ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2021 й. 389-сон "Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2021 й.

N 389



ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ ЮРИТИШ

СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АЙРИМ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари, давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳамда давлат ер кадастрини юритишда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифаларини назарда тутувчи Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

бинолар ва иншоотлар давлат кадастри таркиби, босқичлари ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишни ташкил этишни назарда тутувчи Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кадастр паспортини расмийлаштиришни назарда тутувчи Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги

389-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига 7-илованинг 2-боби 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446 модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)" 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 3 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)" 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)" 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 3 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь






































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск