Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Основы трудового законодательства / Общие положения /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2021 й. 183-сон "Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2021 й.

N 183



КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ

ФУҚАРОЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА

ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2021 йил 10 апрелдан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига (кейинги ўринларда - Қарор) мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ишга марҳамат" мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда:

Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган "Ишга марҳамат" мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

"Ишга марҳамат" мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар учун касб-ҳунар, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат бўлган "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси ташкил этилади.


2. Қуйидаги таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига икки ҳафта муддатда берилсин:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Нукус коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми ва Ангор политехника касб-ҳунар коллежи;

Транспорт вазирлигининг Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми;

Наманган вилояти ҳокимлиги оператив бошқарувидаги собиқ "Карбонам" масъулияти чекланган жамиятининг бино ва иншоотлари.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларда ташкил этилаётган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига берилаётган бино ва иншоотларни  (ёки уларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказларига текин фойдаланиш учун ажратсин ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


4. Қуйидагилар:

"Ишга марҳамат" мономарказларининг мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ишга марҳамат" мономарказлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, уларни молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

ишсиз ҳамда иш қидираётган шахсларни меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирокини қўллаб-қувватлаш тартибини назарда тутувчи "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 млрд сўм маблағ ажратилганлиги инобатга олинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари буюртмачиси ҳисобланади, шунингдек қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

"Ишга марҳамат" мономарказлари ўқув жараёнида фойдаланиши учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan) талаблари асосида (WorldSkills стандартлари асосида) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан харид қилинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил августга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларни шаффофлик ва холислик тамойилларига асосан баҳолаш, грантлар ижросини мониторинг қилиш ҳамда натижадорлигини аниқлашни "онлайн" режимда амалга ошириш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш ишлари ушбу қарор билан ташкил этилган Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш  ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилади.

Белгилансинки:

танлов ташкилотчилари танлов ғолиблари аниқлангандан кейин уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари танлов ғолибларини улар томонидан бино ва иншоотга зарурат бўлган тақдирда, ўн беш кун муддатда ижара тўловлари бевосита танлов ғолиби томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш чораларини кўради;

танлов ғолибларига грант ажратиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

а) жамоат ишларида, шунингдек, бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;

б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;

психолог мутахассислар меҳнатига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш;

в) 2021 йил 1 майга қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларини ишга жойлаштиришга йўлланма берилаётган ишсизларнинг электрон анкетаси ва шахсий резюмесини шакллантириш мақсадида зарур жиҳоз ва мосламалар (рақамли фотокамера ва планшет) билан таъминлаш;

г) мазкур банднинг "а" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган жиҳоз ва мосламаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар ушбу ҳудудда жойлашган меҳнат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда  иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин. Бунда уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қидираётган шахсларга тақдим этиладиган барча бандлик хизматлари тури ва шаклидан қатъи назар, кўрсатилади ҳамда унинг харажатлари хизмат кўрсатаётган меҳнат органларининг харажатлар сметасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдаги ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур қарорда белгиланган тартибда амалга оширилади;

меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларни ишга жойлаштириш 5-иловага мувофиқ шакллардаги ишга жойлаштиришга доир йўлланма ва ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бериш орқали амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  2021 йил 1 майга қадар меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва "abkm.mehnat.uz" тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этсин. Бунда:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" масъулияти чекланган жамияти Ситуацион тезкор марказ фаолиятини ташкил этиш ва юритиш учун масъул этиб белгилансин;

б) Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш ва керакли ускуналарни харид қилиш Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида жалб этилаётган кредитлар ҳисобидан амалга оширилсин;

в) қуйидагилар Ситуацион тезкор марказнинг асосий мақсад  ва вазифалари этиб белгилансин:

жисмоний ва юридик шахсларга бандлик соҳасида хизматлар кўрсатишда шаффоф тизимни яратиш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш;

соҳада юзага келиши мумкин бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар бўйича маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилган хизматларни фуқаролар томонидан баҳолаш имкониятини яратиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

183-сон қарорига

5-ИЛОВА



_

ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА ДОИР ЙЎЛЛАНМА

Сана: _____-____-____

N _____________________

Ташкилот номи:

Ташкилот жойлашган жой (почта манзили):

Ташкилот телефон рақами _____________ электрон почта манзили ____________

Вакансия эълон қилинган сана: 20___ йил "___" ____________

Фуқаро

Телефон рақами _______________ электрон почта манзили ___________________

1. __________________________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 ва 34-моддаларига мувофиқ иш қидирувчи фуқарога ________________________________________ касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлаштиришга доир йўлланма берилди.

...
Время: 0.0657
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск