ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 й. 322-сон "Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2021 й.

N 322



МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ

МАРКИРОВКАЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИНИ КЕНГАЙТИРИШ

БЎЙИЧА ТАЖРИБА ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек, айрим турдаги маҳсулотларнинг янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг айрим турдаги маҳсулотлар янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаларини (кейинги ўринларда - тажриба лойиҳалари) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Рақамли маркировкалашни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотлар билан жиҳозланадиган тадбиркорлик субъектлари - тажриба лойиҳаси иштирокчилари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 4-иловага мувофиқ;

Айрим турдаги маҳсулотлар янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ихтиёрий иштирок этиши уларни қонунчиликда белгиланган ишлаб чиқариш ва мажбурий маркировкалаш талабларига риоя этишдан озод этмайди;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кейинчалик товар айланмасининг барча босқичларини кузатиш тўғрисидаги маълумотлар "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) жамланади ва қайта ишланади.


4. Тажриба лойиҳаларни амалга ошириш даврида "CRРТ ТURON" масъулияти чекланган жамиятга (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ оператори) қуйидаги вазифалар юклансин:

тажриба лойиҳаларида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларига маркировкалаш кодларини бепул тарзда тақдим этиш;

мазкур қарорга 2-иловада келтирилган тажриба лойиҳаси иштирокчилари -тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатаётган битта ишлаб чиқариш линиясида маҳсулотларни рақамли маркировкалаш учун зарур бўлган ускуналарни ва дастурий таъминотни ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ва созлаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаларини амалга ошириш даврида:

тажриба лойиҳалари ишга туширилишини ва келгусида мониторинг юритилишини, методик қўллаб-қувватланишини, шунингдек, тажриба лойиҳалари иштирокчилари - тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишини;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали тажриба лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳат ишлари олиб борилишини;

тадбиркорлик субъектлари - тажриба лойиҳалари иштирокчилари томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низомлар талабларига риоя этилиши назорат қилинишини таъминлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси тажриба лойиҳалари амалга оширилишига фаол кўмаклашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига тажриба лойиҳаларида иштирок этувчи, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома олиш учун мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъектларининг аризасига мувофиқ улардан йиғим ундирмасдан, маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларидаги рангли схемаларга оид маълумотлар ўзгартирилишини таъминлаш вазифаси юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатига асосан уларни белгиланган тартибда зарур телекоммуникация хизматлари билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш механизмларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳалари бошланганлиги ҳақида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

322-сон қарорига

1-ИЛОВА


Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий

этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга

ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг

номи


Тажриба лойиҳаси

бошланадиган

сана


Тажриба лойиҳаси

тугатиладиган

санаси


Мажбурий рақамли

маркировкалашни

босқичма-босқич жорий

этиш бошланадиган сана*


ТИФ ТН коди

1.

Дори воситалари


2021 йил 1 июнь

2022 йил 31 январь

2022 йил 1 сентябрь

3003, 3004

2.

Тиббий буюмлар


2024 йил 1 февраль

2025 йил 31 январь

2025 йил 1 февраль

3005, 3006

3.

Сув ва салқин ичимликлар


2021 йил 15 июнь

2022 йил 28 февраль

2024 йил 1 март

2009, 2201, 2202

4.

Маиший техника


2021 йил 1 июль

2021 йил 31 ноябрь

2022 йил 15 апрель

7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540


         

*) ТИФ ТН кодларда келтирилган маҳсулотлар турлари бўйича мажбурий маркировкалашни жорий этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда "Asl belgisi" МАТ Оператори томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

322-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рақамли маркировкалашни амалга ошириш учун зарур бўлган

асбоб-ускуналар билан жиҳозланадиган тадбиркорлик

субъектлари - тажриба лойиҳаси иштирокчилари

РЎЙХАТИ*

Т/р

Маҳсулот номи


Тадбиркорлик субъекти номи


СТИР


1.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

"Мерримед фарм" МЧЖ


207 057 504

"Джурабек лабораториес" МЧЖ


201 913 337

"Ремеди групп" МЧЖ


206 985 269

"Нобель фарм саноат" МЧЖ


203 340 511

"Темур мед фарм" МЧЖ


301 298 751

2.

Сув ва салқин ичимликлар

"Coca-cola Ichimligi Uzbekistan" МЧЖ ҚК


200 798 458

"International beverages Tashkent" МЧЖ


301 975 029

"Fruit juice" МЧЖ


303 255 186

"Hydrolife Bottlers" МЧЖ


204 559 521

"Family Group" МЧЖ ҚК


303 457 361

3.

Маиший техника

"Artel engineering and management" МЧЖ


302 809 231

"Foton" АЖ


201 051 785

"TEXNOPARK" МЧЖ


306 493 973

"SINO" ОАЖ


200 714 964

"Roison electronics" МЧЖ


204 017 032

   

*) Рўйҳатга тажриба лойиҳалари иштирокчилари билан ўзаро муҳокама натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига "Asl belgisi" МАТ оператори билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

322-сон қарорига

6-ИЛОВА



Айрим турдаги маҳсулотларнинг янги тоифаларини

рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш

тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

("Йўл харитаси")

Т/р

Чора-тадбирнинг номи


Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Маъсул ижрочилар


1. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ

БЎЙИЧА МЕТОДОЛОГИК ТАЖРИБА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ

1.1.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини, шу жумладан асосий вазифа ҳамда функцияларини келишиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи субъектларига кирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадор бўлса фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини, текшириш қоидаларини, дори воситалари ва тиббий буюмлар турларини ва формаларини ҳамда шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Фармагентлик), "CRPT TURON" МЧЖ

2.1.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, Фармагентлик, "CRPT TURON" МЧЖ


2.2.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш механизмларини ўрганиш.


Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва улгуржи ва чакана савдо қилувчиларнинг ҳамда тиббий муассасаларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ Давлат солиқ қўмитаси, Фармагентлик


Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва улгуржи ва чакана савдо қилувчиларнинг ҳамда тиббий муассасаларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Фармагентлик


2.3.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув-тренинглар ташкил этиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси


3.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.


Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.


2021 йил

июнь


Давлат солиқ қўмитаси, Фармагентлик, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


3.2

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).


2021 йил

июнь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


3.3

Идентификация воситаларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни (дори воситалари ва тиббий буюм турини) идентификация воситаларида рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июнь


"CRPT TURON" МЧЖ, Фармагентлик, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


4.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.


Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТни созлаш ва ишга тушириш.


2021 йил

июнь


Фармагентлик, "CRPT TURON" МЧЖ


4.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация воситаларни ўрнатиш.


Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификациялаш воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.


2021 йил

июнь


Фармагентлик, "CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.1.

Рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни (дори воситалари ва тиббий буюм турларини) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, Фармагентлик, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.3.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


Фармагентлик, "CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.1.

Импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.


Республика ҳудудига импорт қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.


2021 йил

июль


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.2.

Импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларни (дори воситалари ва тиббий буюм товарларни) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.3.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари-дори воситалари ва тиббий буюмларни импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқалидори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.4.

Импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари - дори воситалари ва тиббий буюмларни импорт қилувчилар ва улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.1.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

сентябрь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.2.

Тиббиёт муассасаларнинг рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тиббий мақсадларда фойдаланиш сабабли муомаладан олиб қўйилишини қайд этиш учун махсус (мобил) дастур ўрнатиш учун мўлжалланган мобил қурилмалар билан таъминлаш.


2021 йил

сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.3.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан Дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

сентябрь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижалар бўйича учрашув ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизимининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.


2021 йил

сентябрь


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.


2021 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.


Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини кенгайтириш юзасидан таклиф киритиш.


2021 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. СУВ ВА САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ

БЎЙИЧА МЕТОДОЛОГИК ТАЖРИБА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ

1.1

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини, шу жумладан асосий вазифа ҳамда функцияларини келишиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.


Сув ва салқин ичимликлар муомаласи субъектларига кирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадорлиги бўйича фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини, текшириш қоидаларини, сув ва салқин ичимликларни турларини ва формаларини ҳамда шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май

Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "CRPT TURON" МЧЖ


2.1.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "CRPT TURON" МЧЖ


2.2.

Сув ва салқин ичимликларни сотиш механизмларини ўрганиш.


Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва улгуржи ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқхўжалигивазирлиги


Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва улгуржи ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2.3.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув-тренинглар ташкил этиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси


3.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.


Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.


2021 йил

июнь


Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


3.2

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).


2021 йил

июнь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


3.3

Идентификация воситаларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган сув ва салқин ичимликларни (сув ва салқин ичимликларни турини) идентификация воситаларида рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июнь


"CRPT TURON" МЧЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


4.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.


Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТни созлаш ва ишга тушириш.


2021 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "CRPT TURON" МЧЖ


4.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация воситаларни ўрнатиш.


Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификация воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.


2021 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.1.

Рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларни рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган сув ва салқин ичимликларни (сув ва салқин ичимликларни) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.3.

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.1.

Импорт қилинган сув ва салқин ичимликларни ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.


Республика ҳудудига импорт қилинаётган сув ва салқин ичимликларни ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.

2021 йил

июль


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.2.

Импорт қилинадиган сув ва салқин ичимликларни рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган сув ва салқин ичимликларни (сув ва салқин ичимликларни турларини) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.3.

Сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари-сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқалисув ва салқин ичимликларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.4.

Импорт қилинган сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари- сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчиларулгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда сув ва салқин ичимликларни улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.1.

Сув ва салқин ичимликларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан сув ва салқин ичимликларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

сентябрь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.3.

Сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

сентябрь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижалар бўйича учрашув ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш тизимининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.


2021 йил

сентябрь


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

2021 йил

ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.


Сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини кенгайтириш юзасидан таклиф киритиш.


2021 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3. МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ МАРКИРОВКАЛАШ

БЎЙИЧА МЕТОДОЛОГИК ТАЖРИБА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ

1.1

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини, шу жумладан асосий вазифа ҳамда функцияларини келишиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.


Маиший техника маҳсулотларини муомаласи субъектларигакирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадорлиги бўйича фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини, текшириш қоидаларини, маиший техника маҳсулотларини турларини ва формаларини ҳамда шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "CRPT TURON" МЧЖ

2.1.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "CRPT TURON" МЧЖ


2.2.

Маиший техника маҳсулотларини сотиш механизмларини ўрганиш.

Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва улгуржи ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси




Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва улгуржи ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


2.3.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.


Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув-тренинглар ташкил этиш.


2021 йил

май


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси


3.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.


Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.


2021 йил

июнь


Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


3.2

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).


2021 йил

июнь


"CRPT TURON" МЧЖ,

тажриба лойиҳаси иштирокчилари


3.3

Идентификация воситаларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган маиший техника маҳсулотларини (маиший техника маҳсулотларини турини) идентификация воситаларида рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июнь


"CRPT TURON" МЧЖ, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


4.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.


Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТни созлаш ва ишга тушириш.


2021 йил

июнь


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "CRPT TURON" МЧЖ


4.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация воситаларни ўрнатиш.


Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификация воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.


2021 йил

июнь


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.1.

Рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган маиший техника маҳсулотларини ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


5.3.

Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.1.

Импорт қилинган маиший техника маҳсулотларини ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.


Республика ҳудудига импорт қилинаётган маиший техника маҳсулотларини ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.


2021 йил

июль


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.2.

Импорт қилинадиган маиший техника маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган маиший техника маҳсулотларини ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.


2021 йил

июль


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.3.

Маиший техника маҳсулотларини маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари-маиший техника маҳсулотларини импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқалимаиший техника маҳсулотларини маркировкалаш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


6.4.

Импорт қилинган маиший техника маҳсулотларини улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари- маиший техника маҳсулотларини импорт қилувчиларулгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда маиший техника маҳсулотларини улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

август


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.1.

Маиший техника маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан маиший техника маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

сентябрь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.3.

Маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.


2021 йил

сентябрь


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижалар бўйича учрашув ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан маиший техника маҳсулотларини маркировкалаш тизимининг биринчи дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.


2021 йил

сентябрь


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.


Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.


2021 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари


8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.


Маиший техника маҳсулотларини маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини кенгайтириш юзасидан таклиф киритиш.


2021 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

322-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 762-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом илова мувофиқ тасдиқлансин".


б) 1 ва 2-иловалар қуйдаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

762-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб

киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари

тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш,

рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органига дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш тартиботларини, шунингдек, тақдим этиш муддатлари ва тақдим этиш талаб этилмайдиган ҳолатларни белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

дастлабки электрон шаклдаги ахборот (кейинги ўринларда - дастлабки ахборот) - Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар, уларни ташувчи транспорт воситалари, товарларни олиб кириш вақти ва жойи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали кириб келувчи йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида олдиндан божхона органларининг ахборот тизимига Интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган электрон маълумотлар;

идентификация коди - Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида маълумотларнинг ноёб тури;

йўловчи номининг ёзуви (Passenger Name Record - PNR) - брон қилиш базасига киритилган авиачипталарни брон қилиш тўғрисидаги маълумотлар, бунда йўловчи ҳақидаги шахсий, шунингдек, унинг ёхуд у билан бирга саёҳат қилаётган бир гуруҳ йўловчиларнинг йўналиши тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади;

йўловчи ҳақида дастлабки маълумот (Advance Passenger Information - API) - ташувчи томонидан етиб бориш давлатининг назорат қилувчи органларига тақдим этиш учун автоматик равишда йиғиладиган йўловчиларнинг биографик ва рейснинг бошқа маълумотлари тўғрисидаги дастлабки ахборот;

формат-мантиқий назорат - Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ДБҚ ЯААТ) тақдим этилаётган ахборотларни мантиқан ўзаро таққослаш ёки божхона органларида мавжуд маълумотлар билан солиштириш ва уларнинг белгиланган форматга мувофиқлигини дастлабки текширувдан ўтказиш жараёни.


3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида олдиндан божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидагилар ҳисобланади:

темир йўл транспортида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ёки жамият томонидан белгиланган масъул шахслар;

автомобиль транспортида - божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини амалда олиб ўтувчи шахслар (ҳайдовчи);

ҳаво транспортида - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган ҳаво транспорти тегишли бўлган авиакомпания ёки улар томонидан белгиланган масъул шахслар;

халқаро курьерлик жўнатмаларида - почта алоқаси оператори ёки провайдер ёхуд улар томонидан белгиланган масъул шахслар;

ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар.

Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар маълумотларнинг хаққонийлиги ва ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатларда божхона органларига тақдим этилишига жавобгар ҳисобланадилар.


2-боб. Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки

ахборотни божхона органига тақдим этиш ва кўриб чиқиш


4. Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органига тақдим этиш ва кўриб чиқиш ушбу Низомга 1-иловадаги Схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Дастлабки ахборот тақдим этувчи шахслар божхона ахборот тизимидаги дастлабки ахборотни тақдим этиш дастуридан логин ва пароль олган ҳолда рўйхатдан ўтадилар.

Дастлабки ахборотни тақдим этиш мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ Интернет тармоғи орқали тақдим этилади. Ушбу дастлабки ахборотдан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари "Ягона дарча" божхона ахборот тизими доирасида фойдаланишлари мумкин.

Темир йўл ва хаво транспорти орқали олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборот алоҳида ташкил этилган телекоммуникация тармоқлари орқали тақдим этилиши мумкин.


6. Олиб киришга мўлажалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборот улар божхона ҳудудига амалда етиб келгунга қадар божхона органига давлат тили, рус ёхуд инглиз тилида тақдим этилади.


7. Дастлабки ахборот божхона органлари ахборот тизимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

узоқ ёки ўрта магистрал парвозни амалга оширишда - ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

яқин магистрал парвозларни амалга оширишда - ҳаво транспортининг учиш вақтида.


8. Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган (шу жумладан транзит ўтадиган) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органига ушбу Низомга 2 - 5-иловаларга мувофиқ тақдим этилиши шарт.

Ушбу Низомга 2 - 5-иловалар талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тақдим этилган дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимида автоматик тарзда рад этилиб, тақдим этилган деб ҳисобланмайди.


3-боб. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи

шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


9. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Низомда белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш учун божхона мақсадларида зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш;

божхона мақсадлари учун зарур бўлган маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш, электрон маълумотларни узатиш учун ахборот тизимларидан фойдаланиш;

ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатларда дастлабки ахборотни тақдим этмаслик;

тақдим этилган дастлабки ахборот рад этилганда, мазкур Низомнинг 7 - бандида кўрсатилган муддатларда ҳамда 2 - 5-иловаларга мувофиқлаштирган ҳолда қайта тақдим этиш;

тақдим этилган дастлабки ахборот асосида божхона юк декларациясини шакллантириш.


10. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:

дастлабки ахборотни тақдим этиш дастурида рўйхатдан ўтиш;

товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органларига ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган муддатларда тақдим этиш;

дастлабки ахборотни товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келгунга қадар божхона органларига мазкур Низомга 2-5-иловаларга мувофиқ тақдим этиш;

дастлабки ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ва тўлиқлигини таъминлаш.


4-боб. Дастлабки ахборотни тақдим этиш

талаб этилмайдиган ҳолатлар


11. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари бўйича божхона органларига дастлабки ахборотни тақдим қилиш мажбурий ҳисобланмайди:

а) автомобиль ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар томонидан қўл юки ёки кузатиб бориладиган багажида олиб кирилаётган товарларга нисбатан;

б) божхона имтиёзларидан фойдаланувчи хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан расмий (хизматда) фойдаланиши мақсадида божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан;

в) авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатларини бартараф этиш мақсадида олиб кирилган товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига, шунингдек, инсонпарварлик ҳамда техник кўмак сифатидаги товарларга нисбатан;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ берилган ва рухсатномалар билан тасдиқланган ҳарбий юкларга нисбатан;

д) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг бир божхона постидан бошқа божхона постига хорижий давлатлар ҳудудлари орқали олиб ўтилаётган Ўзбекстон Республикаси товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан;

е) қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб кирилаётган товарларга нисбатан;

ж) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар дастлабки божхона юк декларацияси тақдим этилган товарларга нисбатан.


5-боб. Божхона органларининг дастлабки

ахборотдан фойдаланиш


12. Тақдим этилган дастлабки ахборот ДБҚ ЯААТда реал вақт режимида қабул қилинади ва формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ахборот тақдим этувчи шахсларга идентификация коди берилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.

Ушбу идентификация коди олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар ва транспорт воситалари амалда божхона чегарасига етиб келганида божхона органига тақдим этилади.


13. Тақдим этилган дастлабки ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилишда;

б) хавфларни бошқариш тизимини қўллашда;

в) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари божхона ҳудудига амалда кириб келгунга қадар божхона назорати шакллари, уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш ҳамда тегишли чоралар кўриш бўйича дастлабки қарорларни қабул қилишда;

г) божхона операциялари амалга оширилишини тезлаштириш ва божхона назорати ўтказилишини оптималлаштиришда;

д) юкни етказиб бериш назорат ҳужжатларини электрон шакллантиришда.


6-боб. Якунловчи қоидалар


14. Тақдим этилган дастлабки ахборотни ошкор этиш, ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш, учинчи шахсларга бериш ман этилади.


15. Дастлабки ахборот тизимга киритилгандан кундан бошлаб, 30 календарь кун муддатгача сақланади.


16. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Ўзбекистон Республикасининг

божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги

дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш,

рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга

1-ИЛОВА



Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар

ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни

божхона органларига тақдим этиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқич








Субъектлар


Тадбирлар


Тақдим этиш муддатлари


Ижро муддати






















































1-босқич

Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар дастлабки ахбортни тақдим этиш дастурида рўйхатдан ўтадилар


темир йўл транспортида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ёки жамият томонидан белгиланган масъул шахслар;


автомобиль транспортида - божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини амалда олиб ўтувчи шахслар (ҳайдовчи);


ҳаво транспортида - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган ҳаво транспорти тегишли бўлган авиакомпания ёки улар томонидан белгиланган масъул шахслар;


халқаро курьерлик жўнатмаларида  - почта  алоқаси оператори ёки провайдер ёҳуд улар томонидан белгиланган маъсул  шахслар;

Ташувчилар ёхуд  товар эгалари ёки товарга  нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар.


Дастлабки ахборотни тақдим этиш мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.

Темир йўл ва хаво транспортида олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки ахборот алоҳида ташкил этилган телекоммуникация тармоқлар орқали тақдим этилиши мумкин.


Авто:

божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин


Товар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари амалда кириб келгунга қадар
























Темир йўл:

божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин

























Ҳаво транспорти: узоқ ёки ўрта магистрал парвозни амалга оширишда - ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин; яқин магистрал парвозларни амалга оширишда - ҳаво транспортининг учиш вақтида.

































































2-босқич

Давлат божхона хизмати органи


Товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни  автоматик равишда Интернет тармоғи орқали қабул  қилинишини таъминлайди.


Божхона органига тақдим этилган дастлабки ахборот ДБҚ ЯААТдаги реал вақт режимида формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ахборот тақдим этувчи шахсларга идентификацион код берган ҳолда руйхатдан ўтказилади.


Тақдим этилган дастлабки ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажлари тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилиш;

б) хавфларни бошқариш тизимини қўллашда;

в) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари божхона ҳудудига кириб келгунга қадар божхона назорати шакллари, уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш ҳамда тегишли чоралар кўриш бўйича дастлабки қарорларни қабул қилишда;

г) божхона операциялари амалга оширилишини тезлаштириш ва божхона назорати ўтказилишини оптималлаштиришда;

д) юкни етказиб бериш назорат ҳужжатларини электрон шакллантиришда.


Дастлабки ахборот Интернет  тармоқлари орқали божхона ахборот тизимига келибтушганда






















































               

Изоҳ. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар маълумотларнинг хақонийлиги ва белгиланган вақтида божхона органларига тақдим этилишига жавобгар ҳисобланадилар.






Ўзбекистон Республикасининг

божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги

дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш,

рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга

2-ИЛОВА



Юк ташувларини амалга ошираётган автотранспорт

воситалари ва уларда ташилаётган товарлар тўғрисида

божхона органларига тақдим этиладиган дастлабки ахборот

ТАРКИБИ


I. Дастлабки ахборотни такдим қилувчи шахс ҳақидаги маълумот


Жисмоний шахс


1. Ф.И.О/(юридик шахснинг номи)


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, берилган вақти, ким томонидан берилган)


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон резидентлари учун)*


5. Фуқаролиги


6. Манзили


7. Телефон рақами/электрон почта манзили (email)


Юридик шахс


1. Номи


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Манзили (юридик манзили)


4. Электрон почта манзили (email)


II. Умумий маълумотлар


1. Олиб ўтиш йўналиш тури


2. Халқаро йўлларда ташиш китобчаси (ХЙТ асосида ташилганда)


3. Халқаро йўлларда ташиш китобчаси рақами (ХЙТ асосида ташилганда)


4. Ташув бошланган давлат


5. Ташув тугулланадиган давлат


6. Ташув турига мувофиқ рухсатнома (дозвол)**


7. Кириш божхона пости


8. Чиқиш божхона пости


9. Товар кириб келиши кутилаётган сана


III. Ташувчи


1. Ташувчи манзили (юридик/почта)


2. Юридик/жисмоний шахс


3. Ташувчининг номи


4. Ташувчининг давлати


5. Ташувчининг телефон рақами


6. Ташувчининг СТИРи (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)


7. Божхона ташувчиларининг реестрига киритилган рақами


IV. Товарга тегишли йўл-юк ҳужжатлари


1. Ҳужжат коди


2. Ҳужжат рақами


3. Ҳужжат санаси


4. Инвойс


5. Йўл-юк варақаси (СМR/ТТН)


6. Келиб чиқиш сертификати*


Товарларга нисбатан бошқа давлат органлари назоратни амалга ошириши лозим бўлганда:


1. Фитосанитар сертификати рақами/санаси


2. Карантин рухсатномаси рақами/санаси


3. Ветеринария сертификати рақами/санаси


4. Бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар*


V. Товар ҳакидаги маълумотлар


1. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли)


2. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди*


3. Товар номи


4. Товар қиймати (фактура қиймати)


5. Валюта коди


6. Вазни (брутто)/кг.


7. Вазни (нетто)/кг.


8. Умумий ўринлар сони


9. Қўшимча ўлчов бирлиги


10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори


11. Етказиб бериш шарти


VI. Юк жўнатувчи


1. Юк жўнатувчи давлат


2. Юридик/жисмоний шахс


3. Юк жўнатувчининг номи


4. Юк жўнатувчи манзили (вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй рақами)


5. Электрон почта манзили*


6. Телефон рақами*


VII. Юк қабул қилувчи


1. Юк қабул қилувчи давлат


2. Юридик/жисмоний шахс


3. Юк қабул қилувчининг номи


4. Юк қабул қилувчи манзили (вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй рақами)


5. Электрон почта манзили*


6. Телефон рақами*


7. Юк қабул қилувчининг СТИРи


VIII. Автотранспорт воситаси тўғрисида маълумот


1. Транспорт воситаси давлат рақами


2. Тиркама ва ярим тиркама давлат рақами


3. Транспорт воситаси русуми ва модели


4. Транспорт тури


5. Рўйхатга олинган давлат


6. Кузов рақами


7. Транспортнинг идентификация рақами(VIN)


8. Двигатель рақами


9. Двигатель ҳажми (куб.см)


10. Шасси рақами


11. Ишлаб чиқарилган йили


12. Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами


13. Божхона тўловлари суммаси таъминланганлик идентификация рақами*


IХ. Товарни манзилга етказиб бериш учун масъул шахс


1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми*


4. Паспорт рақами (серия, рақами ва ким томонидан берилган)


5. Ким томонидан берилган


6. Фуқаролиги


7. Юкни етказиб беришга масъул шахснинг манзили


Х. Юк контейнери тўғрисида маълумот


1. Юк контейнери (бор ёки йўқ) (юк контейнерда ташилганда)


2. Юк контейнери рақами (юк контейнерда ташилганда)


*) тақдим этилиши мажбурий хусусиятга эга бўлмаган маълумотлар;

**) ташув хорижий транспорт воситаларида ташилаётган ҳолларда халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимга мувофиқ рухсатнома (дозвол) талаб этилганда.






Ўзбекистон Республикасининг

божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги

дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш,

рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга

3-ИЛОВА



Темир йўл транспортида ташилаётган товарлар

ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар,

экипаж аъзолари ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона

органларига олдиндан тақдим этиладиган дастлабки ахборот

ТАРКИБИ


I. Дастлабки ахборотни такдим қилувчи шахс ҳақидаги маълумот


Жисмоний шахс


1. Ф.И.О/(юридик шахснинг номи)


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, берилган вақти, ким томонидан берилган)


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон резидентлари учун)*


5. Фуқаролиги


6. Манзили


7. Телефон рақами/Электрон почта манзили (email)


Юридик шахс


1. Номи


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Манзили (юридик манзили)


4. Электрон почта манзили (email)


II. Умумий маълумотлар


1. Ҳаракат йўналиши (Им, Эк, Тр)


2. Юк жўнатувчининг СТИРи (мавжуд бўлса)


3. Юк жўнатувчининг номи ва манзили


4. Юк жўнатувчи давлат


5. Юк жўнатувчи темир йўл станцияси


6. Юк қабул қилувчининг СТИРи (товарлар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда)


7. Юк қабул қилувчининг номи ва манзили


8. Юк қабул қилувчи давлат


9. Юк етиб бориши белгиланган давлат


10. Юк жўнатиш санаси


11. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш вақти ва санаси


12. Юк етиб келиши белгиланган темир йўл станцияси


13. Юк етиб келиши белгиланган чегара божхона пости


14. Ҳаракат таркиби рақами


15. Поезд индекси


16. Ҳаракат таркиби бўйича юкли, юксиз ва йўловчи вагон сони


17. Вагон рақами


18. Контейнер рақами


III. Товарга тегишли йўл-юк ҳужжатлари


1. Ҳужжат тури


2. Ҳужжат рақами


3. Ҳужжат санаси


4. Инвойс


5. Юк хати (ХТЮТШ-халқаро темир йўл ташиш шартномаси (CМГС))


6. Келиб чиқиш сертификати*


Товарларга нисбатан бошқа давлат органлари назоратни амалга ошириши лозим бўлганда:


1. Фитосанитар сертификати рақами/санаси


2. Карантин рухсатномаси рақами/санаси


3. Ветеринария сертификати рақами/санаси


4. Бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар*


IV. Товар ҳақидаги маълумотлар


1. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли)


2. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди*


3. Товар номи


4. Товар қиймати (фактура қиймати)


5. Валюта коди


6. Вазни (брутто)/кг.


7. Вазни (нетто)/кг.


8. Умумий ўринлар сони


9. Қўшимча ўлчов бирлиги


10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори


11. Валюта курси*


12. Етказиб бериш шарти


V. Йўловчилар, вагон кузатувчилари ва уларнинг багажларини

ташишда тақдим этиладиган маълумотлар


1. Ҳаракат таркиби рақами


2. Режалаштирилган жўнаш санаси


3. Жадвал бўйича жўнаб кетиш вақти (жўнаш мамлакатининг вақти билан)


4. Режалаштирилган етиб бориш санаси


5. Жадвал бўйича етиб бориш вақти (етиб бориш мамлакатининг вақти билан)


6. Темир йўл ҳаракат таркибининг жўнаш станцияси


7. Темир йўл ҳаракат таркибининг етиб бориш станцияси


8. Расмий йўл ҳужжати рақами


9. Расмий йўл ҳужжатини берган мамлакат ва ташкилот*


10. Расмий йўл ҳужжати тоифаси*


11. Расмий йўл ҳужжатининг амал қилиш муддати*


12. Ф.И.О.


13. Миллати*


14. Туғилган санаси*


15. Жинси


16. Йўловчи учун ажратилган ўриндиқ рақами


17. Поезд кузатувчилари ва бригада аъзолари сони*


18. Поезд кузатувчилари ва бригада аъзолари томонидан кузатувга олинган юклар*


19. Багажининг вазни


20. Багажининг ўринлар сони


21. Ҳаракат таркибидаги жами йўловчилар сони


22. Яшаш манзили*


23. Бўлиш мамлакатидаги яшаш манзили*


24. Электрон почта манзили*


25. Алоқа телефонлари*


26. Чипта брон қилинган сана*


27. Чипта олинган/сотиб олинган шаҳар*


28. Чиптани олиш/сотиб олиш санаси*


29. Чипта рақами*


30. Чипта тоифаси (бизнес, эконом)


31. Рўйхатдан ўтиш жойи*


32. Брон коди ва назорат рақами*


*) тақдим этилиши мажбурий хусусиятга эга бўлмаган маълумотлар.






Ўзбекистон Республикасининг

божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги

дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш,

рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга

4-ИЛОВА



Авиа транспортда ташилаётган товарлар ва транспорт

воситалари, шу жумладан йўловчилар, экипаж аъзолари

ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органларига

олдиндан тақдим этиладиган дастлабки ахборот

ТАРКИБИ


I. Дастлабки ахборотни такдим қилувчи шахс ҳақидаги маълумот


Жисмоний шахс


1. Ф.И.О/(юридик шахснинг номи)


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, берилган вақти, ким томонидан берилган)


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон резидентлари учун)*


5. Фуқаролиги


6. Манзили


7. Телефон рақами/Электрон почта манзили (email)


Юридик шахс


1. Номи


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Манзили (юридик манзили)


4. Электрон почта манзили (email)


II. Умумий маълумотлар


1. Ҳаракат йўналиши


2. Юк жўнатувчи давлат


3. Юк жўнатувчи давлат коди


4. Юк жўнатувчи номи


5. Юк жўнатувчи манзили


6. Юк қабул қилувчи давлат


7. Юк қабул қилувчи номи


8. Юк қабул қилувчи манзили


9. Юк қабул қилувчи СТИРи (товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган тақдирда)


10. Юк жўнатилган сана


11. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш санаси


12. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш вақти


III. Ташувчи


1. Агентнинг номи, коди ва жойлашган шаҳри*


2. Агентнинг IATA коди*


3. Биринчи ташувчининг белгиланган манзили (ИАТА рўйхати бўйича аэропорт ёки шаҳарнинг учталик коди)*


4. Биринчи ташувчининг номи ва ИАТА коди*


5. Иккинчи ташувчининг белгиланган манзили (ИАТА рўйхати бўйича аэропорт ёки шаҳарнинг учталик коди)*


6. Иккинчи ташувчининг номи ва ИАТА коди*


7. Учинчи ташувчининг белгиланган манзили (ИАТА рўйхати бўйича аэропорт ёки шаҳарнинг учталик коди)*


8. Учинчи ташувчининг номи ва ИАТА коди*


9. Барча суммаларнинг валюта коди (ИАТА стандартлари бўйича қабул қилинган халқаро коди)*


10. Умумий йиғимлар суммаси*


IV. Товарга тегишли йўл-юк ҳужжатлари


1. Ҳужжат коди


2. Ҳужжат рақами


3. Ҳужжат санаси


4. Инвойс


5. Юк авианакладнойи (Air Waybill)


6. Келиб чиқиш сертификати*


Товарларга нисбатан бошқа давлат органлари назоратни амалга ошириши лозим бўлганда:


1. Фитосанитар сертификати рақами/санаси


2. Карантин рухсатномаси рақами/санаси


3. Ветеринария сертификати рақами/санаси


4. Бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар*


V. Товар ҳақидаги маълумотлар


1. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли)


2. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди*


3. Товар номи


4. Товар қиймати (фактура қиймати)


5. Валюта коди


6. Вазни (брутто)/кг.


7. Вазни (нетто)/кг.


8. Умумий ўринлар сони


9. Қўшимча ўлчов бирлиги


10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори


11. Етказиб бериш шарти


12. Тўлов тўланадиган оғирлик*


13. Умумий тариф ва йиғимлар*


14. Оғирлик учун йиғим суммаси*


VI. Транспорт бўйича маълумотлар


1. Авиакомпания коди


2. Рейс рақами


3. Режалаштирилган жўнаш санаси


4. Жадвал бўйича учиб кетиш вақти (учиш мамлакатининг вақти билан)


5. Режалаштирилган учиб келиш санаси


6. Жадвал бўйича учиб келиш вақти (қўниш мамлакатининг вақти билан)


7. Ҳаво кемасининг жўнаш аэропорти


8. Ҳаво кемасининг дастлабки учиб келиш аэропорти


9. Ҳаво кемасининг кейинги/якуний учиб келиш аэропорти


VII. Йўловчилар, экипаж аъзолари ва уларнинг багажларини

ташишда тақдим этиладиган маълумотлар


API маълумотлари:**


1. Авиакомпания коди


2. Рейс рақами


3. Режалаштирилган жўнаш санаси


4. Жадвал бўйича учиб кетиш вақти (учиш мамлакатининг вақти билан)


5. Режалаштирилган учиб келиш санаси


6. Жадвал бўйича учиб келиш вақти (қўниш мамлакатининг вақти билан)


7. Ҳаво кемасининг жўнаш аэропорти


8. Ҳаво кемасининг дастлабки учиб келиш аэропорти


9. Ҳаво кемасининг кейинги/якуний учиб келиш аэропорти


10. Расмий йўл ҳужжати рақами


11. Расмий йўл ҳужжатини берган мамлакат ва ташкилот


12. Расмий йўл ҳужжати тоифаси


13. Расмий йўл ҳужжатининг амал қилиш муддати


14. Ф.И.О.


15. Миллати


16. Туғилган санаси


17. Жинси


18. Йўловчи учун ажратилган ўриндиқ рақами


19. Йўловчининг мақоми (йўловчи, экипаж)


20. Багажининг вазни


21. Багажининг ўринлар сони


22. Багажининг ёрлиғи рақамлари


23. Рейсдаги жами йўловчилар сони


24. Яшаш манзили*


25. Бўлиш мамлакатидаги яшаш манзили*


26. Электрон почта манзили*


27. Алоқа телефонлари*


28. Чипта брон қилинган сана*


29. Чипта олинган/сотиб олинган шаҳар*


30. Чиптани олиш/сотиб олиш санаси*


31. Чипта рақами*


32. Чипта тоифаси


33. Рўйхатдан ўтиш жойи*


34. Брон коди ва назорат рақами


PNR маълумотлари:***


1. Исмга таалуқли PNR маълумотлар


2. PNR локатори*


3. PNR яратилган сана


4. Манзил маълумотлари (йўловчи томонидан тақдим этилган тақдирда)*


5. Турагент тўғрисидаги маълумотлар


6. Дастлаб режалаштирилган сафар санаси


7. Рейс охирги маротаба брон қилинган сана


8. PNR бўйича барча сафар йўналишлари


9. Чипта расмийлаштириш бандларидаги барча маълумотлар


10. Тўловнинг барча шакллари (нақд тўлов, электрон тўлов, кредит карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати, чиптага олдиндан амалга оширилган тўлов хабари, валюта)*


11. Тўловни амалга оширган шахс/агентлик тўғрисидаги маълумотлар*


12. Рўйхатга олувчи агентнинг идентификатори


13. Рўйхатдан ўтиш вақти*


14. Рўйхатдан ўтганлик ҳолати*


15. Олдиндан сўралган жойлар


16. Рейс ёпилгандан кейинги ҳақиқий жойлар (рўйхатга олиш тугатилгандан сўнг тақдим этилади)*


*) тақдим этилиши мажбурий хусусиятга эга бўлмаган маълумотлар;

**) Ўзбекистон Республикасига рейсларни амалга оширувчи хорижий давлатларнинг ҳаво кемаси фойдаланувчилари йўловчи, экипаж аъзолари ва уларнинг багажлари тўғрисидаги API маълумотларни Халқаро фуқаролик авиацияси конвенциясининг (1944 йил 7 декабрь) халқаро стандартлари ҳамда Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ICAO), Жаҳон божхона ташкилоти (WCO) ва Халқаро ҳаво транспорти ташкилоти (IATA) халқаро ташкилотларнинг услубий тавсияларига мувофиқ тақдим этадилар;

***) Ўзбекистон Республикасига рейсларни амалга оширувчи хорижий давлатларнинг ҳаво кемаси фойдаланувчилари PNR маълумотларни Халқаро фуқаролик авиацияси конвенцияси (1944 йил 7 декабрь), Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотининг (ICAO) Йўловчиларни рўйхатга олиш қайдлари (PNR) Doc.9944 ва халқаро ҳужжатларда назарда тутилган бошқа стандартлар тавсияларига мувофиқ тақдим этадилар.






Ўзбекистон Республикасининг

божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган

товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги

дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш,

рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга

5-ИЛОВА



Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний

шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида божхона

органларига тақдим этиладиган дастлабки ахборот

ТАРКИБИ*


I. Дастлабки ахборотни такдим қилувчи шахс ҳақидаги маълумот


Жисмоний шахс


1. Ф.И.О/(юридик шахснинг номи)


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами) ёки СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон резидентлари учун)**


4. Фуқаролиги


5. Манзили


6. Телефон рақами/электрон почта манзили (email)


Юридик шахс


1. Номи


2. СТИР (Ўзбекистон резидентлари учун)


3. Манзили (юридик манзили)


4. Электрон почта манзили (email)


II. Умумий маълумотлар


1. Қабул қилувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми


2. Қабул қилувчининг манзили


3. Қабул қилувчининг паспорт маълумотлари (серия ва рақами) ёки СТИР


4. Жўнатувчи давлат


5. Жўнатувчининг номи (жисмоний шахс бўлса Ф.И.О.)


6. Жўнатувчи манзили


7. Электрон почта манзили


8. Жўнатманинг тавсифи


9. Жўнатманинг қиймати


10. Халқаро курьерлик хизматларини кўрсатувчи шахс номи


III. Товарга тегишли йўл-юк ҳужжатлари


1. Ҳужжат коди


2. Ҳужжат рақами


3. Ҳужжат санаси


4. Тижорат ҳужжатлари


IV. Товар ҳакидаги маълумотлар


1. ТИФ ТН коди (агар бўлса)


2. Товар номи


3. Товар қиймати (фактура қиймати)


4. Валюта коди


5. Вазни (брутто)/кг.


6. Умумий ўринлар сони


7. Қўшимча ўлчов бирлиги


8. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори


*) ёзма хат-хабарлар (майда пакетлардан ташқари), дипломатик почта ва консуллик почта қопларига татбиқ этилмайди;

**) тақдим этилиши мажбурий хусусиятга эга бўлмаган маълумотлар.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талабларда:


а) 3-бандга:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415:2011 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларни йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши";

тўққизинчи - йигирма бешинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 6-бандга:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида, ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415:2011 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларнинг йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши;"

саккизинчи - йигирманчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2021-2022 йилларда идентификация воситалари

билан мажбурий рақамли маркировкалаш

талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг номи


ТИФ ТН коди


Мажбурий рақамли

маркировкалаш

бошланадиган сана


1.

Тамаки маҳсулотлари


2402 90 000 0

2021 йил 1 январь

2.

Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)


2204, 2205, 2206, 2207, 2208



Пиво маҳсулотлари


2203

2021 йил 1 апрель

3.

Маиший техника


8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528


2021 йил 1 декабрь

4.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар


3003, 3004

2022 йил 1 февраль

5.

Сув ва салқин ичимликлар


2009, 2201, 2202

2022 йил 1 март

".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низомнинг 56-банди иккинчи хатбошидаги "маъмурий ишлар бўйича" сўзлари "жиноят ишлар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисидан "маъмурий ишлар бўйича суднинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларининг 2-банди "к" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспортга олиб чиқиб кетиш ва транзит учун мўлжалланган маҳсулотларга".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 485-ф-сон фармойишининг 5-бандидаги "2021 йилнинг 1 апрелга" сўзлари "2022 йилнинг 1 октябрга" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май




















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск