ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2004 й. 499-сон "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.10.2004 й.
N 499
ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА
АЖРАТМАЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш комиссиясининг:
2004 йил 1 ноябрдан бошлаб вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларнинг 1-иловага мувофиқ айрим турларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2004 йил 25 октябрдаги
499-сон қарорига
1-ИЛОВА
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан
ташқари жамғармаларига ажратмаларнинг
бекор қилинаётган турлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Вазирликлар ва идораларнинг номи |
Ажратмалар турларининг номи |
1. |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази |
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар |
2. |
"Давбионазорат" инспекцияси |
Ёввойи ҳайвонларни овлаш ва тутиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сотилишидан олинган маблағлар |
3. |
"Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси |
Сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари аккредитация қилинганлиги учун тўлов |
4. |
Мудофаа вазирлиги |
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш |
5. |
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси |
Патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар |
6. |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги |
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни тўлаш тартиби бузилганлиги учун жарималар суммаси |
7. |
Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Ўзкимёсаноат" ДАК) |
"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг ишончли бошқарувидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар |
8. |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлан-тириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) |
Агентлик тизимига кирувчи алоқа объектлари ва корхоналарини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар |
Агентлик тизимига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича дивидендлар |
||
9. |
Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) |
Акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар |
10. |
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси |
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи |
11. |
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси |
Ҳаво транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти ва авиация ишлари учун давлат божи |
12. |
Асиллик палатаси |
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланганлиги ва тамғаланганлиги учун тўлов |
13. |
Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси ("Ўзмевасабзавотузумсаноат" ХК) |
Холдинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича дивидендлар |
14. |
"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти |
Корхоналарни хусусийлаштиришдан олинган маблағлар |
Акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар |
||
15. |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар |
16. |
"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари |
Эркин сотиш учун мўлжалланган очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар |
2004 йил 25 октябрдаги
499-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида Низомнинг 9-бандидаги "50" ва "20" рақамлари тегишли равишда "60" ва "10" рақамлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 6-бандида:
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобига корхоналар баланс фойдасининг бир фоизи миқдорида шартнома асосидаги ажратмалари Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин".
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида Низомнинг III бўлими иккинчи хатбошидаги "42,5" рақами "45" рақами билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумларнинг 25 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилади".
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 мартдаги 128-30-сон қарорининг 3-банди чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 февралдаги 54-16-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002-2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарорининг 7-банди чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 488-86-сон қарорининг 6-банди чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 43-сон, 456-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 10, 100-модда.
Наши контакты
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,
Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1
78-150-11-72
info@norma.uz