ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2021 й. ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.06.2021 й.

N ПФ-6240



ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги) ташкил этилсин.


2. Белгилансинки, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда, ушбу маҳсулотларни тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), етказиб берувчилар ва сотувчилар уларнинг техник регламентлар ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади;

2021 йил 1 сентябрдан айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади. Бунда, мувофиқликни декларациялаш техник регламент талаблари асосида маҳсулотнинг тўлиқ синовлари ўтказилгандан сўнг ижобий синов натижаларига кўра тузиладиган синов баённомалари асосида мувофиқлик сертификати берилмаган ҳолда амалга оширилади;

халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитация қилинган Ўзбекистон Республикаси резидентлари - мувофиқликни баҳолаш органларига миллий аккредитациядан ўтмаган ҳолда, аккредитация доираси ҳақида "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДКни хабардор қилиб, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга рухсат берилади. Бунда, расмийлаштирилган мувофиқликни баҳолаш ҳужжатларида ILAC/IAF ташкилотларининг тан олиш белгилари кўрсатилиши ва ушбу ҳужжатлар уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан таъминланиши шарт.


4. Белгилансинки, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб импорт қилувчиларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларнинг кириб келишини таъминлаш мақсадида:

а) хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади. Бунда:

республика ҳудудига олиб кирилаётган шу турдаги маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ушбу маҳсулотлар божхона ҳудудига келишидан камида 15 кун олдин божхона электрон дастурига жойлаштирилиши шарт;

маҳсулотларни "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига ўтказиш давлат божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан расмийлаштирилган тегишли мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади;

б) хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда йигирма тўрт ой давомида импорт қилишга рухсат этилади. Бунда:

мазкур тартиб мувофиқлик сертификатида кўрсатилган айнан бир ишлаб чиқарувчининг маҳсулот турларига нисбатан амал қилади;

импорт қилувчининг маҳсулотлар мувофиқлиги тўғрисидаги декларацияси давлат божхона хизмати органлари томонидан маҳсулотни "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига ўтказиш учун асос бўлади;

мазкур соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун ушбу товарларни олиб кираётган тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади;

в) республикага олиб келинадиган маҳсулотларнинг техник регламентлар, стандартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан назорат Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот томонидан хавф-хатарлар таҳлили асосида амалга оширилади;

г) техник регламентлар, стандартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхатини юритиш Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот томонидан амалга оширилади. Бунда, рўйхатга киритилган маҳсулотларни, рўйхатга олинган кундан бошлаб 6 ой муддатгача рўйхатдан чиқариш, номувофиқ деб топилган тегишли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи (унинг расмий вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, эркин муомалага чиқариш тақиқланади.


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг:

ташкилот стандартлари тоифасига кирувчи стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш ишларини ҳақ олмасдан амалга ошириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Бунда, ташкилот стандартларида белгиланадиган кўрсаткичлар (талаблар) Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган тегишли маҳсулотларга оид стандартлар талабларидан паст бўлган ҳолларда, ушбу ташкилот стандартларига асосан маҳсулот мувофиқлигини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.


6. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий мувофиқликни баҳолаш органларида маҳсулотнинг хорижий давлатларнинг стандартларига мувофиқлигини баҳолаш учун хорижий давлатлар стандартларининг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинмайди.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йил 1 июлга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш тартибини халқаро талаблар асосида соддалаштириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Янги қабул қилинаётган халқаро стандартларни ва техник регламентларни жорий этиш, қўллаш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига риоя этилмаган ҳолатлар юзасидан киритилган тақдимномалар корхона ва тармоқ раҳбарларининг ойлик, чораклик ва йиллик рағбатлантириш мезонларини шакллантиришда инобатга олинсин.


9. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда корхоналарни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан қамраб олиш даражасини 2021 йилда 20 фоизга ва 2022 йилда 40 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) этиб қайта номлансин.

Белгилансинки, Ҳукумат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


11. Ҳукумат комиссиясига ташқи савдони техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилсин:

халқаро стандартларни ва техник регламентларни жорий этиш, қўллаш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига риоя этиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, корхона ва тармоқ раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриб бориш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини ҳамда бундай маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

маҳаллий корхоналарнинг халқаро стандартларни харид қилиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартибини тасдиқлаш;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари учун қўшимча (меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган тўловларидан ташқари) тўловларни белгилаш.

Ҳукумат комиссияси йиғилишларида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижроси ҳар чоракда муҳокама этиб борилсин.


12. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун:

а) маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга:

ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима;

ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида такроран содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима;

б) қонунчилик ҳужжатлари, техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилган ҳолларда мансабдор шахсларга:

ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда маъмурий жарима;

шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 бараваригача миқдорда маъмурий жарима кўринишидаги таъсир чоралари белгилансин.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар эркин муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиниши лозим. Молиявий жариманинг тўланиши мазкур талабнинг бажарилишидан озод этмайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қонунларга мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. 2021 йилда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Қуйидагилар:

қурилиш вазири Б. Закиров зиммасига - қурилиш материаллари, қурилиш индустрияси, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялаш бўйича;

қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев зиммасига - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси бўйича;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А. Максудов зиммасига - табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш бўйича;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б. Гулямов зиммасига - ускуна ва буюмларнинг саноат ва фойдаланиш хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мажбурий талабларнинг бажарилишини, маҳсулотлар хавфсизлигини ва мувофиқликни тасдиқлашни ташкил этиш ҳамда таъминлаш юклансин.


15. Қуйидагиларга:

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари А. Воитов, Л. Қудратов ва Б. Абидовга - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини халқаро андозалар, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Европа Иттифоқи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги амалиёти асосида такомиллаштириш учун хорижий ҳамкорларни ва инвестицияларни жалб қилиш юзасидан;

Давлат божхона қўмитасининг раиси М. Азимовга - чегара божхона постларида назорат тартиботларини бажаришда санитария-эпидемиология, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари фаолиятининг самарали ва оператив мувофиқлаштирилишини таъминлаш, маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олдиндан божхона электрон дастурига жойлаштирилмаган маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик юзасидан;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорига - техник жиҳатдан тартибга солиш тизими, шу жумладан, қонунчилик, техник регламентлар ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришда корхоналарга услубий ва амалий кўмак кўрсатиш юзасидан;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевга - мажбурий тартибда санитария-эпидемиологик хулосаси олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устидан самарали назоратни таъминлаш, хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини эркин муомалага чиқаришнинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини киритсин;

2021 йил 1 августга қадар хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни олиб киришда уларнинг мувофиқлигини баҳолаш, мувофиқликни декларациялаш, шунингдек, техник регламентлар ва стандартлар талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхатини юритиш, уларни эркин муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил якунига қадар барча тизим ташкилотларида ISO 37001 халқаро стандартига асосан, коррупцияга қарши менежмент тизимларини жорий этиш ва сертификатлашни таъминласин;

икки ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 июндаги

ПФ-6240-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2021 йилда сифат миллий инфратузилмасини

ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

номи

Амалга ошириш

шакли

Ижро

муддатлари

Кутилаётган

натижа

Масъул

ижрочилар

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Миллий стандартлаштириш тизимини жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

"Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Бунда:

стандартларнинг мажбурийлигидан халқаро даражада қўлланилиб келаётган стандартларни қабул қилинишида манфаатдор томонларнинг консенсусига эришиш йўли билан ихтиёрийликка ўтиш;

стандартлаштириш тизимидаги манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини аниқ белгилаш;

стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда бизнеснинг ролини ошириш;

қонунчиликда қўлланилаётган давлат ва ташкилот стандартлари тушунчаларини халқаро даражада тан олинган тушунчалар билан мувофиқлаштириш.

2021 йил

август

Миллий стандартлаштириш соҳасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш.

Халқаро талабларга мослаштириш, Жаҳон савдо ташкилоти нормаларига мувофиқлаштириш.

"ЎзТТСА",

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

вазирлик ва идоралар

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини институционал жиҳатдан такомиллаштириш.

"Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги ва "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Қонунлари нормаларини ўз ичига олувчи "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги янги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ихтиёрий ва мажбурий стандартларга ўтиш;

мувофиқликни баҳолашнинг мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга ошириш муҳитини яратиш;

техник регламентларни ишлаб чиқишда, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолашда халқаро стандартлардан фойдаланган ҳолда зарур бўлган синов ва ўлчов усулларини белгиловчи норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш;

маҳсулотларга қўлланиладиган мажбурий талабларни фақатгина қонунчиликда ва техник регламентларда белгилаш;

мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок учун номзод ҳисоблаган мутахассисларни сертификатлаш тартиботини бекор қилиш;

маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импортёр томонидан риоя этмаган ҳолларда:

ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазони;

ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазони қўллаш.

2021 йил

сентябрь

Миллий сифат инфратузилмасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини рухсат бериш тусидан бозор муносабатларига асосланган ихтиёрий техник омилкорликни баҳолашга қаратилган институционал шаклга ўтиш.

"ЎзТТСА",

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

вазирлик ва идоралар

3.

Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

"Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

аккредитация тизимидаги манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини аниқ белгилаш;

аккредитация фаолиятини мувофиқликни баҳолашнинг бошқа турларидан ажратиш;

мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан аккредитация талабларига риоя қоидаларини бузганлик учун масъул ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш.

2021 йил

октябрь

Аккредитация фаолиятининг қонуний асосини такомиллаштириш,

халқаро талабларга мослаштириш, ILAC, IAF нормаларига мувофиқлаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

вазирлик ва идоралар

4.

Қонунчиликда ваколатли идораларнинг ваколат доирасини Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар (TBT WTO) ҳамда Санитария ва фитосанитария чоралари (SPM WTO) тўғрисидаги Битимлари нормаларидан келиб чиққан ҳолда аниқ белгилаш.

1. Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битими доирасида қамраб олинадиган маҳсулот турларини тасдиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2. Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги Битими доирасида қамраб олинадиган маҳсулот турларини тасдиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил

июнь

Маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш (сертификатлаш) тизимини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

"ЎзТТСА",

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев),

Давлат ветеринария қўмитаси

(Б. Норқобилов), Ўздавкарантин

(И. Эргашев)

5.

Миллий техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти нормалари билан уйғунлаштириш мақсадида "ЎзТТСА"га инновацион ёндашув-ларни жорий этиш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида хорижий экспертларни жалб қилиш.

1. Хорижий мамлакатлар билан музокаралар ўтказиш орқали салоҳиятли экспертларни аниқлаш.

2021 йил

июль


Халқаро талабларнинг татбиқ этилишини таъминлаш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

"ЎзТТСА"

2. Халқаро экспертлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил сентябрь

II. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ (ТАСДИҚЛАШ) ЖАРАЁНЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Хавф таҳлили асосида сифатсиз маҳсулотларни назорат қилиш.

1. Хавфи юқори бўлган маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва давлат назоратини ўтказиш юзасидан тегишли норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2. Хавф-хатарни таҳлил этиш электрон тизими орқали сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш ва савдо расталаридан чиқариш чораларини кўриш.


3. Синов лабораториялари ва сертификатлаштириш органлари фаолиятини таҳлика-таҳлил асосида давлат назоратини ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш органлари рейтингини юритиш.


4. Давлат назорати натижаларига мувофиқ тегишли таъсир чоралар кўриш, шу жумладан мувофиқликни тасдиқлаш ҳужжатларини бекор қилиш.

2021 йил

сентябрь

Сифатсиз маҳсулотларни савдо расталарига келиб тушишининг олдини олиш.

"ЎзТТСА", вазирлик ва идоралар

7.

Мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро ва ЕОИИ нормалари билан уйғунлаштириш.

1. Халқаро ва ЕОИИ амалиётида қўлланиладиган тартибларни республикада жорий қилиш учун хорижий экспертлар билан чора-тадбир ишлаб чиқиш.

2021 йил

июль


Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов), "ЎзТТСА", вазирлик

ва идоралар

2. Маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тизимининг маҳсулотларни сертификатлаш ва мувофиқлигини декларациялаш, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича умумий тартиб-таомилларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

2021 йил

сентябрь

III. СТАНДАРТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Амал қилиши тугатиладиган стандартлар рўйхатини ишлаб чиқиш.

1. Соҳа кесимида маънан эскирган стандартларни хатловдан ўтказиш.


2. Амал қилиши тўхтатиладиган стандартлар ўрнига халқаро ёки унинг талаблари билан уйғунлашган стандартларни қабул қилиш.

2021 йил

ноябрь

Янги стандартларни амалиётга

этиш.

"ЎзТТСА", вазирлик ва идоралар

9.

Халқаро ISO услубларини амалиётга киритиш.

1. Халқаро ISO услубларини хатловдан ўтказиш ва унинг рўйхатини шакллантириш.


2. Корхона (ташкилот, муассаса) эҳтиёжларидан келиб чиқиб стандартларни қабул қилиш.


3. Қабул қилинган стандартлар тўғрисида манфаатдор вазирлик ва идораларни хабардор қилиш.

2021 йил

ноябрь

Синов лабораторияларини халқаро услублар ёрдамида модернизациялаш.

"ЎзТТСА", вазирлик ва идоралар

10.

Стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгилаш.

Халқаро электротехника комиссияси (МЭК), Европа иттифоқи (ЕН), БМТ ЕИК стандартларини, Codex Stan стандартларини хатловини ўтказиш ва қабул қилиш.

Бунда: ишлаб чиқариш корхоналарига 2023 йил 1 январига қадар ўтиш муддатини белгилаш ва амалдаги стандартлардан фойдаланишга рухсат бериш.

2021 йил

ноябрь

Халқаро стандартларни қабул қилиш.

"ЎзТТСА", вазирлик ва идоралар

IV. ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАР АСОСИДА ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

11.

Маҳсулотлар хавфсизлигини тартибга солувчи амалдаги техник регламентларни ЕОИИ даги 37 та техник регламентлар билан такомиллаштириш.

2021 йилда лойиҳалари ишлаб чиқиладиган 26 та ва қайта кўриб чиқиладиган 11 та умумий техник регламентларни режа-жадвалига мувофиқ вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил давомида

(тармоқ жадвалига мувофиқ)

Ташқи бозорларда тўлақонли иштирок этиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов), "ЎзТТСА"

12.

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомида ушбу ташкилотига аъзо давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш.

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича ЕОИИ ҳамда унга аъзо давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама музокараларни олиб бориш.


2. Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши ҳамда унинг тегишли таркибий бўлинмалари билан мулоқот ўрнатиш ва тизимли тарзда алоҳида йўналишлар бўйича муҳокамалар ўтказиб бориш.

кузатувчилик даври мобайнида

Миллий техник тартибга солиш меъёрларини ЕОИИ талабларига мослаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов),

"ЎзТТСА"

V. СИНОВ БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

13.

Маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва уларни хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашда тармоқлар кесимида синов лабораторияларини ташкил этиш.

1. Қабул қилинадиган техник регламентлар талабларига мувофиқ ўлчаш ва синов ускуналари рўйхатини тузиш.


2. Синов лабораторияларини ташкил этиш бўйича тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

июль

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ишлаб чиқарувчилар томонидан доимий назоратни таъминлаш.

"ЎзТТСА", вазирлик ва идоралар

14.

Наманган шаҳридаги "Юксалиш" кичик саноат зонаси ҳудудида халқаро талаблар асосида маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш синов лабораториялар комплексини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3826-сон ва 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорларига асосан "Юксалиш" кичик саноат зонаси ҳудудида маҳсулотларни халқаро талаблар асосида синов ўтказадиган лабораториялар комплексини ташкил этиш мақсадида "ЎзТТСА" Стандартлар институтига 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 488-ф-сонли фармойиши билан ташкил этилган Наманган вилоятига кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича Идоралараро кенгашининг қарорини қабул қилиш.

2021 йил

июль

Наманган вилояти "Юксалиш" кичик саноат зонасида полимер, енгил саноат, электр техникаси, кимё ва қурилиш маҳсулотларини халқаро талаблар асосида синов лабораториясини молиялаштириш.

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш.Абдуразаков),

"ЎзТТСА"

VII. АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ

15.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш, сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини ўзаро боғлашни ва тўлиқ рақамлаштиришни назарда тутувчи махсус ахборот тизимини ишга тушириш.

1. Махсус ахборот тизимининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тизимга сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


2. Махсус ахборот тизимини босқичма-босқич синов тариқасида ишга тушириш, апробация қилиш ва юзага келадиган камчиликларни бартараф этиш.


3. Махсус ахборот тизимини тўлиқ амалиётга жорий қилиш.

2021 йил

сентябрь

Сертификатлаш идоралари ва синов лабораториялари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда улар ўртасида ҳужжат алмашинувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.

"ЎзТТСА",

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось), аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш идоралари

16.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини рақамлаштириш.

1. Аккредитация йўналишида "Е-akkreditatsiya" ахборот тизимини жорий қилиш.


2. Стандартларни рақамлаштириш бўйича "Е-Standard" ахборот тизимини жорий қилиш.


3. Метрологик хизматларни автоматлаштириш бўйича "E-Metrologiya" ахборот тизимини жорий қилиш.

2021 йил

сентябрь


Тизимга IT дастурларини жорий этиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов), "ЎзТТСА",

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось),

вазирлик ва идоралар

17.

Стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш амалиётидан воз кечган ҳолда, уларнинг амалдаги таҳриридан шартнома асосида "онлайн" тарзда фойдаланиш имконини яратиш.

Стандартлар институтининг расмий веб-сайти орқали стандартларни аниқлаш, актуаллаштириш ва олиш имкониятини берувчи (Electron fond) интерактив хизматлар порталини ишга тушириш

2021 йил

сентябрь

Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни "онлайн" режимда манфаатдор томонларга етказиш.

"ЎзТТСА",

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)

18.

Республикада қўлланилаётган ўлчаш воситаларининг ягона идоралараро маълумот алмашиш электрон платформасини яратиш.

1. Электрон тизимни лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2. Электрон тизимни ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Миллий метрология институти маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

2021 йил

сентябрь


Ташкилотлар томонидан қўлланилаётган барча турдаги ўлчаш воситалари тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш.

"ЎзТТСА", вазирлик ва идоралар

VIII. АККРЕДИТАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

19.

Синов лабораторияларини баҳолашда Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) томонидан фойдаланилаётган ва амалда бўлган халқаро стандартларнинг қўлланилишини таъминлаш.

1. Аккредитация қилинган синов лабораторияларини 2021 йилда даврий баҳолаш (инспекция назорати) режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2021 йил

июнь


Маҳаллий лабораториянинг халқаро стандартга мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

аккредитация қилинган синов лабораториялар

2. Синов лабораторияларини халқаро ISO/IEC 17025:2017 стандарти талаблари асосида даврий баҳолашдан ўтказиш ҳамда стандарт талабларига мувофиқ келмаган лабораторияларнинг аккредитация гувоҳномаларини амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш.

режа-жадвалга асосан

20.

Мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан миллий аккредитация тизими белгисини қўллаш муносабатларини тартибга солиш.

Мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан аккредитация тизими белгисини қўллаганлик учун аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумнинг 5 фоизи миқдорида ажратма ўтказиш тартибини белгиловчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

июль

Миллий аккредитация идораси фаолияти холислиги, бетарафлиги ва шаффофлигини ҳамда халқаро ташкилотларда иштирокини таъминлаш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов),

Молия вазирлиги (Д.Султанов),

Адлия вазирлиги (А.Каримов)

IX. СИФАТ МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

21.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларида "Глобал ГАП" ва "Органик" стандартларини жорий этиш.

1. "Глобал ГАП" ва "Органик" стандартлар талаблари тўғрисида маҳаллий мутахассисларнинг (агрономларнинг) зарур малака ва кўникмаларини Стандартлар институтида амалга оширишга қаратилган тадбирларни (семинарлар, тақдимотлар, ўқув курслари ва ҳ.к.) режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2021 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари



Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов)




Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж.Ходжаев),

"ЎзТТСА",

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

2. "Глобал ГАП" ва "Органик" стандартлар талаблари тўғрисида маҳаллий мутахассисларнинг (агрономларнинг) зарур малака ва кўникмаларини Стандартлар институтида амалга ошириш.

режа-жадвал асосида

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилот ва фермер хўжаликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарур ҳужжатлар тўпламини тақдим этишда консультатив ёрдам кўрсатиш.

Доимий


4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ва фермер хўжаликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш.

Доимий

5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва етиштирувчи фермер хўжаликларида "Глобал ГАП" ва "Органик" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаш.

Режа-жадвал асосида

X. КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ВА ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЖАМОАТЧИЛИККА ЕТКАЗИШ

22.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, уларнинг компетентлигини ошириш ҳамда фаолиятини халқаро талаблар асосида ташкил этиш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳаларида хорижий экспертлар ёрдамида миллий тренерларни тайёрлаш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида, шу жумладан синов лабораторияларини янги халқаро стандартларга трансформация қилишда мутахассислар компетентлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини олий таълим муассасалари билан биргаликда ишлаб чиқиш.

Бунда:

олий таълим муассасалари учун соҳада жорий қилинаётган техник регламентлар ва халқаро стандартлар ҳамда тизимли ўзгаришлар борасида тажриба алмашиш курсларини ташкил этиш;

олий таълим муассасаларини стандартлаштириш соҳасидаги ўқув дарсликлари ва адабиётларини биргаликда қайта кўриб чиқиш;

2021 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларининг стандартлаштириш йўналишларида Миллий метрология институти ва Стандартлар институти ходимлари томонидан соҳага оид дарсларни ўтиш амалиётини йўлга қўйиш.

2021 йил

июнь

Соҳада хорижий экспертлар ёрдамида миллий тренерларни етиштириш, малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

"ЎзТТСА",

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов),

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов)

23.

Миллий сифат инфратузилмасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича соҳага доир телерадиоканаллар, босма оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган ишларни кенг ёритиш.

1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий матбуот маркази, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун соҳадаги долзарб вазифалар, тезкор янгиликлари юзасидан тизимли равишда матбуот анжуманларини ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, блогерлар билан ишлаш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда кенг муҳокамаларни йўлга қўйиш.


2. "Менинг фикрим" порталида соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифларни бериб бориш.


3. Ижтимоий роликлар тайёрлаш, "Очиқ эшиклар куни" ва ОАВ ходимлари учун медиа турларни ўтказиш ва соҳада эришилган натижаларни инфографикалар ёрдамида жамоатчиликка етказиш.

Доимий

Миллий сифат инфратузилмаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Ходжаев),

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф.Абдухаликов),

"ЎзТТСА"

Изоҳ: "Йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжатларнинг бирлаштирилишида тегишли бандлар бажарилиши учун белгиланган энг охирги муддат ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 июндаги

ПФ-6240-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-4848-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлардан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан тузилган битимлар ҳамда қоидалар доирасида фойдаланиш мақсадида уларни жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминласинлар".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 33-позиция билан тўлдирилсин:

"

33.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг Давлат назорати департаменти ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-6042-сон Фармони 4-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳудудлардаги эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармони билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали оммавий савдоларда тўлиқлигича давлат акция пакетлари (улушлари) сотиладиган корхоналар рўйхатининг 26-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 июнь


"Халқ сўзи", 2021 йил 3 июнь



































































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск