ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари (АВ томонидан 17.06.2021 й. 3310-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 17.06.2021 й. 34-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 16.06.2021 й. 23-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 17 июнда 3310-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон

Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш департаментининг

2021 йил 17 июндаги 34-сон ва

2021 йил 16 июндаги 23-сон қарорига

1-ИЛОВА



Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга, қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ички назорат - махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг фаолияти;


ички ҳужжатлар - лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатлар;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;


лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) - лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, ўйин ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи ва маблағ билан таъминловчи юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


мижоз - ўйин қийматини тўлаган, ташкилот билан шартнома тузган ва ўйинда уни ўтказиш шартларига мувофиқ қатнашувчи юридик ёки жисмоний шахс;


мижозни идентификациялаш - ташкилот томонидан мижоз ҳақидаги маълумотларни у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;


мижозни лозим даражада текшириш - тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг шахси ва ваколатларини текшириш, шунингдек, мижознинг амалий иш муносабатларини доимий равишда ўрганиш;


хабар қилиниши лозим бўлган операциялар - ички назоратни ўтказиш давомида ташкилот томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;


шубҳали операция - мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида шубҳа туғдирган тайёрлаш жараёнида бўлган, амалга оширишга мўлжалланган ёки амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;


ички назорат тизими - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш ва мазкур Қоидаларга риоя этиш бўйича ташкилот томонидан кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.


оффшор ҳудуд - имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;


таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;


пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш - пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;


оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;


террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;


Рўйхат - терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;


операцияларни тўхтатиб туриш - мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;


юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);


юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар.


2. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ва терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;

ташкилотларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик;

ташкилот фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.


3. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

мазкур Қоидаларнинг 32-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабардор қилмасдан тўхтатиб туриш, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушаётганн пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;

ташкилот раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;

шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;

операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;

сўровномалар бўйича маълумотлар базасидан терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш;

ташкилот фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;

мижознинг юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан ишга оид муносабатларини лозим даражада текшириш бўйича кучайтирилган чораларни амалга ошириш;

Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.



2-БОБ. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Ички назоратни ташкил этиш мақсадида ташкилотларда ташкилот раҳбари буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) тайинланади. Буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.


5. Ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шўъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар - улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим.


6. Ташкилот:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;

ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилик ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.


7. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади.


8. Ташкилот ўз ташкилий тузилмасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс бошчилик қиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмани (бундан буён матнда таркибий бўлинма деб юритилади) ташкил қилиши ва белгилаши мумкин.


9. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс - таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.


10. Масъул шахсга ва таркибий бўлинма ходимларига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) масъул шахсга - таркибий бўлинма бошлиғига:

олий маълумотлилик ва раҳбарлик лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишлик;

ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик;

б) таркибий бўлинма ходимларига:

олий маълумотлилик ва ташкилотда 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик, олий маълумот мавжуд бўлмаганда эса - ташкилотда уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик;

ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик.


11. Ташкилотлар ҳар йили январь ойининг 10-санасидан кечиктирмай тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотларни Молия вазирлигига тақдим этишлари шарт.

Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ташкилот беш кун мобайнида Молия вазирлигини хабардор қилиши лозим.


12. Молия вазирлиги ҳар йили январь ойининг 20-санасидан кечиктирмай ташкилотлардаги масъул шахслар ҳақидаги маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.

Агар ҳисобот йили давомида ташкилотларда масъул шахслар ўзгарса, Молия вазирлиги ташкилотлардан тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган кундан бошлаб беш кун ичида махсус ваколатли давлат органига қўшимча равишда хабар беради.


13. Масъул шахсларни ўқитиш ва малакасини ошириш махсус ваколатли давлат органи томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда ўтказилади.

Ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;

ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар;

масъул шахснинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муаммоларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбир (шунингдек, халқаро)ларда иштирок этиши (имконият даражасида).

Ички назоратни муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти бу - мазкур жараёнда ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида қатнашиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўқитиш ўтказилади.

Ўқитиш мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.


14. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:

мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;

ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича ички ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, уларнинг махфийлигини таъминлайди;

мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.

ички назорат тизимини ташкил этиш ва Молия вазирлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда мониторинг ва назорат ўтказилиши давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.


15. Масъул шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш;

хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.

Масъул шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларни кўриш;

ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;

мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши;

шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органга хабар бериш;

олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш.

Масъул шахс зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



3-БОБ. МИЖОЗЛАРНИ ЛОЗИМ ДАРАЖАДА ТЕКШИРИШ


17. Ташкилотлар қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади:

амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлса;

операция амалга ошириш кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;

мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса.


18. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича ташкилотлар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

мижознинг ва у тегишли ҳужжатлар асосида қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;

мижоз томонидан амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.


19. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларни кўришлари лозим.


20. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари манбаси ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;

иш амалиётларини амалга ошириш сабаблари тўғрисида маълумот олиш;

операцияларни (битимларни) амалга ошириш сабабларини аниқлашнинг бошқа кучайтирилган чораларини амалга ошириш.


21. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мижоз томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Мижозни текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга имкон берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санага ҳақиқий бўлиши лозим.


22. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.

Мижозни идентификациялаш билан бир қаторда у томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда унинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.


23. Мижоз бир ёки бир неча марта мурожаат қилганда, ташкилот қуйидагиларга мажбур:

мижозни қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ идентификациялаш;

ўтган ҳисобот даврида (ой, чорак, ярим йил, йил) мазкур мижознинг илгари лотерея бўйича ютуқларини ўрганиб чиқиш, агар унинг тасарруфида бундай операциялар тўғрисида ахборот мавжуд бўлса.


24. Мижоз - жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ID-картанинг идентификация рақами ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади.

Агар мижоз - жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.


25. Мижоз - юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.

Бунда, агар мижоз - юридик шахс номидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.


26. Ташкилот мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;

мижознинг аввалги ташкилот билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;

мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.


27. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:

мижоз - жисмоний шахснинг ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (паспорт маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;

шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкилот томонидан сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда.



4-БОБ. ТАВАККАЛЧИЛИК ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ


28. Ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини, шунингдек, мавжуд манбалардан олинган бошқа маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва махсус ваколатли давлат органга тақдим этилиши лозим.


29. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига ташкилотнинг масъул вакили аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиши ва уларга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини амалга ошириши лозим:

Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

норезидентлар;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслари;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган юридик шахслар;

бенефициар мулкдор ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

мунтазам равишда (уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;

ташкилотнинг масъул шахсида асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.


30. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, ташкилот зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.

Ташкилот барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.

Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот ташкилотнинг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.


31. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўриши керак. Бу мақсадларда ташкилотнинг масъул ходими:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши лозим.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Ташкилот бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.



5-БОБ. ХАБАР БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ

БЎЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ТАРТИБИ


32. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:

бир вақтнинг ўзида ташкилот томондан йирик пул ютуқларини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 бараваридан юқори) икки ёки ундан ортиқ ютуқли билетлар эгаларига тўлашда (беришда);

мижоз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса;

ютуқни олишда қалбаки лотерея билет тақдим этилаётганлигига шубҳа уйғонса.


33. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.


34. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилиши лозим, агарда:

мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;

операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;

операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;

операция қатнашчиси - юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган ташкилот Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорати остида бўлса.

Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юборишлари лозим.

Ташкилот тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклаш ва тўхтатиб қўйилган пул маблағлар ва бошқа мол мулкларни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.


35. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак ёҳуд оффшор зонада, шунингдек юқори даражадаги хавф сифатида таснифланади.


36. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс шубҳали операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёки амалга оширилганлигини тасдиқловчи асосланган ҳужжатларни тайёрлайди ва ташкилот раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этади, раҳбар мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:

шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;

мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида.


37. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ташкилот томонидан махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.


38. Ҳар бир шубҳали операция тўғрисидаги маълумот масъул шахс томонидан қоғоз ёки электрон кўринишда юритилувчи махсус журналга киритилади.


39. Ташкилотлар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига кечиктирмай топширишлари зарур.



6-БОБ. ИЧКИ НАЗОРАТНИ АМАЛГА

ОШИРИШ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН АХБОРОТ

ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

САҚЛАШ, МАХФИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


40. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича мижоздан талаб қилиб олади ва йиғади.


41. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.


42. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


43. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.


44. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.


45. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳар йили янгиланиб борилиши лозим.


46. Ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.


47. Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.

Ташкилотлар ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларини бажариш жараёнида олинган ахборотларни бошқаларга ошкор қилмасликларини (ёхуд шахсий мақсадлар ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини) таъминлайдилар.


48. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ёзишмалар, шу жумладан, махсус ваколатли давлат органига юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва ҳ.к.) дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.


49. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


50. Ташкилотлар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.


51. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 июнь











































Время: 0.1801
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск