ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2021 й. 355-сон "Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2021 й.

N 355




РЕСПУБЛИКА МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ БИР

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИДАН БОШҚА БИР ДАВЛАТ

ТАШКИЛОТИГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига Молия вазирлиги ва юқори турувчи манфаатдор давлат органлари розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш тартиби;

республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича қарор қабул қилиш тартиби;

республика мулки объектларини топшириш ва қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига беришда қабул қилувчи томоннинг мазкур объектдан самарали фойдаланишини таъминлашни назарда тутсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 июнь






























Время: 0.2214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск