Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Лицензиялаш ва сертификатлаштириш /

Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2021 й. 310-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 майдаги

310-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши

ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун

сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган

қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли орган - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;


ишчи орган - ваколатли органнинг ташкилий вазифаларини амалга оширувчи Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси;


ёшлар - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар;


портал - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон қарори билан ишга туширилган "Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари" портали;


талабгор - халқаро IT-сертификатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;


халқаро IT-сертификатлар - ваколатли орган томонидан тасдиқланган ахборот тизими бошқаруви, маълумотлар базаси ва "булутли" платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оидреспубликада ва чет элда олинган халқаро IT-сертификатлар;


верификация - талабгор томонидан тақдим этилган халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли органнинг электрон тизими орқали текшириш.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


4. Талабгорлар томонидан тўлдириладиган ариза шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади ва ишчи органнинг расмий веб-сайти ҳамда Порталга жойлаштирилади.


5. Талабгор халқаро IT-сертификат олиш учун қилинган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш юзасидан Порталда электрон ариза бериб рўйхатдан ўтади.


6. Рўйхатдан ўтиш учун талабгор порталга қуйидаги ҳужжатларни киритиши лозим:

фуқаролик паспорти (фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) ёки идентификация ID-картаси, рангли фотосуратнинг электрон шакли (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан мурожаат қилганда);

талабгорнинг халқаро IT-сертификат олиш учун сарф қилган харажати тўланганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияси нусхаси;

халқаро IT-сертификат нусхаси;

қопланиши зарур бўлган маблағлар қайси ҳисобвараққа йўналтирилиши ҳақидаги маълумотлар;

Талабгор рўйхатдан ўтиш жараёнида Порталга халқаро IT-сертификат олишга ва/ёки халқаро IT-сертификат олиш учун ўқув курсига тўлов (харажат)ларнинг аниқ миқдорини, шунингдек, халқаро IT-сертификат тақдим қилувчи тегишли ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш марказлари, ўқув марказларидан халқаро IT-сертификат олиш учун ўқиганлигини ва ўқув курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши лозим.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавоб беради.


7. Талабгорлар Порталдан бепул рўйхатдан ўтади.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


8. Ишчи орган талабгорнинг аризасини зарур ҳужжатлари билан биргабеш иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда талабгор томонидан тақдим қилинган халқаро IT-сертификатни верификациядан ўтказади.

Агар халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, ишчи орган халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга ушбу сертификатнинг ҳақиқийлиги юзасидан сўров юборади. Бунда ишчи орган томонидан сўров юборилганда, халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш муддати 30 календарь кунга узайтирилади.


9. Қуйидаги ҳолатларда:

верификация ёки халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра ушбу сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда ишчи орган томонидан талабгорнинг аризасини қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади.


10. Ишчи орган томонидан халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўровга 30 календарь кун ичида жавоб олинмаганда, шунингдек, халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда ишчи орган бу ҳақида Портал орқали СМС юбориш орқали талабгорни хабардор қилади.

Бунда халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлиги тегишли ташкилот томонидан 30 календарь кундан кейин тасдиқланганда талабгор мазкур Низом талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасидан унга тегишли харажатлар тўлаб берилади.

Ишчи орган талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга ойдинлик киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


11. Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгорнинг халқаро IT-сертификатларнинг айнан шу тури бўйича такроран қилган харажатлари қопланмайди.

Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгор халқаро IT-сертификатларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Низом талабларига мувофиқ халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилади.


12. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилишини сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда тегишли харажатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг қонуний вакилларига тўлаб берилади.


13. Ишчи орган талабгор ҳужжатларини умумлаштириб, молиялаштириш юзасидан таклифларни беш иш куни ичида ваколатли органга келишиш учун киритади.

Ишчи орган ёшларни халқаро IT-сертификатлар учун ўқиши ва/ёки халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларининг қопланиши лозим бўлган аниқ миқдори (50 фоизгачаси)ни белгилашда ушбу халқаро IT-сертификатнинг бошланғич, ўрта ва профессионал даражасига оид мезонларни инобатга олиши лозим.


14. Ишчи орган ўз хулосасини тайёрлашда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича фаолият юритувчи олий ва илмий-тадқиқот таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш чораларини кўришга ҳақли.

Халқаро IT-сертификатга эга бўлмасдан туриб талабгорнинг халқаро IT-сертификати олиш учун ўқув курсига тўлаган харажатлари қопланишига йўл қўйилмайди.


15. Ишчи орган томонидан киритилган таклифлар ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида келишилади.



4-БОБ. ТАЛАБГОР ХАРАЖАТЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


16. Ваколатли орган томонидан таклифлар келишилгандан сўнг ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маблағларни талабгорга ўтказиб бериш юзасидан буюртманома тайёрлайди.


17. Ишчи орган уч иш куни мобайнида халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тегишли пул суммасини талабгор томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб беради.

Талабгорнинг хоҳишига кўра ушбу ҳаражатлар нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.


18. Ишчи орган молиялаштирилган халқаро IT-сертификатлар ва уларнинг эгалари ҳақидаги маълумотларни молиялаштириш тўлиқ якунланганидан кейин уч кун ичида улар Порталга қўйилишини таъминлайди.


19. Портал Ишчи орган томонидан юритилади ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватланади.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ КОМИССИЯСИ


20. Ишчи орган томонидан ҳужжатлари кўриб чиқилиши якунларига кўра салбий қарор чиқарилган талабгорлар ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади.


21. Апелляцияни кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади.


22. Апелляция комиссияси беш кун муддат ичида берилган апелляцияни даъвогар иштирокида кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши зарур. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.


23. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Эксперт кенгаши аъзолари ушбу Низомга мувофиқ харажатларини қоплаш тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холисона ва қонуний кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун

50 фоизгача харажатларини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддатлари



1-босқич

Талабгор


Талабгор (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили) Портал орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.


Сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида










2-босқич

Ишчи орган


1. Ишчи орган талабгорнинг ариза ва ҳужжатлари кўриб чиқади ҳамда талабгор томонидан тақдим қилинган халқаро IT-сертификатни верификациядан ўтказади.



1. Ҳужжатлар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида.


2. Талабгорнинг ҳужжатларини умумлаштириб, молиялаштириш юзасидан таклифларни ваколатли органга келишиш учун киритади.



2. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан бошлаб беш иш кун мобайнида.



3. Халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида талабгорга СМС орқали хабар юборади.



3. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагандан бошлаб бир иш кун мобайнида.








3-босқич

Ваколатли орган


Харажатларни молиялаштириш юзасидан киритилган таклифлар келишиб берилади.


Таклиф киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида.










4-босқич

Ишчи орган


Талабгор кўрсатган ҳисобвараққа тегишли пул маблағларини йўналтиради.


Таклифлар ваколатли орган билан келишилгандан кейин тўрт иш куни мобайнида.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 май











































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск