эга бўлган талабгор ёшларнинг аризаларини қабул қилиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари ҳамда бланкаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси 2021 йил 30 октябрга қадар белгиланган тартибда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида халқаро IT-сертификат тақдим қилувчи тегишли ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш марказлари ҳамда ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.


7. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ихтисослаштирилган таркибий бўлинма лавозимларига ишга қабул қилишда халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларга (номзодларга) устунлик берилиши тавсия этилсин.


8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М Садиков ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 май





























Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск