ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2021 й. 389-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги

389-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади ва объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини ташкил этади.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлар мулкдорлари ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун ахборот тизими ёрдамида рақамли шаклда давлат тилида юритилади.


2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


3. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга оширишда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак.


4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш объектлар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришдаги ишончли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


5. Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш, шунингдек, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш, уларни методик жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) томонидан амалга оширилади.


7. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритувчи органлар кадастр ҳужжатларини ва кадастр маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлашлари шарт, очиқ маълумотлар бундан мустасно.


8. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланадиган тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Давлат мулки бўлган объектлар бўйича бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИНГ ТАРКИБИ ВА БОСҚИЧЛАРИ


9. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри кадастр режасидан, кадастр ҳужжатларидан ва геофондлардан, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантириладиган ахборот тизими маълумотларидан иборат.


10. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ахборот тизимлари орқали қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич - бинолар ва иншоотларнинг техник кўрсаткичларини ўлчаш воситалари орқали аниқлаш ва ахборот тизимида ҳисобга олиш;

2-босқич - объектларни чизмада жойлаштириб, рақамли кадастр режасини тузиш;

3-босқич - олдинги босқичларда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, маълумотларни ахборот тизимига киритиш ёки мавжуд маълумотларни янгилаш.


11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўлиниши, туманлар, шаҳарлар бўйича тузилади, уларнинг ҳудуди давлат ер кадастри маълумотлари асосида ҳисобга олиш участкаларига бўлинади.


12. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларининг кадастрга оид бўлиниши чегараларни белгилаш ва ҳудудларни туман доирасида ёхуд шаҳар чегараларини ҳисобга олиш участкаларига бўлинишини билдиради. Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга, Тошкент шаҳрига, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларига, шунингдек, ҳисобга олиш участкаларига ягона тизим бўйича кадастр рақами берилади.



3-БОБ. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ


13. Бинолар ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди маълумотлари бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларининг асосини ташкил қилади.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрига маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга киритилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкин.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда ахборот тизимида бино ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек, объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.

Махфийлик режимига эга бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва мазкур объектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.


14. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда давлат кадастрига оид киритиладиган маълумотларнинг таркиби Кадастр агентлиги томонидан ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган минимал талаблар асосида ишлаб чиқилади.

Бинолар ва иншоотлар жойлашган ер, уларга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиш асослари ва муддатлари, уларнинг тўхтатилиш муддатлари, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни чеклаш шартлари, ушбу объектларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Ушбу маълумотлар ахборот тизимига бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида киритилади.

Бинолар ва иншоотларнинг қиймати, улардан фойдаланиш хусусиятлари, ушбу объектларнинг ишлаб чиқаришдаги мақсадлари ва бошқа маълумотлар бинолар ва иншоотлар хўжалик мақомининг асосини ташкил этади.

Бинолар ва иншоотларнинг ер тузиш схемаларига, аҳоли пунктларининг бош режаларига, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги, бинолар параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари), эгаллаб турган ер участкаси, қурилган санаси, муҳандислик-техник коммуникацияларнинг мавжудлиги, сейсмик чидамлилиги тўғрисидаги ва бошқа техник маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш мақоми ҳисобланади.


15. Кадастр маълумотлари асл ҳужжатлар ёки давлат органлари қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар), бино ва иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилади.


16. Ҳар бир бино ва иншоот ахборот тизимига муайян кадастр рақами остида ёзиб қўйилади.


17. Ахборот тизимидаги ёзувларни ўзгартиришга ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар ахборот тизимига киритилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда илгариги ёзувлар ахборот тизимида сақланиб қолган ҳолда бекор қилинади ва объект тўғрисидаги янги маълумотлар билан айнан шу кадастр рақами остида тўлдирилади.

Бино ва иншоотларнинг параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари) ўзгарганда, ахборот тизимига мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ўзгаришлар киритилади.



4-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАР КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотлар тўпланган ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бино ёки иншоот кадастр режасида белгиланади. Кадастр режаси автоматик лойиҳалаштириш тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бўлиб, бу рўйхатдан ўтказиладиган объектларнинг жойлашуви ва асосий параметрларининг кўргазмали чизма белгиланишини таъминлайди.


19. Давлат кадастрлари ягона тизимида бино ва иншоотлар давлат кадастри туман (шаҳар)лар кесимида Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан юритилади.

Бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлар базасида бино ва иншоотлар таснифи бўйича объектлар гуруҳга бўлинади. Бунда бино ва иншоотларнинг ҳудудийлиги, мақсад йўналиши, юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда тегишлилиги, шунингдек, қурилиш-техник тавсифларига қараб белгиланади. Бино ва иншоотлар ягона классификатори Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади.


20. Бинолар ва иншоотларнинг ҳолати бўйича кадастр маълумотларининг умумлаштирилган статистик кўрсаткичлари Кадастр агентлиги томонидан ҳар йили туман ва шаҳарлар кесимида очиқ маълумот сифатида Интернет тармоғида кенг ёритилиши ташкил этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари








1-босқич


Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари


1. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрига маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга киритилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкин.


2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда ахборот

тизимида бино ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек, объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.


Буюртмалар асосида








2-босқич


Кадастр агентлиги


1. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда маълумотлар ва ахборотлар сифатини назорат қилади.


2. Бинолар ва иншоотларнинг ҳолати бўйича кадастр маълумотларининг умумлаштирилган статистик кўрсаткичларини туман ва шаҳарлар кесимида очиқ маълумот сифатида Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёритади.


1. Доимий равишда


2. Ҳар йили

1 январь ҳолатига




Низомга

2-ИЛОВА



Намуна



Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини

юритишда давлат кадастрига оид киритиладиган

маълумотлар таркибига қўйиладиган

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

1.

Тартиб рақами

2.

Субъект ҳақида маълумот:

2.1.

Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми

2.2.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

3.

Ер участкасининг кадастр рақами

4.

Майдони, га

5.

Жойлашган жойи (манзили)

6.

Бинолар ва иншоотлар рўйхати

7.

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами

8.

Бино ва иншоотларнинг капиталлиги *

9.

Функцияси (мўлжалланганлиги)

10.

Хоналар сони

11.

Конструктив тури*:

11.1.

Пойдевор

11.2.

Девор

11.3.

Чердак тўсинлар (партўсинлар)

11.4.

Деворлар ва қаватлараро ораёпмалар (тўсиқлар)

11.5.

Том қопламаси

11.6.

Пол

12.

Зилзилабардошлиги

13.

Муҳандислик жиҳозланганлиги*:

13.1.

Ичимлик суви таъминоти

13.2.

Оқова сув тизими

13.3.

Электр энергия таъминоти

13.4.

Газ таъминоти

13.5.

Иссиқлик таъминоти

14.

Бинонинг қаватлилиги

15.

Объект жойлашган қават

16.

Бинонинг баландлиги, м

17.

Майдон, кв. м:

17.1.

Қурилиш ости

17.2.

Умумий

17.3.

Ишлаб чиқариш

17.4.

Фойдали, яшаш

18.

Қурилган йили

19.

Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар

20.

Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм

21.

Битим (шартнома) да кўрсатилган қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм*

22.

Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар

23.

Кадастр маълумотларини шакллантирган субъект (тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми; Давлат кадастрлари филиали номи)

*) маълумот мавжуд бўлганда киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь







































Время: 0.1430
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск